10-БЎЛИМ. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ ВА ТЎХТАТИШ
10.1. Суғурта шартномаси, шартномани бекор қилиш ҳақида тахминий бекор қилиш санасидан 30 (ўттиз) тақвим кунидан кечиктирмасдан билдирилиши шарти билан, томонлардан бирининг ёзма аризаси бўйича муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. Мазкур Шартнома муддатидан олдин бекор қилинганида, Суғурталовчи томонидан ишни юритганлик учун қайтарилиши керак бўлган суғурта мукофоти суммасининг 25% гача миқдоридаги кўрилган харажатларни айириб ташлаган ҳолда, шартноманинг муддати ўтмаган даври учун суғурта мукофоти Суғурта қилдирувчига қайтарилади.
Агар мазкур Шартноманинг амал қилиш даврида суғурта ҳодисаси юз берган бўлса ва Суғурталовчи суғурта тўловини амалга оширган бўлса, мазкур Шартнома муддатидан олдин бекор қилинганида суғурта мукофоти қайтарилмайди.
10.2. Агар мазкур Шартнома кучга кирганидан кейин суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимоли йўқолган бўлса ва суғурта хатарининг мавжудлиги суғурта ҳодисасидан бошқача бўлган ҳолатлар бўйича тўхтаган бўлса, мазкур Шартнома қайси муддатга тузилган бўлса, шу муддат келишидан олдин тўхтатилади. Бундан ҳолатларга, хусусан ТВнинг суғурта ҳодисасидан бошқача бўлган сабабларга кўра нобуд бўлиши киради, бундай ҳолларда суғурта мукофоти, Суғурталовчи томонидан амалга оширилган харажатлар ва тўланган суғурта қопламасини айириб ташлаган ҳолда, якунланмаган суғурта даври учун қайтарилади.
10.3. Мазкур Шартнома қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:
а) амал қилиш муддатининг тугаши;
б) Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи олдидаги мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилганида;
г) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган бошқа ҳолатларда.
10.4. Агар Суғурталовчининг мазкур Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги талаби Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг бузилиши билан шартланган бўлса, тўланган суғурта мукофоти қайтарилмайди.
10.5. Кредит берилмаган тақдирда (Наф олувчининг хати билан тасдиқланади), Суғурта қилдирувчи мурожаат қилганида (суғурта шартномаси тузилган санадан бошлаб 3 ойдан кечиктирмасдан) суғурта мукофоти суғурта шартномасининг муддати ўтмаган даври учун Суғурта қилдирувчига қайтарилади.
10.6. Суғурта қилдирувчи Суғурталовчининг ихтиёрида суғурта мукофотининг ишлаб олинмаган қисмини янгидан тузиладиган Суғурта шартномалари бўйича бўлғуси тўловлар ҳисобига қолдиришга ҳақли. Бунда Суғурталовчи ишларни юритиш учун суғурта мукофотининг ишлаб олинмаган қисмининг 5,0% миқдорида ушлаб қолади.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |