Дипломатия университети «юнесконинг инсон ҳуқуқлари, тинчлик, демократия, бағрикенглик ва халқаро тушуниш»



Download 342,5 Kb.
bet10/20
Sana22.02.2022
Hajmi342,5 Kb.
#92532
TuriДиплом
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
Аёллар хукуклари мавзуси буйича

Аёлларнинг маданий ҳуқуқлари. Ўзбекистон Республикасининг асосий Қонуни республика фуқароларинингнг маданий ҳуқуқларини: билим олиш ҳуқуқини(41-модда), илмий ва техникавий ижод, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқини (42-модда) кафолатлайди.
Аёлларнинг билим олиш ҳуқуқи инсоннинг асосий ҳуқуқларидан ва энг муҳим тенглик, тараққиёт, тинчлик каби мақсадларга эришиш учун воситадир. Лекин бу ҳуқуқ ҳар бир кишининг шахсий ҳуқуқи деб ҳисобланиши хато бўлар эди. Фан-техника тараққиётининг ҳозирги суръатлари шу қадар илдамки, муттасил билим олиш муаммосини юзага келтирмоқда. Камситишларга йўл қўймай билим бериш нафақат қизларга, балки ўғил болаларга ҳам фойда келтиради ва шу билан бирга эркаклар ва аёллар орасида янада тенг ҳуқуқли муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашади. Билим олишда тенглик ва уни олиш имконияти аёлларнинг жамиятдаги ислоҳотларнинг фаол иштирокчиларига айлантиради.
Ҳозирги аёлга шунчаки саводли бўлиш: ўқиш, ёзиш, ҳисобни билиш етарли эмас. Унинг олдида таълимнинг сифат муаммоси пайдо бўлиб, доим мустақил таълим устида ишлашни, ўз билимларини орттириб, чуқурлаштириб беришни талаб қилади. Хотин-қизлар орасида саводхонлик оилада соғлиқни сақлаш, овқатланиш ва таълим олиш соҳасидаги аҳволни яхшилаш, шунингдек қарорлар қабул қилиш жараёнида аёллар иштирокини кенгайтириш учун энг муҳим воситалардан биридир.
Қизлар ва аёлларнинг расмий ва норасмий ўқишларига ҳамда касб эгаллашларга маблағ ажратиш мутлақо юқори ижтимоий ва иқтисодий самара келтириб, барқарор ривожланиш ва иқтисодий ўсиш мақсадларига эришишнинг энг яхши воситаларидан биридир.
Аёлларни фан ва техника соҳасида касб эгаллашлари, таълим олишлари ва мутассил билим олишларини кенгайтириш, ёшликда тўплаган билим ва кўникмаларини мутассил эгаллашлари учун таълим ҳамда касбий тайёргарлик дастурларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Қизлар ва аёлларни ўрта ва олий мактабдан тортиб, ҳамма даражаларда таълим олишларига йўл очиш, ўқишни ташлаб кетишларига йўл қўймаслик уларнинг касб соҳасида доим муваффақиятларга эришишлари учун кўмаклашувчи омиллардан биридир.
Таълим соҳаси ходимлари, ҳукумат ва ноҳуқумат муассасалари, оммавий ахборот воситаларидан ўқитиш воситаси сифатида аёллар аҳволини яхшилаш ва ривожланиши мақсадида фойдаланиши мумкин.
Аёллар ҳуқуқларини таъминлашга оид Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро ҳужжатларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қайд этилган қоидалар ва тамойиллар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ўз аксини топган ва янада такомиллаштирилган.
Демократик ўзгаришлар, бозор иқтисодининг ривожланиши миллий қонунларимизни ислоҳ этиш зарурлигини тақозо қилди. Аёллар ҳуқуқлари масалалари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси, Меҳнат Кодекси, Оила Кодекси каби кодексларда ҳамда бошқа қонунлар ва қонун ости ҳужжатларида мукаммаллаштирилган. Бу ерда баъзи кодексларимизга тўхталиб ўтишни жоиз деб биламиз.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида аёллар ҳуқуқи ва манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилган нормалар мавжуд. Жиноят кодексининг алоҳида қисми, биринчи бўлими шахсга қарши жиноятга қаратилган, яъни инсон ҳаётига қарши жиноят ҳақида. 97-модда икки қисмдан иборат бўлиб, унинг 1-қисми - қасддан одам ўлдириш, 2-қисми эса жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдиришни кўзда тутади. 97-модда 2-қисм «б» бандида ҳомиладор аёлларни қасддан ўлдириш жиноятига жазо назарда тутилган.
Бу хилдаги қасддан одам ўлдириш жинояти ижтимоий хавфсизлик ҳолатини оширади, чунки субъект, яъни жиноятчи икки шахсга – аёл ва ҳомила ҳаётига тажовуз қилиб, инсон ҳаётини давом эттиришга зомин бўлган ҳисобланади.
Жиноят Кодекси 103-моддасида ўзини-ўзи ўлдиришгача олиб борган ҳолат учун жавобгарлик назарда тутилган. Мазкур модда икки қисмдан иборат. Иккинчи қисмида ўзига моддий томондан ёки бошқа жихатлари билан қарам бўлган шахсни мунтазам равишда ор-номуси ва қадр-қимматини камситиш, унга шафқатсизларча муносабатларда бўлиш кўзда тутилган. Инсонга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш, унинг қадр-қимматини мунтазам камситиш қилиш ва шахсни ўлимгача олиб бориш жиддий жиноят ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси тан жарохатининг турли кўринишлари учун жавобгарликни кўзда тутади. Жиноят кодексининг тан жароҳати тўғрисидаги моддалари таҳлил қилинганда уларнинг асосий классификациясига кўра соғлиққа зарар етказганлар оғир жазо оладилар.
Амалиёт кўрсатадики, кўпинча муштлашиш, калтаклаш, азоб бериш жиноий жазо назаридан четда бўлади ва маъмурий жазо билан кафолатланадилар. Буни уйдаги зўравонлик ҳолатларида кузатиш мумкин.
Жиноят кодексининг 104-105 моддаларида қасддан тан жароҳати етказган ва қасддан ўртача оғирликда жароҳат етказганлар жазоси ва жавобгарлиги оғирлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида аёлларни аборт қилишга мажбурловчилар учун ҳам жазони кўзда тутилган бўлиб, бундай жазо 1994 йилда Жиноят кодексига биринчи марта киритилди.
Жиноят Кодексининг бир неча моддаларида жинсий эркинликка, жумладан зўрлаш, кўп хотинлик, ўн олти ёшга етмаганларга ахлоқсизлик қилиш ва бошқаларга қарши жиноий жавобгарлик белгиланган.

Download 342,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish