Диссертацияси илмий раҳбар: и ф. д., профессор О.Қ. Хатамов Тошкент 2020 йил мундарижа



Download 1,29 Mb.
bet10/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#58705
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42
Bog'liq
DISERTATSIYA1202 Истеъмол савати (2)

1.1.1-жадвал
Истеъмол саватчаси тушунчага берилган таърифлар ва уларнинг асосий хусусиятлари

Муаллифлар

Истеъмол саватчаси тушунчасига таърифлар

Л.Ш. Лозовский, Б.А. Райзберг, Е.Б. Стародубцева Е.Б.



Истеъмол саватчаси - инсоннинг ёки оиланинг ойлик (йиллик) истеъмолининг одатий даражаси ва тузилишини тавсифловчи товарларни ҳисоб-китоб қилинган тўплами. Ушбу тўплам амалдаги нархларда истеъмол савати нархидан келиб чиққан ҳолда (жон бошига) минимал истеъмол бюджетини ҳисоблаш учун ишлатилади. Истеъмол савати ҳисобланган ва реал истеъмол даражаси таққослаш учун асос ҳам бўлиб хизмат қилади. У турли хил ижтимоий ва бошқа аҳоли қатламларининг демографик ва миллий таркиби, ҳудудий жойлашувини ҳисобга олган ҳолда белгиланади13.

В.Н. Панкова

Истеъмол саватчаси-инсон соғлиғини сақлаш ва унинг ҳаётий функцияларини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларнинг минимал тўпламидир14.



Н.Г. Пасюкова,
А.С. Кукушкин.

Истеъмол саватчаси - инсон соғлиғини сақлаш ва унинг ҳаётий функцияларини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларнинг минимал тўпламидир. Истеъмол саватчаси таркиби вақт ва турли мамлакатлар бўйича ўзгариб туради15.



Г.Р. Таишев.

Яшаш минимуми - бу парҳез чекловларини ҳисобга олган ва минимал миқдордаги калория миқдорини таъминлайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами, шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматларга харажатлар, солиқлар ва мажбурий тўловларни таъминлайдиган харажатлар таркиби нуқтаи назаридан энг кам таъминланган оилалар бюджетидир16.

О.Ю. Еремина,
Т.Н. Иванова

Истеъмол саватчаси - парҳез чекловларини ҳисобга олган ҳолда ва минимал миқдордаги калория миқдорини таъминлайдиган озиқ-овқат маҳсулотларининг энг кам тўплами. Истеъмол саватига ноозиқ-овқат товарлар, хизматлар, тўловларнинг зарур тўплами ҳам киради. Истеъмол савати учта асосий ижтимоий-демографик гуруҳлар учун ишлаб чиқилади: меҳнатга лаёқатли аҳоли, нафақахўрлар ва болалар учун17.

Байкова Е.И.

Минимал истеъмол савати деганда натура ва қиймат жиҳатидан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларнинг минимал тўплами тушунилади. Озиқ-овқат саватчасининг улуши истеъмол саватчаси қийматининг 60% ни ташкил қилади, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар улуши эса 40% ни ташкил қилади18.



Қобилов Ш.Р.

Истеъмол савати – муайян озиқ-овқат, саноат моллар ва хизматларнинг тирикчиликни таъминлашга етарли бўлган миқдори. Бозор иқтисодиёти шароитида нарх-наво кўтарилиб, баҳолар ўзгаради. Аҳолининг кўрадиган зарарини қоплаш учун ҳукумат томонидан мамлакатда “истеъмол савати” таркиби аниқланади ва уни қўллаш таклиф этилади19.



Ф.Мамарасулов

Истеъмол саватчаси деганда ўртача бир киши (ёки бир оила) бир ойда (бир йилда) истеъмол қиладиган товарларнинг ҳисоб-китоб учун олинган миқдори ва таркиби тушунилади20.

З.Холов.

Истеъмол савати- одамзод нормал ҳаёт кечириши учун зарур бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизматларни ўз ичига олади. Содда қилиб айтганда, олаётган даромадингиз яшаш учун зарур бўлган энг муҳим эҳтиёжларингизни қондиришга етиши керак21.

Муҳитдинова М.З

Истеъмол савати - муайян истеъмол даражасини таъминловчи товарлар ва хизматлар мажмуи22.



1.1.1-жадвалдан кўриниб турибдики, миллий ва хорижий олимлар томонидан берилган ўзига хос ва турли хил таърифлар бир-бирига ўхшамайди, аммо бир-бирини тўлдиргани ҳолда умумий жиҳатлари ҳам мавжуд.
Шунингдек, бир қатор иқтисодчи олимлар ишида ушбу тушунчанинг бошқа иқтисодий категориялар билан узвий боғлиқда кўриб чиққанлигини ҳам учратиш мумкин. Масалан, таниқли иқтисодчи олим, академик C.C.Ғуломов аҳолини истеъмол саватига кирувчи товарлар билан таъминланлик даражасига алоҳида эътибор қаратилиб, бу ҳолатни мамлакатда инновациялар ролини ривожлантириш орқали таъминлаш мумкин23 деган хулосани беради. Шунингдек, Б.Э.Мамарахимов ҳам истеъмол савати ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларини ўрганиб чиққан бўлиб, унинг фикрича, минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, асосан ўзининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ички сотиш бозорларини ривожлантиришга, қисман, чет эллардан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш ҳисобига амалга оширилиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган24.
Ф.М.Фазилов эса, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш экспортга йўналтирилган ҳамда импорт ўрнини босишга қаратилган стратегияларнинг уйғунлаштирилган ҳолда олиб борилиши, мамлакатда аҳолини истеъмол саватига кирувчи товарлар билан таъминлашда ижобий таъсир кўрсатилиши келтирилган25.
Юқоридаги “истеъмол савати” тушунчасига берилган таърифларни қиёсий ўрганиш ва чуқур таҳлил этиш асосида мутлоқ ҳақиқатга даво қилмаган ҳолда қуйидаги муаллиф вариантидаги таърифни келтиришни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
“Истеъмол савати – жаҳон бозорлари тебранишларидан қатъий назар, парҳез чекловларини ҳисобга олган ҳолда, инсон ёки оиланинг физиологик меъёр кўрсаткичларга мос миқдорларда ойлик (йиллик) истеъмолининг одатий даражаси ва тузилишини тавсифловчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат товарлари ҳамда хизматлари тўпламидир”. Кўриниб турибдики бу таърифда истеъмол саватининг барча жиҳатлари имкон даражасида ўз ифодасини топган.
Шундай қилиб, маҳаллий ва хорижий олимларнинг истеъмол савати моҳиятига оид илмий асарларини ўрганиш ушбу тушунчанинг мураккаб ва кўп қиррали эканлигини тасдиқлашга имкон беради.
Бизга маълумки, 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида мазкур масала алоҳида тилга олиниб, “истеъмол саватчаси”га оид муносабатларни ҳуқуқий жиҳатда тартибга солиш лозимлиги таъкидланганди.
Истеъмол саватига киритиладиган маҳсулотлар сони ва миқдори юқорида келтирилган талабларга жавоб бериши лозим. Масалан, Россияда меҳнатга яроқли киши бир йил давомида: нон маҳсулотлари(ун, ёрма ва дуккакли ўсимликлардан тайёрланган нон ва макарон)дан 126,5 кг , картошкадан 100,4 кг, сабзавот ва полиз маҳсулотларидан 114,6 кг, турли-хил сархил мевалардан 60 кг, шакар ва қандолат маҳсулотларидан 23,8 кг, гўшт ва гўшт маҳсулотларидан 58,6 кг, балиқдан 18,5 кг, сут ва сут маҳсулотларидан 290 кг , 201 дона тухум, ёғ ва ёғ маҳсулотларидан 11 кг, бошқа маҳсулотлар(туз, чой, зираворлар)дан 4,9 кг истеъмол қилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизмат кўрсатиш нархи озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосига нисбатан белгиланган. Хусусан, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизматлар нарх-навоси аҳолининг барча қатлами учун озиқ-овқат маҳсулотлари қийматининг 50 фоизига тенг бўлиши назарда тутилган.
АҚШда ушбу “сават” га 300 хил маҳсулот киритилган бўлса, Францияда 250, Англияда 350, Германияда 475 хил маҳсулот аҳоли истеъмоли учун зарур деб топилган. АҚШда қўшимча – Food Plan (озиқ-овқат режаси) деган тушунча ҳам бор. У АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тўрт хил вариантда, яъни тежамкор, паст, ўртача ва эркин режа тарзида ишлаб чиқилади. Тежамкор режа (Thrifty Food Plan)да озиқ-овқат учун талон бериш йўлларидан фойдаланилади.
Улар асосан озиқ-овқат (асосан, нон ва ун маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, ёғ, гўшт, тухум, полиз ва сабзавотлар, мева ва бошқалар) ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари (асосан, кийим-кечак, санитария ва гигиена маҳсулотлари, мактаб ва таълим олиш, оддий кундалик хизматлар) бўлиб, масалан, йилнинг аксарият қисмида илиқ ва совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қиладиган юртларда иситиш тизими сифати “истеъмол савати”дан албатта жой олади.
Илғор хорижий мамлакатлари тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, истеъмол саватча таркибини ҳисоблашда 3 гуруҳга ажратиш мумкин:
- агар хисоб-китоб учун олинган товар ва хизматлар миқдори инсон истеъмолининг энг кўпи даражасида олинган бўлса, яъни ейиш, ичиш, кийиш ва бошқа истеъмол миқдори қуйи чегараси назарда тутилса - бундай истеъмол саватчаси энг кичик истеъмол савати ёки яшаш минимуми дейилади;
- агар ҳисоб-китоб учун олинган товар ва хизматлар миқдори инсон истеъмолининг ўртача даражасида олинган бўлса, яъни ейиш, ичиш, кийиш ва бошқа истеъмол миқдорининг меъёрий ўртача даражаси назарда тутилса - бундай истеъмол саватчаси рационал саватча дейилади;
- агар ҳисоб-китоб учун олинган товар ва хизматлар миқдори инсон истеъмолининг ўртача чегарасидан юқори даражада олинган бўлса, яъни ейиш, ичиш, кийиш ва бошқа истеъмол миқдорининг меъёрий ўртача даражасидан юқори даражани назарда тутса - уни юқори даражадаги истеъмол саватчаси дейиш мумкин.
Мавжуд бўлган ёндашувлар таҳлили натижасида ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш, ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва савдо тизимининг шарти сифатида тегишли ҳудудлар аҳолисининг барча қатламларини йил давомида сифатли ва соғлиқ учун зарарсиз озиқ-овқатлар билан муваффақиятли таъминлаб бориш мумкинлигини англаш мумкин.
Шунинг учун, фикримизча, мамлакат аҳолисини истеъмол саватига кирувчи маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини асосан, маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан аҳоли нормал ишлаши учун етарли бўлган миқдорда таъминланадиган озиқ-овқат ресурслари ҳолати сифатида тушунилиши керак. Минтақада аҳоли истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш жараёнлари мукаммал тизим сифатида ўрганилиб, ташқи муҳит билан ўзаро ишлаш жараёнининг умумлаштирилган бошқариш стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилиши лозим. Танланган мақсадга кўра, ҳудуднинг аҳоли истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш жараёнлари ва ташқи муҳит ўртасидаги тизимли муносабатлар ўзаро боғланган бўлиши керак.
Ҳудудларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ташқи муҳит ўртасидаги тизимли муносабатлар ўзаро боғлиқ схемаси ишлаб чиқилган (1.1.3-расм).

Карантин хизмати тизими


Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish