3-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИ
Бевосита қуйидаги хатарлар туфайли содир бўлган суғурта ҳодисаси юзага келганида, Суғурталовчи мазкур Шартнома бўйича шу Шартноманинг 1-Иловасида кўрсатилган суғурта қилинган ТВнинг суғурта ҳимоясини тақдим этади:
(суғурта қилинган хатарлар санаб ўтилади, ушбу рўйхат Суғурта қилдирувчи билан келишувга кўра ўзгариши мумкин)
ёнғин, портлаш, яшин уриши;
сув тошқини, бўрон, довул, жала ёмғири, дўл, кучли қор, сел;
зилзила, қулаш, ўпирилиш;
йўл-транспорт ҳодисаси;
учинчи шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари.
3.1.Махсус шарт:
Ушбу билан Шартнома томонлари суғурта қилинган ТВнинг тўпламига кирувчи агрегатлар, деталлар, тизимлар, узеллар, қурилмалар (ўғирланишга қарши турли воситалар, автомагнитолалар, кучайтиргичлар, колонкалар/динамиклар, спорт дисклари, турли антенналар ва ҳ.к.)нинг (агар улар ишлаб чиқарувчи завод томонидан ўрнатилмаган бўлса ёки мазкур Шартнома билан қўшимча ускуналар сифатида суғурта қилинмаган бўлса) шикастланиши, йўқ қилиниши, ўғирланиши сабабли юзага келган зарар мазкур Суғурта шартномаси бўйича қопланмаслигини тасдиқлайдилар ва бунга рози бўладилар.
4-БЎЛИМ. УМУМИЙ ИСТИСНОЛАР
4.1. Мазкур Шартномага кўра қуйидаги ҳолатларда юз берган суғурта қилинган ТВга етказилган зарарлар қопланмайди:
суғурта қилинган ТВни ўз тасарруфига олган Суғурта қилдирувчи/Ҳайдовчи ёки Наф олувчининг суғурта ҳодисаси юз беришига йўналтирилган қасддан қилган ҳаракатлари, Суғурта қилдирувчи/Ҳайдовчи ёки учинчи шахсларнинг ўз фуқаролик бурчини бажариши ёки ҳаёти, соғлиғи, ор-номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши билан боғлиқ ҳаракатлари бундан мустасно;
Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчи томонидан Суғурталовчига суғурта қилинган ТВ ҳақида аввалдан ёлғон бўлган маълумотларнинг маълум қилиниши;
суғурта қилинган ТВнинг алкоголли ва/ёки токсик ва/ёки наркотик ва/ёки бошқа ҳар қандай турдаги мастлик ҳолатидаги шахс томонидан бошқарилиши;
ТВдан фойдаланиш шартларини (йўриқнома, қоидалар, қўлланма, низом ва ҳ.к.), ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, олов чиқиши ва портлаш хавфи мавжуд бўлган моддалар ва буюмларни ташиш қоидаларини белгиловчи ҳужжат шартларининг бузилиши;
Суғурта қилдирувчи/Ҳайдовчи томонидан суғурта қилинган ТВдан бошқаришни ўргатиш ёки мусобақалар ва синовларда қатнашиш мақсадларида фойдаланилиши;
суғурта қилинган ТВдан фойдаланиш ёки уни бошқариш ишониб топширилган Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи/Ҳайдовчи томонидан амалга оширилган фирибгарлик ҳаракатлари ёки ҳар қандай ноинсофлик;
суғурта қилинган ТВда фойдаланиш қоидаларини бузиш, суғурта қилинган носоз ТВдан фойдаланиш;
темир йўлни кесиб ўтиш, светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтиш қоидаларининг бузилиши, регулировкачининг кўрсатмаларини бажармаслик, белгиланган йўналишга қарши ҳаракатланиш, қарама-қарши ҳаракатланиш полосасига чиқиш, тезлик режимини бузиш. Ушбу қоидабузарликлар белгилари мавжуд бўлганида, Суғурталовчи тақдим этилган суғурта даъво ҳужжатлари асосида қўшимча текширув/экспертиза ўтказиш ҳуқуқига эга.
мазкур Шартнома амал қилишни бошлайдиган пайтга суғурта қилинган ТВда мавжуд бўлган носозликлар ва нуқсонлар бу ҳақда Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи/ /Ҳайдовчи билган-билмаганидан қатъи назар;
суғурта қилинган ТВнинг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ транспорт воситасини бошқаришга ҳуқуқи ва рухсатномаси (ҳайдовчилик гувоҳномаси, ишончнома ва ҳ.к.) бўлмаган шахс томонидан бошқарилиши. Суғурта қилинган ТВ ўғирланган тақдирда, мазкур банд қоидаси қўлланмайди.
4.2. Йўл қатнов қисмининг нотекислиги ёки ёмон ҳолати, ўткир буюмларни босиш ва ҳ.к. туфайли юзага келган ғилдираклар ва/ёки шиналарнинг шикастланиши, агар уларнинг шикастланиши суғурта қилинган ТВнинг шикастланишига ёки нобуд бўлишига олиб келмаган бўлса, мазкур Шартнома бўйича қопланмайди.
4.3. Мазкур Шартнома қуйида санаб ўтилган воқеалар оқибатида юз берган, суғурта қилинган ТВга етказилган зарарни (йўқотишни) тўлиқ ёки қисман қопламайди:
ҳарбий бостириб кириш актлари, жанговар ҳаракатлар ёки фуқаролар урушининг ҳаракатларига ўхшаш ҳаракатлар (уруш эълон қилингани ёки қилинмаганидан қатъи назар);
қўзғолон, оммавий фуқаролик ғалаёнлари, миллий характердаги иш ташлашлар;
шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан содир этилган террорчилик ҳаракатлари;
амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг суд органлари қарорига кўра суғурта қилинган ТВнинг мажбурий бегоналаштирилиши оқибатида мулкдан доимий ёки вақтинчалик маҳрум бўлиш.
4.4. Махсус истиснолар:
Суғурталовчи томонидан қуйидагилар қопланмайди:
фойдаланганда доимий таъсир кўрсатувчи омиллар (табиий эскириш, эрозия, коррозия, қасмоқ ҳосил бўлиши ва ҳ.к.), умуман суғурта қилинган ТВнинг, шу жумладан унинг алоҳида деталлари ва узелларининг аста-секин шикастланиши ёки ТВдан фойдаланмаганлик оқибатида шикастланиши, БИРОҚ, ТВнинг табиий эскириши оқибатида юз берган ТВнинг нобуд бўлиши ёки шикастланиши мазкур Шартнома бўйича қопланади;
товар кўриниши (қиймат)нинг йўқотилиши / нобуд бўлиши, ишлаб чиқарувчи заводнинг браки;
суғурта қилинган ТВдаги эҳтимолий ўзгаришлар / такомиллаштиришлар / яхшиланишлар / янгиланишлар билан боғлиқ Суғурта қилдирувчининг / Наф олувчининг харажатлари;
Суғурта қилдирувчи / Наф олувчи / Ҳайдовчи томонидан суғурта қилинган ТВдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ харажатлар.
4.5. Агар кўрилган зарар миқдори белгиланган франшиза миқдоридан ошмаса, Суғурталовчи суғурта қопламасини тўлашдан озод этилади. Агар зарар миқдори франшиза миқдоридан ошса, суғурта қопламасини тўлашда франшиза суммаси тўланиши керак бўлган суғурта қопламаси суммасидан айириб ташланади.
4.6. Суғурталовчи мазкур Шартномада кўрсатилмаган ва/ёки тавсифланмаган ҳар қандай мажбуриятга нисбатан мажбуриятга эга бўлмайди. Шунингдек, Суғурталовчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатларда суғурта қопламасини тўлашдан озод этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |