Педагогик мулоқот воситасида касбий тафаккурнинг ривожланганлик самарадорлиги
Талабаларнинг ўзлаштириш даражалари
|
Тажриба гуруҳида
m=404 Xi
| |
Назорат гуруҳида
n=395 Yi
| | |
Тажриба бошида
|
Тажриба охирида
|
Тажриба бошида
|
Тажриба охирида
|
Юқори
|
106 (26,2%)
|
187(46,3 %)
|
91 (23%)
|
96 (24,2)
|
Ўрта
|
106 (26,2%)
|
147 (36,4%)
|
83 (21%)
|
94(23,7%)
|
Қуйи
|
192 (47,6%)
|
70 (17,3%)
|
221(56%)
|
205 (52,1%)
|
ЖАМИ
|
404 (100 %)
| |
395 (100%)
| | Педагогик мулоқот воситасида талабалар касбий тафаккурининг ривожланганлик даражаси диаграммаси
1
2
3
4
Олий таълимнинг мазмунини модернизациялашдан кўзланадиган асосий мақсад жараён субъектларининг касбий тафаккурини ривожлантиришдан иборат. Бу таълим олувчиларнинг касбий фаолиятнинг бир чўққисидан иккинчисига қараб ҳаракатланишлари, етукликнинг турли даражаларида маҳорат чўққисига эришишлари, соғлом фикрлашлари ва ижодий касбий фаолият кўрсатиш тажрибасини эгаллашлари учун муҳим ҳисобланади
Олий таълим жараёни субъектларининг касбий тафаккурини педагогик мулоқот воситасида ривожлантиришда қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга: ҳар томонлама ривожланган шахс ва ижтимоий фаолият субъекти сифатида олий таълим жараёни субъектларининг ўзига хослигини ўрганиш, уларда муваффақият қозониш майлларини ҳосил қилиш ва ривожлантириш, интеллектуал ҳамда ижодий қувватларини рўёбга чиқариш учун қулай педагогик шароит яратиш, уларнинг юқори натижаларга эришишга бўлган интилишларини рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ижодий яратувчилик фаолиятларини ташкил этиш, интеграллашган мезонлар асосида таълим сифатини баҳолаш механизмлари, олий таълимнинг асосий мақсадига эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш, таълим олувчиларнинг касбий маданияти ва маънавиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш
Тиббиёт олий таълим муассасалари таълим жараёни субъектлари касбий тафаккурини шакллантириш бевосита таълим мазмуни ёрдамида амалга оширилади. Бу жараёнда таълим олувчилар билан профессор-ўқитувчилар орасидаги педагогик мулоқот услуби, уларга ўқув материалларини тақдим этишни ташкиллаштириш усуллари таълим олувчиларнинг ўқув-билув фаолияти характерига бевосита боғлиқ. Олий таълим натижалари сифатини баҳолаш тизими ҳам касбий тафаккурнинг тараққиётида муҳим ўрин эгаллайди
Бизнинг фикримизча касбий тафаккур- бўлажак мутахассис(тиббий педагог)нинг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жараёнлар мазмунини англаган ҳолда, унда фаол иштирок этиши ҳамда эгалланган касбий тажрибани қўллаш орқали, танланган касби бўйича мантиқий фикрлаш жараёнида педагогик вазифаларни ечишга қаратилган фаолиятни амалга оширишга оид шахсий-касбий фазилатларнинг таркиб топишидир
Do'stlaringiz bilan baham: |