1.1.1-расм. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш йўналишлари9 Шундай қилиб, ушбу ҳужжатни ўрганиш натижасида “Ҳаракатлар стратегияси” мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, улар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратишни қўллаб-қувватлашга қаратилганлигини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 22 сентябрда киритилган “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҚЛ-159-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси 2016 йил 22 сентябрда Олий Мажлиси қонунчилик палатаси кенгашининг 575-III-сон қарори билан янги таҳрирда тасдиқланди10.
Ушбу қонуннинг мақсади аҳолини истеъмол саватига кирувчи сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беришдан иборат бўлиб, унга кўра озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Бош давлат ветеринария бошқармаси ҳамда Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа давлат назорати органлари томонидан амалга оширилиши таъкидланган.
Қонуннинг 11-моддасида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш шарт-шароитлари белгиланган. Унга кўра озиққ-овқат маҳсулотини юридик ва жисмоний шахслар нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилиб, уларини етиштиришда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган озиқ-овқат хом ашёсидан, озиқ-овқат қўшимчалардан, қадоқлаш ва ёрдамчи материаллардан ва улардан ишланган буюмлардан, ускуналардан фойдаланишга йўл қўйилади. Шу билан бирга, таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган озиқ-овқат қўшимчалари, ембоп қўшимчалар ва биологик фаол қўшимчаларни ишлатиш тақиқланади. Ҳайвонлардан олинадиган озиқ-овқат хом ашёсини етиштириш чоғида ем-хашаклар, ем қўшимчалари, ҳайвонларни парваришлашда ишлатиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратларини қўлланишга улар давлат ветеринария назорати органлари томонидан давлат санитария назорати органлари билан келишган ҳолда рўйхатдан ўтказилганидан кейин рухсат берилади11.
Мазкур қонун ҳужжатдан кўриниб турибдики, аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ушбу ҳолатларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 анварда «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5303-сон фармони тасдиқланди12. Ушбу фармон мамлакатда экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш ва соддалаштириш, талаб юқори бўлган озиқ-овқат товарларини импорт қилишда тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширишга қаратилган. Шу билан бир қаторда, носоғлом рақобат, озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан монополлаштирилиши, сунъий тақчилликни юзага келтириш ва баъзи товарлар учун нарх-навонинг асоссиз оширилиши оқибатида қўшимча фойда олиш учун шарт-шароитлар яратувчи жиддий тизимли муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2024 йилларда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ушбу миллий дастурга кўра, мамлакатдааҳолиистеъмол саватига кирувчиозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
қишлоқ хўжалиги соҳасида меёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
асосий турдаги қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари, хом-ашёни ички ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш;
чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик соҳасини барқарор ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш хажмларини кўпайтириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш;
озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш;
аҳолини барча қатламларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши учун иқтисодий имкониятларини ошириш;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш.
Шу билан бирга, 2019-2024 йилларда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий дастурида мамлакатда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашдаги қатор муаммолар келтирилган(1.1.2-расм).