Дипломатия университети «юнесконинг инсон ҳуқуқлари, тинчлик, демократия, бағрикенглик ва халқаро тушуниш»


Хотин-қизлар аҳволига оид оид бутунжаҳон конференциялар



Download 342,5 Kb.
bet4/20
Sana22.02.2022
Hajmi342,5 Kb.
#92532
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Аёллар хукуклари мавзуси буйича

1.2. Хотин-қизлар аҳволига оид оид бутунжаҳон конференциялар
Аёллар ҳаракатларининг муҳим босқичлари:

  • 1-Бутунжаҳон Аёллар Конференцияси ва Халқаро Хотин-қизлар йили деб эълон қилиниши (Мехико, Мексика) 1975 йил;

  • БМТ томонидан Аёлларининг ўн йиллиги эълон қилиниши: «Тенглик, тараққиёт, тинчлик» шиори, 1976-1985 йиллар;

  • Аёлларга нисбатан турли шакллардаги камситишларни тугатиш тўғрисидаги Конвенция, 1979 йил;

  • 2-Бутунжаҳон Аёллар Конференцияси (Копенгаген, Дания) 1980 йил;

  • 3-Бутунжаҳон Аёллар Конференцияси (Найроби, Кения) 1985 йил;

  • Аёллар холати бўйича 4-Бутунжаҳон Конференцияси (Хитой, Пекин) Пекин Декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси, 1995 йил;

  • БМТ Бош Ассамблеясининг 49сессиясида «Инсон ҳуқуқларини таълимининг ўн йиллиги », 1995-2004йиллар.

Гендер тенглик учун кураш 1945 йил БМТнинг ташкил топиши биланоқ бошланди. Ташкилотнинг дастлабки 51 аъзосидан 30 таси аёлларга эркаклар билан тенгликда сайлов ҳуқуқи ва давлат ишлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берди. БМТ томонидан қабул қилинган Низомда эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги эътироф этилди. Гендер тенгликка эришиш учун дастлабки қилинган ишлар аёлларнинг юридик ва фуқаролик ҳуқуқларидаги муаммоларни ечиш, дунё бўйлаб аёллар аҳволи бўйича маълумотлар йиғишга қаратилди. Вақт шуни кўрсатдики фақатгина қонунлар билан тенг ҳуқуқликни таъминлашга эришиб бўлмас экан. Шундан кейин гендер тенглиги учун курашнинг иккинчи босқичи бошланди. Бу аёллар аҳволини яхшилаш борасида режа ва стратегияларни ишлаб чиқиш учун БМТ ташкилоти ташаббуси билан 4та халқаро конференция чақирилди Бу Конференциялар БМТ томонидан жаҳон миқёсида ташкил қилинган бўлиб, бутун дунё эътиборини «гендер тенглиги муаммоси»га қаратишга муваффақ бўлди. Конференциялар бутун дунё аҳолисини бир мақсад йўлида бирлаштирди ва режалар тузиш, йўналишларни белгилаш, аёлларнинг жамиятда ва уларнинг шахсий ҳаётидаги аҳволларини яхшилаш учун асос бўлди.
Мехико конференцияси. 1-Халқаро конференция 1975 йилда Мехикода бошланди. Унда халқаро миқёсда «Аёллар йили» деб эълон қилинди ва халқаро ҳамжамиятга яна бир бор аёлларга нисбатан муносабатда камситишга йўл қўйилаётганини кўп давлатларда ечилмас муаммо сифатида қолаётганини эслатиб ўтилиб, конфренция малака алмашиш, мунозара, келишув, мақсадлар қўйиш, таҳлил этиш билан бошланди. БМТ Бош ассамблеяси иштирокчилари олдига уч масалани қўйди:

  • Гендер тенгликни таъминлаш ва жинсга боғлиқ белгиларда камситишни йўқотиш;

  • Аёлларни ривожланиш жараёнига жалб қилиш ва бу жараёнда иштирокини тўлиқ таъминлаш;

  • Аёлларни бутун дунё бўйича тинчликни таъминлашдаги ҳиссасини ошириш.

Юқоридаги учта масала юзасидан бутун дунёда бу соҳадаги муаммолар биалн ишлаш фаолияти юзасидан асосий йўналишлар кўрсатилди ва буларни ечиш 10 йил ичида, яъни 1980 йилгача қилиб белгиланди. Дастур аёлларни таълим олиш, бандлик, сиёсий фаолият, соғлиқни сақлаш, уй-жой билан таъминлаш, озиқ-овқат ва оилани режалаштириш соҳаларида тенгликни таъминлашга қаратилган асосий вазифаларни ўз ичига олган.
Конференция иштирокчилари бошқарув органларидан миллий стратегияни ишлаб чиқиш ва ривожланиш жараёнида аёллар тенг ҳуқуқли иштирокини таъминлаш учун мақсад ва вазифаларни аниқлашга чақирдилар. 10 йилликнинг оҳирига келиб, БМТнинг 127 аъзо-давлати бу ҳуқуқларни таъминлашга қаратилган миллий механизм ва институтларни ташкил қилишганлиги, тадқиқотлар ўтказилаётганлиги ҳақида маълумотлар берди.
Мехикодаги конференцияда аёллар аҳволи билан шуғулланувчи БМТ тузилмасига қўшимча қилиб, аёллар аҳволини яхшилашга қаратилган халқаро тадқиқот институти ва БМТ жамғармаси ташкил қилинди. Мехикодаги учрашувнинг асосий белгиси шу бўлдики, унда аёлларнинг ўзлари муҳокамада иштирок этди. Делегатларнинг 133 тасидан 113 нафари аёллар эди. Бу анжуманга параллел равишда нодавлат ташкилотлар форуми ўтказилди ва унда 4000 атрофида вакиллари қатнашишди. Форумда иштирок этган аёлларнинг фикрлари хилма-хил бўлиб, улар ўз минтақасидаги муаммолардан келиб чиққан эди. Масалан, Шарқ аёллари ўз қизиқишларини дунёда тинчлик ўрнатишга қаратган бўлсалар, Ғарб аёллари тенгликни сақлашга, ривожланаётган давлат аёллари эса ўтиш даври муаммоларига ўз эътиборларини қаратдилар. Форум турли давлатларинг аёл ва эркакларини йиғиб, аёллар ҳаракатини бирлаштиришга бевосита ёрдам берди.

Download 342,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish