1.3.1-расм. Ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш ҳолатини тавсифлаш кўрсаткичлари38
“табиийлик” ва маҳсулот сифатининг юқорилиги, маҳсулот сифатининг соғликка таъсири ва умр кўриш давомийлиги, шу жумладан генетик муҳандислик ва биотехнология ёрдамида олинган маҳсулотлар.
Аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тавсифлаш учун турли кўрсаткичлар тизимининг кўпроқ умумийлаштирилганини Ю.С.Хромов39 таклиф қилади. Мазкур тизим 1.3.1-расмда келтирилган.
Ушбу кўрсаткичларни миқдорий баҳолаш сезиларли даражада мураккаблашади. Бундан ташқари, баъзи кўрсаткичлар маълум бир бошқарув даражасида бўлиб ёки бошқасига тўғри келмайди.
Таъкидлаш жоизки, аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш муаммосини ўрганган олимларнинг кўпчилиги уни баҳолаш учун энг муҳим мезонлар сифатида қуйидаги келтирган:
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари моддий таъминоти - бутун мамлакат ёки минтақада қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг доимий талабларга мос келадиган миқдори ва ассортименти доимий мавжудлиги;
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари иқтисодий жиҳатдан мавжудлиги - уларнинг ижтимоий мақоми ва яшаш жойидан қатъий назар истеъмолчига эга бўлиши;
озиқ-овқат хавфсизлиги - бу маҳсулотларда инсон истеъмоли учун уни яроқсиз ҳолга келтирадиган ёки инсон ҳаёти учун хавфли бўлган унсурлар йўқлиги.
Шундай қилиб, маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини белгиловчи мезонларни таҳлил қилиб, тадқиқотлар натижаларини умумлаштириш орқали хулосаларни қуйида келтирилган расмда кўрсатиб ўтамиз (1.3.2-расм).
1.3.2-расм. Аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини белгиловчи мезонлар40
Шуни таъкидлаш керакки, ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини баҳолашнинг асосий мезон ва кўрсаткичларини халқаро ва миллий даражалардаги кўрсаткичлар тизими билан таққослаганда тубдан фарқ қилади.
Биринчидан, айрим ҳудудларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таъминотидаги мустақиллиги кўрсаткич сифатида деярли қабул қилинмайди. Ҳудудий меҳнатни тақсимлашнинг мақбул ҳажмига эришиш билан ҳудудларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таъминотидаги мустақиллиги ўз-ўзидан сезиларли даражада кўпаяди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари мустақиллигининг энг юқори даражаси қишлоқ хўжалик учун табиий ва иқтисодий шароитга эга бўлмаган ҳудудларга хос бўлади.
Шунинг учун, бу муаммони ҳисобга олган ҳолда, ҳудудлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларига боғлиқлигини мустақиллиги ҳақида аниқроқ гапириш мумкин. Яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг йўқолиши билан мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бузилади.
Иккинчидан, миллий даражадаги вазифа ҳудудларнинг вазифа бўлмаган стратегик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳираларини тўғри шакллантириш ва қўллаб-қувватлашдир. Шу билан бирга, суғурта захиралари ҳам улар учун муҳимдир.
Учинчидан, ФАО маълумотларига кўра, халқаро даражада аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, аҳоли жон бошига тўғри келувчи дон маҳсулотлари ҳажми билан белгиланади. Бундай ёндашув республикамиз ҳудудлари аҳолисининг истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлигини баҳолаш учун қабул қилиниши мумкин, чунки уларнинг аксариятида дон етиштириш учун табиий иқлим ва етарли шароитларгамавжуд.
Тўртинчидан, давлат аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш масаласини миллий ва иқтисодий хавфсизликнинг ажралмас қисми сифатида қарайди. Шунинг учун уни ҳудудларни муҳофаза қилиш учун барча тадбирларни қўллайди (божхона тарифлари, товон пули, акциз солиғи, сотиш тўловлари, квоталар ва бошқалар). Бундан ташқари, бир қатор ҳудудлар учун озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий усули ҳисобланади.
Шундай қилиб, ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини баҳолаш учун уларни тавсифлайдиган қуйидаги кўрсаткичлар ва мезонлардан фойдаланишни тавсия этамиз. (1.3.3-расм)
Do'stlaringiz bilan baham: |