Диссертацияси илмий раҳбар: и ф. д., профессор О.Қ. Хатамов Тошкент 2020 йил мундарижа



Download 1,29 Mb.
bet12/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#58705
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42
Bog'liq
DISERTATSIYA1202 Истеъмол савати (2)

1.2.2-расм. Сурхондарё вилоятида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари (кўрсатилган хизматларнинг) ишлаб чиқариш ҳажми ҳудудлар кесимида (млрд.сўмда)31
Тадқиқотлар асосида вилоят аҳолисини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашда таъсир қилаётган асосий омиллар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин.



Сурхондарё вилоятида аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашга таъсир қилаётган асосий омиллар

1

Вилоят аҳолиси сони ўсиб бориши билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ошиб бориши.

2

Вилоятда қишлоқ хўжалиги ерлари асосий қисми(73%)ни яйловлар ташкил этиши.

3

Вилоят экин майдонларининг 31,2 фоизи турли даражада шўрланганлиги.

4

Минтақада иссиқ иқлимнинг узоқ давом этиши (226-266 кун) ҳисобига ёғингарчиликнинг жуда кам бўлиши.

5

Вилоят худудида қуруқ афғон шамолларининг тез-тез эсиб туриши.

6

Вилоятни пойтахтдан ва республиканинг бошқа минтақаларидан узоқда жойлашганлиги ҳамда Афғонистон, Тожикистон давлатлари билан чегарадошлиги.

Маълумки, вилоятда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашга таъсир қилаётган асосий омиллардан бири сифатида кўрсатилаётган аҳоли сонининг доимий ўсиши озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб боришига олиб келади.
Таҳлиллар натижасида сўнги 9 йил ичида вилоят аҳолиси 22 фоизга ортган. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари эса ерда етиштирилишини ҳисобга олсак, ер юзасининг ўзгармаслиги табиий ҳолат. Қолаверса, вилоятда сув муаммосининг юзага келаётганлиги, экин майдонларида шўрланиш даражаси ошиши ва бунинг натижасида тупроқ унумдорлигининг пасайиши кузатилмоқда. Кейинги йилларда вилоятда экин майдонлари таркиби ҳам ўзгарди. Бу давр ичида ғалла, пахта майдонлари бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳисобига сезиларли даражада камайтирилди.
Ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалик экинларини оқилона жойлаштириш, қишлоқ хўжалик экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ҳисобига ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, фермер хўжаликлари иқтисодий ва молиявий барқарорлигини ошириш, вилоят экспорт салоҳиятини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарори вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир қилаётган омилларни қисман бартараф қилишга хизмат қилади32. Қарорда таъкидланишича, вилоятда пахта етиштириш учун ажратилган майдонлар 2016 йилдаги 117,1 минг гектардан 2019 йилда 90,3 минг гектаргача қисқартирилади. Бошоқли экинларни экиш учун ажратилган экин майдонлари ҳисобот даврида 98 минг гектардан 93 минг гектаргача қисқартирилади. Шу билан бирга, ушбу ҳудудда картошка (2,1 минг гектарга), сабзавотлар (17,7 минг гектарга), мевалар (4,4 минг гектарга), ем-хашак экинлари (4,1 минг гектарга), мой берадиган ўсимликлар (2,2 минг гектар) ва бошқа экинлар (1,3 минг гектарга)ни етиштириш учун ажратилган майдонлар кенгайтирилиши кўзда тутилган эди. Ушбу қарор ижроси натижасида 2019 йилда вилоят пахта хомашёсини етиштириш 264 минг тоннагача камаяди (-64,8 минг тонна) ва бошоқли экинлар ишлаб чиқариши 474 минг тонна, картошка — 118 минг тонна, сабзавотлар 890 минг тонна, мевалар эса 172 минг тоннагача кўпайганлигини кузатиш мумкин.

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish