Дипломатия университети «юнесконинг инсон ҳуқуқлари, тинчлик, демократия, бағрикенглик ва халқаро тушуниш»



Download 342,5 Kb.
bet5/20
Sana22.02.2022
Hajmi342,5 Kb.
#92532
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Аёллар хукуклари мавзуси буйича

Копенгаген конференцияси 1980 йилда иккинчи халқаро конференция сифатида ўз ишини бошлади. Унда 145 давлат вакиллари иштирок этди ва бу соҳада ривожланиш бўлганини эътироф этишди. Мехикода 5 йил аввал бўлиб ўтган конференцияда қўйилган мақсадлар амалга ошгани эътироф этилди. Энг асосий қилинган ишлардан бири 1979 йилда Бош Ассамблея томонидан «Аёлларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси»ни қабул қилиниши бўлди. Конвенция «Аёллар ҳуқуқлари билими» номини олди ва ҳозирда у БМТнинг 165 аъзо-давлатларини бирлаштирган. 1999 йил 10 декабрда Конвенцияга қўшимча протокол қабул қилинди ва бу жинсий камситишга йўл қўйилаётганлиги юзасидан халқаро органга ариза билан мурожаат қилиш имконини берди.
Копенгагендаги Конференция турли хил фикрлар ва баҳслар билан тўлди ва дастур қабул қилинди. Унда аёлларнинг ҳуқуқларини амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган бир қанча омиллар санаб ўтилди:

  • Аёлларни жамиятдаги ролини оширишда эркаклар иштирокининг етишмаслиги;

  • Сиёсий хоҳишларни йўқлиги (етишмаслиги);

  • Режалаштиришда аёлларнинг асосий эҳтиёжларини ҳисобга олмаслик;

  • Бошқарув органларида аёллар сонининг камлиги;

  • Давлат ҳаётида аёллар иштирокини таъминловчи хизматларнинг етишмаслиги:

  • Молия ресурсларини етишмаслиги;

  • Аёллар ўз имкониятларини англаб етмасликлари.
Найроби конференцияси. Гендер тенглиги юзасидан учинчи конференция «Аёллар ютуқларини шарҳлаш ва баҳолаш халқаро конференцияси: тенглик, тараққиёт ва тинчлик» деб номланиб, БМТ 10 йиллигини эълон қилди. Бу конференция 1985 йилда Найробида ўтказилди. 15000 вакилларнинг кўпчилиги нодавлат ташкилотлардан бўлиб, бир вақтнинг ўзида нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ)лар форуми иштирокчилари эди. Улар бу Конференцияни «Халқаро феминизмни туғилиши»деб номлашди. Мехикода сиёсий ва иқтисодий тармоқлардаги ҳуқуқлар юзасидан бирлашган аёллар ҳаракати эндиликда тенглик, ривожланиш, тинчлик байроғи остида бирлашди, халқаро кучга айланди. Баҳс-мунозара ва қилинган ишлар таҳлили маълумотлар, янгиликлар, билим ва тажрибани оширди. БМТ тўплаган маълумотлар шуни кўрсатадики, камситишнинг йўқолиши ва камайиши фақатгина кам таъминланган тоифали аёллар ўртасида юз берган. Ривожланаётган давлатларда аёллар аҳволини яхшиланиши билинмас даражада амалга оширилган. Қисқа қилиб айтганда иккинчи ўн йилликда қўйилган масалалар оҳиригача ечилмаган. Юқоридаги фактларни инобатга олиб бу масалага янгича қараш талаб қилинади. Найроби делегатлари ўн йиллик мақсадларини тенглик, ривожланиш ва тинчликка эришишга янги йўлларни излашдан бошлади.

Найроби статистикаси 2000 йилгача режалаштирилган бўлиб, БМТнинг 157 иштирокчи давлати томонидан ишлаб чиқилди ва бир овоздан қабул қилинди. Аёлларнинг инсоният фаолиятининг ҳамма соҳаларидаги бошқарувда иштирок этиши нафақат қонуний ҳуқуқларини балки ижтимоий-сиёсий зарурат омилига айланди. Ҳужжатга асосан миллий доирада бир қанча тадбирлар режалаштирилди. Уларни уч асосий гуруҳларга бўлиш мумкин:

  • Конституция ва қонунчиликни такомиллаштириш меъёрлари;

  • Сиёсий ҳаётда ва қарор қабул қилишда тенг иштирокчилик;

  • Ижтимоий дастурларда тенглик.

Найроби Конференциясининг қарори шундан иборат бўлдики, ваколатли делегат ҳар бир давлат ташкилоти ва дастурларида аёллар муаммосини ҳал қилишда иштирок этади.
Пекин Платформаси. 1975 йилда Мехикода бошланган конференциядан кейин аёллар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларда тенгсизлик маълум даражада камайди. Конференция қарорлари барча инсонларга айниқса эркаклар ҳаётига катта таъсир ўтказди. Қарорлар қабул қилишда тенгликни тан олиниши БМТ томонидан 90-йилларда ўтказилган бир қанча халқаро конференцияларда ўз исботини топди-атроф муҳит, инсон ҳуқуқлари, аҳоли ижтимоий ривожланиши ва бошқа турдаги бир қанча конференцияда аёлларни қарорлар қабул қилишда тўлиқ иштироки муҳимлиги таъкидланди.
Ишонч билан шуни айтиш мумкинки, 1995 йилда Пекинда чақирилган Конференцияда гендер тенглиги бўйича курашнинг янги саҳифаси очилди. Конференция бир овоздан Пекин Декларацияси ва Ҳаракат платформасида 12 йўналишда алоҳида соҳага аҳамият берилди. Буларга ҳукумат ва жамият махсус нормалар қабул қилиши кераклиги таъкидланди, яъни улар:

  • Аёллар ва қашшоқлик;

  • Таълим ва аёлларнинг касбий тайёргарлиги;

  • Аёллар ва соғликни сақлаш;

  • Аёлларга нисбатан зўравонликлар;

  • Қуролли можаролар даврида аёллар;

  • Аёллар ва иқтисод;

  • Аёлларни бошқарув органларида ва қарор қабул қилишдаги иштироки;

  • Аёллар холатини яхшилашда институционал механизм;

  • Аёллар ва инсон ҳуқуқлари;

  • Аёллар ва оммавий ахборот воситалари;

  • Аёллар ва атроф мухит;

  • Қизлар;

Пекин конференцияси катта муваффақиятга эришди. Унда 189 давлатнинг 17000 делегати иштирок этди. БМТнинг Бош Ассаммблеясида қилинган ишлар таҳлилини Пекин ҳаракат Платформаси қабул қилингандан кейин беш йилдан сўнг махсус сессияда амалга оширди.
Пекин платформасида аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш тўғрисида шундай нормалар бор: «Аёлларга нисбатан ўтказилган ҳар қандай зўравонлик – ҳар қандай жинсий белгига асосланган тазйиқ, аёл саломатлигига жисмоний, жинсий ёки руҳий путур етказадиган, ёки унга азоб-уқубат, изтироблар чекишга олиб келадиган, шунингдек шахсни ёки жамоа эркинлигидан маҳрум қилинган ёки маҳкум этилган ҳаракатларини содир этилиши тушунилади. Демак аёлларга етказиладиган зўравонлик қуйида келтирилган ҳодисаларга мувофиқ келади, аммо улар билан чекланиб қолмайди:
А) оилада ўрин тутадиган жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонликлар, жумладан калтаклаш, оилада қизларга нисбатан кузатиладиган жинсий зўравонлик, сеп билан боғлиқ бўлган зўравонлик, эр томонидан хотиннинг зўрланиши, аёлларга зиён келтирадиган аёллар жинсий аъзоларини майиб қилувчи операциялар ва бошқа турдаги ҳаёт амалиётида кузатиладиган анъанавий ҳодисалар, шунингдек никоҳдан ташқари бўлган зўравонлик ва аёлларни номус-нафсониятига зўравонлик қилиш билан боғлиқ бўлган тазйиқлар;
В) жамиятда алоҳида ўрин тутган жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонлик, жумладан зўрлаб номусга тегиш, жинсий алоқага мажбурлаш ва иш жойларида, ўқув юртларида ва бошқа жойларда аёлларга нисбатан кузатиладиган товламачилик, қўрқитишлар, аёлларни фоҳишалик қилиш учун сотишлар хамда фоҳишабозликка мажбур қилишлар;
С) аёлга нисбатан қўлланилган жисмоний, жинсий ва руҳий зўрликлар қаерда содир этилаётганидан қатъий назар, давлат тарафиданми ёки давлатнинг лаёқатсизлигиданми, барибир аёлларни камситилишига киради. (Аёллар ҳолати бўйича 4 - жаҳон конференцияси Ҳаракатлар дастури, 113-банди)
Махсус сессия Нью-Йоркда 2000 йил 5 – 9 июнида «Аёллар 2000 йилда: аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенглик, тараққиёт ва тинчлик» деб номланди. Бу сессия ҳукумат ва фуқаролик жамиятига фойдали тажрибалар билан ўртоқлашиш, жорий муаммоларни кўриб чиқиш, эркаклар ва аёллар тенглигига эришиш учун сиёсий йўналишни ишлаб чиқиш имконини берди.
1993йил июн ойида Венада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясида «Оиладаги зўравонликлар» мавзуси муҳокама қилинди. Мазкур муаммонинг долзарблиги жаҳондаги кўпгина мамлакатларда уйдаги зўравонликлар кенг тарқалганлиги билан изоҳланади.
Аёллар муаммоси бўйича Пекиндаги 4-анжуман уйдаги зўравонликни кўпгина мамлакатлар учун хос бўлган «юқумли касаллик» деб эълон қилди.

Download 342,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish