Дипломатия университети «юнесконинг инсон ҳуқуқлари, тинчлик, демократия, бағрикенглик ва халқаро тушуниш»


БМТнинг ихтисослашган ташкилотларида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш



Download 342,5 Kb.
bet8/20
Sana22.02.2022
Hajmi342,5 Kb.
#92532
TuriДиплом
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
Аёллар хукуклари мавзуси буйича

БМТнинг ихтисослашган ташкилотларида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. 1919 йилда тузилган ва ҳозирги вақтда БМТнинг ихтисослашган ташкилоти Халқаро Меҳнат Ташкилоти кишиларнинг меҳнат фаолияти ва меҳнат муҳофазаси масалалари билан шуғулланади. Аёллар меҳнатини муҳофаза қилишга оид меъёрий ҳужжатлар илк бор аёлларни ишга қабул қилиш, уларни иш билан таъминлаш ва ҳоказолар билан боғланган масалаларда тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги қонунлар пайдо бўлгунча қабул қилинган эди. Бу меъёрлар аёлларни оғир жисмоний меҳнатдан, тунги вақтда, зарарли шароитларда ишлашдан ва ҳоказолардан муҳофаза қилишни кўзда тутади. Ушбу ташкилот доирасида 1951 йилги “Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёлларни тенг тақдирлаш тўғрисида 100-конвенция, 1926 йилги “Қуллик тўғрисида конвенция”, 1956 йилги “Қуллик ва қул савдосини, қулликка ўхшаш институтлар ва одатларни бекор қилиш тўғрисида қўшимча конвенция”, 1949 йилги “Одамлар савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида конвенция”, 1981 йилги “Эркак ва аёл меҳнаткашлар учун тенг муомала ва тенг имкониятлар тўғрисида 156 конвенция: оилавий мажбуриятли меҳнаткашлар”, 1921 йилги “Қишлоқ хўжалигида тунги ишларга аёлларни жалб этмаслик тўғрисидаги 13 сонли конвенция”, 1935 йилги “Ер ости шахталарида қазиш ишларига аёлларни жалб этмаслик тўғрисидаги 45 сонли конвенция”, 1948 йилги “Аёлларнинг тунги меҳнати тўғрисидаги конвенция», “Аёлларнинг тунги меҳнати тўғрисидаги конвенциясига 1990 йилдаги протокол» каби ҳужжатлар13 ишлаб чиқилган ва қабул қилинган. Бу ҳужжатлар турли соҳаларда аёллар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилгандир.
Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган БМТнинг ихтисослаштирилган ташкилотларидан бири, бу БМТнинг таълим, фан ва маданият бўйича ташкилоти ЮНЕСКОдир. Ушбу ташкилот аёллар ҳуқуқлари соҳасида, биринчи ўринда таълим, фан ва маданият соҳасида аёлларнинг камситилишларига қарши кураш фаолиятини олиб боради. Бу йўналишда халқаро ҳужжатлар, декларациялар, конвенциялар ишлаб чиқади. Масалан, “Таълим соҳасида камситишларга қарши кураш тўғрисида”ги 1961 йилги конвенция ҳамда ушбу конвенцияга 1962 йилги қўшимча протокол шулар жумласидандир. Хусусан, ушбу конвенциянинг 1 моддасининг 1 қисмида шундай дейилади “Ушбу Конвенцияда “камситиш” ибораси таълим соҳасида муносабат тенглигини йўқ қилиш ёки бузишни мақсад ёки натижа қилиб қўядиган ирқ, тана ранги, жинс, тил, дин, сиёсий ёки бошқача эътиқодлар, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий ҳолат ёки туғилиши белгиси бўйича ҳар қандай тафовут, истисно, чеклаш ёки устунликни қамраб олади...14
БМТнинг ихтисослашган ташкилотлари ичида кейинги ташкилот бу Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бўлиб, ушбу ташкилотнинг фаолияти асосан аёлларнинг соғлиги, уларнинг репродуктив саломатлигига оид масалаларни ҳал этишга йўналтирилган. Ушбу ташкилот доирасида кейинги пайтларда, ОИТСга қарши кураш, аёлларнинг репродуктив саломатлигини тиклаш ва яхшилаш каби масалаларни ҳал этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Download 342,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish