5-БЎЛИМ. СУҒУРТА СУММАСИ, СУҒУРТА МУКОФОТИ, ФРАНШИЗА 5.1. Мазкур Шартнома бўйича суғурта суммаси мазкур Шартномага 1-Иловада кўрсатилган. 5.2. Мазкур Шартнома бўйича суғурта мукофоти мазкур Шартномага 1-Иловада кўрсатилган. 5.3. Суғурта мукофоти (ёки унинг биринчи қисми) томонлар тарафидан суғурта шартномаси имзоланган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда тўланиши керак.
5.4. Шартномада ҳар бир суғурта ҳодисаси бўйича мазкур Шартномага 1-Иловада кўрсатилган миқдорда франшиза (шартли, шартсиз) белгиланиши мумкин.
5.5. Мазкур Шартнома бўйича барча ҳисоб-китоблар мазкур Шартномага 1-Иловада кўрсатилган валютада амалга оширилади.
6-БЎЛИМ. ШАРТНОМАНИНГ КУЧГА КИРИШ ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 6.1. Мазкур Суғурта шартномаси, келишилган суғурта мукофоти ёки унинг биринчи бадали ўз вақтида тўланиши шарти билан, томонлар тарафидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва мазкур Шартномага 1-Иловада кўрсатилган муддат давомида амал қилади.
6.2. Суғурта мукофоти ёки унинг биринчи бадали ўз вақтида тўланмаганида, мазкур Суғурта шартномаси келишилган суғурта мукофоти ёки унинг бир қисми тўланган пайтдан бошлаб кучга киради ва мазкур Шартномага 1-Иловада кўрсатилган муддат давомида амал қилади. Пул маблағлари Суғурталовчининг ёки Суғурта агентининг банк ҳисобрақамига келиб тушган кун суғурта мукофоти ёки унинг бир қисми тўланган пайт ҳисобланади.
6.3. Мазкур Шартнома билан шартланган суғурта суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига татбиқ этилади ва суғурта полисида кўрсатилган суғурта даври давомида амал қилади.
6.3. Лизинг шартномасининг муддати узайтирилган тақдирда, мазкур Шартноманинг амал қилиш муддати қўшимча келишув тузиш ва тегишли қўшимча суғурта мукофотини тўлаш йўли билан узайтирилиши мумкин.
6.4. Суғурта полиси суғурта мукофоти/биринчи/навбатдаги бадал Суғурталовчининг банк ҳисобрақамига келиб тушганидан кейин 3 (уч) иш куни ичида берилади. Суғурта мукофоти тўлиқ тўланмаган тақдирда, Суғурта полиси суғурта мукофотининг тўланган қисмига мутаносиб давр учун берилади.
6.5. Суғурта полиси йўқотилган тақдирда, Суғурта полисининг дубликатини бериш Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчининг ёзма аризаси асосида 5 (беш) иш куни ичида амалга оширилади, шундан сўнг йўқотилган Суғурта полиси ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва у бўйича суғурта ҳодисалари кўриб чиқилмайди.
6.6. Агар Суғурта қилдирувчи ўзининг Наф олувчи олдидаги лизингни узиш бўйича мажбуриятларини муддатидан олдин тўлиқ ҳажмда бажарса, унда Суғурта қилдирувчининг ўзи Наф олувчига айланиши мумкин.