9.3.3. Пуркаш орқали металл ётқизиш
Сиқилган ҳаво ёки инерт газ оқими ёрдамида ҳимояланадиган буюм
сиртига эритилган металлни ётқизиш (металлизация) ушбу методнинг
моҳиятини такил қилади. Эриган металл заррачалари катта тезликда
ҳаракатланиб, ҳимоялана-диган асосий металл сиртига урилгач, унга ёпишиб
ҳимоя металл қопламаси-ни ҳосил қилади. Пуркагичга металл ингичка сим
кўринишда киритилади. Бунда у махсус механизм воситасида 2,5 м/мин тезлик
билан узатилади. Шундан сўнг ингичка сим газ алангаси ёки икки электрод
орасида ҳосил қилинадиган электр ёйи ёрдамида эритилади.
Бу усулда ҳосил қилинган қопламалар муҳитнинг коррозион таъсиридан
ҳимоялаш, ишқаланиб ейилган сиртларни қайта тиклаш, буюмларда иссиқ-
бардошликни таъминлаш каби вазифаларни бажаради. Металлизациялаш
орқали мураккаб тузилишга эга бўлган, йиғилган конструкцияларни ҳам
қоплаш мумкин.
9.6-расмда
симли электрометаллизатор қурилмасининг схемаси
келтирилган. Ток ўтаётган симларнинг учлари пойнак (наконечник) (4) дан
чиққач уларнинг учрашиш фазосида электр ёйи ҳосил бўлади ва унинг
237
таъсирида симларнинг учлари эриб, суюқ фазага ўтади. Катта тезликдаги
сиқилган ҳаво оқими (5) соплодан чиқаётганда эриган металл заррачаларини
ўзи билан олиб кетиб металл сиртига пуркайди.
9.6-расм.
Электрометаллизатор
қурилмасининг схемаси.
1–ингичка сим; 2–аппарат
корпуси; 3–сим тортиш
механизми; 4–пойнак; 5–ҳаво
соплоси; 6–электр ёйи; 7–металл
қопланадиган детал.
Иккита сим ўрнига учта сим олиб, уларни уч фазали ток манбаидан
таъминлаш ҳам мумкин. Бунда симларнинг учида ҳосил бўладиган электр
ёйларининг сони ҳам ортади. Бу хилдаги металлизатор одатда
псевдоқотишмалар (темирнинг мис, рух, алюминий ва бошқа металлар билан
сунъий қотишмалари) олиш учун ишлатилади. Олинган псевдоқотишмалар
жуда юқори антифрикцион хоссаларга эга бўлади.
Газ билан металлизациялашда металл янада кичикроқ ўлчамлар билан ва
текис пуркалади.
Электр металлизацялашда симлар учларининг бир текис эримаслиги
сабабли пуркалаётган массада турли ўлчамли– 10 мкм дан 100 мкм гача бўлган
заррачалар учрайди. Заррачаларнинг ўлчамлари ўйича бундай биржинсли
бўлмаслиги ҳосил қилинган металл қопламаси физик-механик хоссаларининг
ёмонлашувига сабаб бўлади.
Ҳар иккала усулда борадиган жараёнда ҳам асосий металл жуда кам
қизийди, шу сабабли унда структуравий ўзгаришлар деярли кузатилмайди,
асоснинг физик-механик хоссалари яхши сақланади.
Бироқ бу усулларнинг ҳам қуйидаги камчиликлари мавжуд:
•
олинган қоплама тангачали структурага эга;
•
қопламанинг ғоваклиги юқори;
•
пуркаш пайтида металл заррачалари чанг кўринишида тарқалиши
сабабли металл сарфи катта бўлади;
•
қатламнинг қалинлиги нотекис, металлга адгезияси паст;
•
олинадиган қатламнинг қалинлиги 0,5-0,7 мкм дан ошмайди.
Қопламалар буюмларни коррозион муҳит таасиридан ҳимоялаш,
ишқаланиб ейиладиган сиртларини тиклаш, буюмларнинг оловбардошлигини
ошириш мақсадларида ётқизилади. Саноатда металлизациялаш орқали
мураккаб
шаклдаги
деталларни,
йиғилган
ва
катта
габаритли
конструкцияларни, газголдер, резервуар каби жиҳозларни керакли қалинликда
қоплаш мумкин. Шу йўл билан олинган алюминийли қопламалар
олтингугуртли нефтларни қайта ишлаш заводларининг қурилмалари ва
238
жиҳозларини, вулканизация қозонларини ва шунга ўхшаш аппаратларни
коррозиядан ҳимоялашда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |