М У Н Д А Р И Ж А
Малака иш боблари ва параграфлари
|
Бети
|
Кириш
|
5
|
I-боб
|
Раҳбарнинг бошқарув жараённинг психологик жиҳатлари
|
7
|
1.1
|
Бошқарувнинг асосий мақсадлари
|
7
|
1.2
|
Бошқарувнинг функциялари
|
13
|
II-боб
|
Раҳбарнинг фаолиятининг ижтимоий психологик омиллари
|
21
|
2.1
|
Раҳбарлик ишини ташкил этиш маҳорати
|
21
|
2.2
|
Раҳбар қобилиятининг психологик тавсифи
|
26
|
Хулоса
|
33
|
Таклифлар
|
34
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
|
35
|
Иловалар
|
Кириш
Мавзунинг долзарблиги: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 2022 — 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида Мамлакатимизни 2017 — 2021-йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ етишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди. Президентимиз ўзининг Ўзбекистоннинг бугунги истиқлол ва истиқбол йлини ифодаловчи бошқа қатор маърузалари, асарларида ҳам иқтисодиёт билан маънавият, инсон руҳиятининг баркамоллиги, ҳаётнинг ўзаро ажралмас, бир-бирини тўлдирадиган, ўзаро таъсир, акс таъсир этадиган муҳим омиллари эканлигини, айни пайтда бугунги иқтисодий ўнгланиш, иқтисодий тикланиш, иқтисодий ривожланишни, маънавий ўнгланиш, маънавий покланиш, маънавий юксалиш ҳаракатлари билан тамомила уйғун бўлишини таъминлашнинг муқаррар ижтимоий зарурат эканлигини қайта-қайта таъкидлайди. Бу вазифаларнинг бажарилиши эса ҳар бир шахс ва унинг фаолиятини бугунги ижтимоий иқтисодий тараққиёт тамойиллари қўйган талаблар асосида қарор топтиришга кўмаклашувчи психологик хизмат жараёнининг муваффақиятли татбиқ этилишига ҳам боғлиқ эканлиги шубҳасиздир.
Замонавий раҳбарнинг бошқариш услублари, асосан, онгли равишда муайян мақсадларга эришиш учун хизмат қилади. Улар моҳияти ва мақсадига кўра тарбиявий, моддий-рағбатлантирувчи, маъмурий-ташкилий турларга бўлинади.
Тарбиявий услуб, инсоннинг маънавий такомиллашишига, руҳиятига ва бошқа ижтимоий характерига мос равишда ташкиллаштирилади.
Моддий рағбатлантирувчи услуб эса меҳнат самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш учун ишчиларни моддий қизиқтириш мақсадида ташкил этилади.
Маъмурий-ташкилий услуб асосан жамият талабларини қондиришга қаратилган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини ва меҳнат тақсимотини режали олиб бориш учун қўлланилади. Бу услуб икки турда бўлиши мумкин: узоқ муддатга мослаштириладиган ва бир марталик бўлиши мумкин. Шарт-шароитига кўра, керакли услуб қўлланилади ва бу такомиллаштириб борилади. Бошқариш услубларини такомиллаштиришдан асосий мақсад даромадни тўғри тақсимлаш, ҳар бир ишчи, хизматчининг ўз меҳнатига яраша даромад олишини таъминлашдир. Демак, бошқариш услубларини ҳаётга шундай тадбиқ этиш керакки, ҳар бир инсон меҳнат қилсагина, турмуши яхши бўлишига ишонч ҳосил қилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |