Дипломатия университети «юнесконинг инсон ҳуқуқлари, тинчлик, демократия, бағрикенглик ва халқаро тушуниш»



Download 342,5 Kb.
bet3/20
Sana22.02.2022
Hajmi342,5 Kb.
#92532
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Аёллар хукуклари мавзуси буйича

Гендер тенглиги тушунчаси бугунги кунда аёллар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида турли мамлакатларда бўлгани каби, бизнинг мамлакатимизга ҳам кириб келган ва бугунги кунда долзарб масалалардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Бу гендер тенглиги турли жинс вакилларининг ҳуқуқлар ва имкониятлардан тенг даражада фойдаланишга бўлган ҳуқуқи тушунилади. Масалан, давлат ва жамият бошқаруви ишларидан иштирок этиш, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлардан фойдаланиш, меҳнатга тенг ҳақ олиш каби ҳуқуқлар. Гендер тенглиги масаласи, одатда ижтимоий ҳаётда, яъни оилада, жамиятни бошқаришда тенглик принципини жорий этишда кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради. Бундай муаммолар XXI асрга келиб айниқса инсониятни кўп ташвишга солмоқда.
Гендер тенглиги масаласини ҳал этиш жамият учун аёллар ҳуқуқларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, жамиятнинг барча соҳаларида, яъни иқтисодда, сиёсатда, ижтимоий ҳаётда жамият барча аъзоларини, шу жумладан аёлларни эркаклар билан тенг имкониятларини таъминлаб берилмас экан, бу жамиятда аёллар ҳуқуқларини таъминлашга оид вазифалар ижобий ҳал этилмоқда деб бўлмайди.
Шунинг учун ҳам XXI асрга келиб, халқаро майдонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга мақсадида турли халқаро конференциялар ўтказилмоқда. Уларда аёллар ҳуқуқларига оид муаммолар ўрганилмоқда ва аёлларнинг жамиятдаги иштирокини янада кенг таъминлаш, уларнинг барча ҳуқуқларига амал қилишга қаратилган таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқилмоқда. Ана шундай таклиф ва тавсиялар асосида эса давлатлар томонидан бажарилиш лозим бўлган халқаро шартномалар ишлаб чиқилмоқда ва давлатлар томонидан имзоланмоқда. Уларга 1948 йилги “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси, 1966 йилги “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт”, 1969 йилги “Аёлларга нисбатан камситишнинг барча кўринишларига қарши кураш тўғрисидаги декларация, 1979 йилги “Аёлларга нисбатан камситишнинг барча кўринишларига қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция”, Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция, 1993 йилги “Аёлларга нисбатан зўрликлар ва жабр-зулмларга барҳам бериш тўғрисида”ги БМТ Декларацияси, Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНЕСКО каби халқаро ташкилотларнинг ҳужжатларини мисол келтириш мумкин. Шуни, яна алоҳида қайд этиш лозимки, юқорида айтиб ўтилган халқаро ҳужжатлардан ташқари, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро механизмлар шаклланмоқда. Аёлларга нисбатан камситишларнинг барча кўринишларига қарши кураш тўғрисидаги конвенция асосида ташкил этилган Аёллар бўйича БМТ қўмитасини бунга мисол қилиб келтириш мумкин.
Шу билан бирга миллий миқёсда ҳам аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик шакллантирилмоқда. Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги Конституциямизнинг 18 ва 46-моддаларида ўз аксини топган. Конституциянинг 18-моддасида «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт7” деб белгилаб қўйилган бўлса, 46 моддасида эса янада аниқ ва равшан қилиб, “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” деб гендер тенглиги принципи мустаҳкамлаб қўйилган8. Конституциянинг бу нормалари бошқа қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан такомиллаштириб борилмоқда ҳамда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ваколатига эга бўлган механизмлар ташкил этилмоқда, масалан, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси. Аёлларга муносабат давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
1999 йилни “Аёллар йили”, 2001 йилни “Она ва бола йили” деб эълон қилиниши ва махсус Давлат дастурларининг қабул қилиниши, давлатимизда бу соҳада изчил ва мақсадли сиёсат олиб борилаётганлигининг исботидир.
Юқорида қайд этилган аёллар ҳуқуқларини махсус ҳимоя қилишга қаратилган халқаро ва миллий ҳуқуқий асос ҳамда механизмлар, бугунги кунда аёллар ҳуқуқлари тушунчасини вужудга келганлигини ҳамда бу тушунча асосида инсон ҳуқуқларининг алоҳида соҳаси шаклланганлигини кўрсатмоқда.
Хулоса қилиб, айтганда аёллар ҳуқуқлари нафақат инсон ҳуқуқларининг алоҳида тури сифатида ажралиб чиқмоқда, балки, шу билан бирга инсон ҳуқуқларининг ажралмас ҳуқуқлари сифатида бугунги кунда янада долзарб аҳамият касб этмоқда.



Download 342,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish