11-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
11.1. Томонлар ўз зиммаларига олган мажбуриятларнинг бажарилмагани ёки тегишли тарзда бажарилмагани учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
11.2. Суғурта қилдирувчига тўланиши керак бўлган суғурта қопламасининг тўловини кечиктирганлик учун Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган сумманинг 0,2% миқдорида, аммо мазкур Шартнома бўйича тўланиши керак бўлган сумманинг 10% дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Пеняни тўлаш Суғурталовчини суғурта қопламасини тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
11.3. Агар томонлар тарафидан мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаслик енгиб бўлмас куч ҳолатлари (форс-мажор) туфайли келиб чиққан бўлса, томонлар жавобгарликдан озод этиладилар. Енгиб бўлмас куч ҳолатининг таъсирига учраган томон дарҳол бошқа томонни кўрсатилган ҳолатлар юзага келгани ва уларнинг эҳтимолий давомийлиги ҳақида хабардор қилиши шарт. Бунда Томонлар белгиланган тартибда мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилган ва бажарилмаган қисмлари бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.
12-БЎЛИМ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
12.1. Мазкур Шартномада кўзда тутилган масалалар бўйича низолар, талаблар ёки келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, томонлар уларни музокаралар йўли билан ҳал этиш чораларини кўрадилар.
12.2. Мазкур Шартномадан келиб чиқадиган низолар, келишмовчиликлар ёки талабларни, жумладан шартномани бажариш, бузиш, тўхтатиш ёки унинг ҳақиқий эмаслигига доир низолар, келишмовчиликлар ёки талабларни музокаралар йўли билан ҳал этиш имкони бўлмаганида, улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади.
13-БЎЛИМ. БОШҚА ШАРТЛАР
13.1. Мазкур Шартномага барча қўшимчалар ва ўзгаришлар ҳамда уни узайтириш ёки тўхтатиш томонларнинг розилиги билан ёзша шаклда амалга оширилиши керак, Лизинг шартномасини ўзгартириш, бекор қилиш ёки тўхтатиш борасида эса Суғурталовчи шартнома ўзгартирилган, бекор қилинган ёки тўхтатилган пайтдан бошлаб 10 (ўн) банк куни ичида Суғурта қилдирувчи ва Наф олувчи томонидан ёзма шаклда хабардор қилинади.
13.2. Суғурта қилинган ТВга бўлган ҳуқуқлар Наф олувчига ёки бошқа шахсга ўтган тақдирда, Суғурта қилдирувчининг мазкур шартнома бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Наф олувчига ёки мос равишда суғурта қилинган ТВга бўлган ҳуқуқ кимга ўтган бўлса, шу шахсга ўтади.
13.3. Томонларнинг мазкур Шартнома билан тартибга солинмаган ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги томонидан тартибга солинади.
13.4. Мазкур Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган ва Суғурталовчида, Суғурта қилдирувчида, Наф олувчида бир нусхадан сақланадиган 3 (уч)та нусхада тузилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |