Договор страхования транспортного средства выставляемого в залог


-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИНИ ТЎЛАШ



Download 72,67 Kb.
bet9/13
Sana25.03.2022
Hajmi72,67 Kb.
#510063
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
AN 03-3 11дог

9-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИНИ ТЎЛАШ
9.1. Суғурталовчи томонидан суғурта қопламасини тўлаш суғурта ҳодисаси тан олинган ва Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 15 (ўн беш) иш куни ичида амалга оширилади.
Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома суғурта шикоятини кўриб чиқиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар олиниб, воқеа суғурта ҳодисаси сифатида тан олинганидан кейин 5 (беш) иш куни ичида тузилади. Уни тузиш учун Суғурталовчи, зарурат бўлганида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ва суғурта ҳодисасининг ҳолатлари ҳақида ахборотга эга бўлган бошқа муассасалар ва ташкилотлардан суғурта ҳодисаси билан боғлиқ маълумотларни сўрайди, шунингдек, у суғурта ҳодисаси сабаблари ва ҳолатларини мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқига эга.
9.2. Суғурта қилинган ТВ йўқотилганида ёки шикастланганида уни қоплаш тартиби.
Суғурталовчи томонидан содир бўлган воқеа суғурта ҳодисаси сифатида тан олинганида, тўланиши керак бўлган суғурта қопламасининг суммаси қуйидаги шартларга амал қилган ҳолда белгиланади:
9.2.1. Суғурта қилинган ТВ ўғирланганида ёки тўлиқ йўқотилганида – Суғурталовчи ТВ қайси суммага суғурта қилинган бўлса, шу суғурта суммасини тўлайди.
9.2.2. Суғурта қилинган ТВ шикастланганида, Суғурталовчи баҳолаш фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган баҳоловчи ташкилот томонидан тузилган моддий зарарни баҳолашга наряд-буюртма/калькуляция суммасида, аммо мазкур Шартноманинг 1-Иловасида кўрсатилган суғурта суммасидан ортиқ бўлмаган миқдорда, агар Шартнома билан франшиза белгиланган бўлса, унда белгиланган франшиза суммасини айирган ҳолда, суғурта қопламасини тўлайди.
Шунингдек, Суғурталовчи:
а) суғурта ҳодисаси сабабли келиб чиққан ва ҳужжатли тарзда тасдиқланган, ТВни таъмирлаш жараёнида аниқланган яширин шикастланишларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатларни қоплайди;
9.3. Суғурта қопламасини тўлаш:
9.3.1. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ суғурта қопламаси танлов бўйича Наф олувчи – Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига тўланади. Бунда Наф олувчи суғурта қопламасини, Суғурта қилдирувчининг Лизинг шартномаси бўйича Наф олувчи олдидаги қарздорлигидан ортиқ бўлмаган суммада олиш ҳуқуқига эга, суғурта қопламасининг қолган қисми эса Суғурта қилдирувчининг зарарларини қоплаш бўйича харажатларни қоплашга сарфланади.
9.3.2. Барча ҳолатларда суғурта қопламасининг суммаси, агар мазкур Шартнома билан франшиза белгиланган бўлса, унда шу франшиза суммасини айирган ҳолда ҳисобланади.
9.3.3. Агар мазкур Шартнома бўйича суғурта суммаси Шартнома имзоланган санага суғурта қилинган ТВнинг суғурта қийматидан паст бўлса, Суғурталовчи суғурта ҳодисаси юзага келганида, Суғурта қилдирувчига/Наф олувчига улар томонидан кўрилган зарарларни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 936-моддасига мувофиқ, суғурта суммасининг суғурта қийматига нисбатига мутаносиб тарзда қоплаши шарт.
9.3.4. Мазкур Шартнома бўйича суғурта қопламаси пул маблағларини олувчининг банк ҳисобрақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
9.3.5. Агар зарар суммаси суғурта воқеаси содир бўлишига айбдор бўлган шахс томонидан тўлиқ қопланган бўлса ва/ёки қопланадиган бўлса, Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи суғурта қопламасини олишга бўлган ҳуқуқини йўқотади.
9.3.6. Суғурта ҳодисаси юзага келганида Суғурталовчи томонидан зарарни қоплаш учун амалга оширилган суғурта қопламасининг ҳар бир тўлови, агар Суғурта қилдирувчи томонидан суғурта суммасини тиклаш учун қўшимча суғурта мукофоти тўланмаса, Суғурталовчининг мажбуриятлари лимитини шундай тўлов суммасига камайтиради.
Суғурта қопламасини тўлаш натижасида Суғурталовчи мажбурияти лимитининг камайиши, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 936-моддаси талабларини ҳисобга олган ҳолда суғурта қопламасини тўлаш учун асос ҳисобланмайди.
9.4. Суғурта қопламаси тўланган тақдирда, Суғурталовчи суғурта қилинган ТВнинг шикастланган қисмларини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
9.5. Суғурта қопламасини тўлиқ ёки қисман тўлаган Суғурталовчига, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, зарар етказганлик учун жавобгар бўлган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи шу сумма доирасида ўтади.
Суғурта қилдирувчи ва (ёки) Наф олувчи, Суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни Суғурталовчига бериши ҳамда унга барча маълумотларни маълум қилиши шарт.
Агар Суғурта қилдирувчи ва (ёки) Наф олувчи, Суғурталовчи томонидан қопланган зарарлар учун жавобгар бўлган шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки Суғурта қилдирувчининг ва (ёки) Наф олувчининг айби билан бу ҳуқуқни амалга ошириш имкони бўлмаса, Суғурталовчи суғурта қопламасини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмида тўлашдан озод этилади ва у ортиқча тўланган суғурта қопламасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
9.6. Барча ҳолатларда суғурта қопламаси мазкур Шартномада кўзда тутилган суғурта суммасидан ошмаслиги керак.
9.7. Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи/Ҳайдовчининг айби билан юзага келган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта қопламаси тўланганидан кейин томонларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 957 ва 1001 Моддалари талаблари қўлланмайди, йўловчиларни тижорат ташиш соҳасида профессионал фаолият кўрсатувчи Суғурта қилдирувчилар/Наф олувчилар/Ҳайдовчилар бундан мустасно.
9.8. Агар Суғурта қилдирувчи/Ҳайдовчи ёки Наф олувчи айбдорлардан ёки учинчи шахслардан зарар учун қоплама олган бўлса, Суғурталовчи фақат суғурта шартлари бўйича тўланиши керак бўлган сумма ва айбдор шахслар ёки учинчи шахслардан олинган сумма орасидаги фарқни тўлайди, холос.
9.9. Суғурталовчига суғурта қилинган мулкнинг шикастланган қисмларига бўлган мулк ҳуқуқи тўланган сумма доирасида ўтади.
Мулк тўлиқ суғурта қилинганида, Суғурталовчи томонидан суғурта қопламаси тўлиқ тўланган тақдирда, суғурта қилинган мулкка бўлган ҳуқуқ Суғурталовчига ўтади.



Download 72,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish