Диплом бўйича мутахассислиги: Психолог Илмий даражаси: Йўқ


II-БОБ РАҲБАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИНГ ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ



Download 56,41 Kb.
bet5/9
Sana13.07.2022
Hajmi56,41 Kb.
#791180
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Равшана

II-БОБ РАҲБАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИНГ ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ.


2.1 Раҳбарлик ишини ташкил этиш маҳорати.
Раҳбарлик ва тадбиркорлик фаолиятини жамиятга маъқул даражада олиб бориш учун раҳбар турли хилдаги муассасалар билан ўзаро маълум муносабатларга киришишлари, ҳамкорининг кўнглига йўл топа олиши зарур. Дейл Карнеги шундай деган: “Сиз шеригинингиз билан у қизиққан масалалар юзасидан гаплашинг, шунда ишингиз бароридан келади”.
Одатда кўпчилик раҳбарларуни қизиқтирган муаммоларга эътибор берган кишини жуда қадрлайди. Раҳбар қабул қилган қарор шеригининг манфаатига ҳам дахлдор бўлиши табиий. Шунинг учун доимо ўзини ҳамкорининг ўрнига қўйиб кўриш тамойилига тез-тез мурожаат қилиш фойдалидир. Бунда “ўзингга раво кўрган нарсани бошқага ҳам раво кўр, ўзингга раво кўрмаган нарсани бошқаларга ҳам раво кўрма” деган ҳикматли
ақидага амал қилган бўлади.Раҳбарларнинг ўзаро муносабатларида юз берагидан психологик тўсиқлар.
Раҳбарлик маҳоратининг муҳим жиҳати муомала маданиятидир. Ёқимли ва мулойим суҳбат олиб боориш тадбиркорликда, раҳбарликда катта ютуққа олиб келади. Бунда қуйидаги маънавий меъёрларга риоя қилиш зарур.
Раҳбар бир қатор талабларга жавоб бериши керак. “Раҳбарлик қилиш” деган сўзга изоҳли луғатларда бошқариш, маслаҳат бериш, кузатиш, йўналтириш, кўрсатма бериш деган турли маълумотлар берилган.
Раҳбарлик услубидаги салбий қусурларни бартараф этиш дегани- бу бошқаришнинг барча унсурларига эътиборни кучайтириш демакдир. Энг аввало раҳбар юқоридаги нуқсонлардан холи бўлиши ва иш услубини қуйидаги ижобий фазилатлар замирида ташкил қилиши лозим: Раҳбар ўз ҳуқуқ ва ваколатидан умумдавлат манфаатларини жамоа ва ходимларнинг шахсий манфаатлари билан уйғун олиб боришда моҳирона фойдаланиш зарур. Аммо давлат манфаатларига путур этказмасдан, шахсий манфаатлар умум манфаатларга бўйсиниши лозим. Ишлаб чиқаришни фақат жамоада обрў-эътиборга эга бўлган раҳбаргина яхши бошқараолади. Айни пайтда шуни унутмаслик керакки, обрў фақат хизмат мавқеи билан эмас, балки, аввало, билим, тажриба, ишга ва ходимларга муносабат билан орттирилади.
Раҳбар вазмин, ҳар қандай вазиятда ҳамўзини тутабиладиган, одобли ва хушмуомала бўлиши зурур. Ўз хатти-харакатини назорат қила оладиган, кайфияти ва сезгиларини тия биладиган, юриш туришида бўйсинувчиларга ўрнак кўрсатадиган бўлишга мажбурдир.
Буйруқ ҳаммага ҳам ёқавермайди. Шу сабабли бўйинувчи ходимларга бериладиган фармойиш фақат бевосита буйруқ шаклида бўлмасдан, балки топшириқ ва вазифа, маслаҳат тарзида ҳам бўлиши керак. Яъни ҳеч қачон “Мана бу ишни ундай ёки бундай қилинг” ёки “Бундай ё ундай қилманг” демаган. Бунинг ўрнига “Шу масалада бир ўйлаб кўрсангиз” ёки “Шундай қилинса яхши натижа беради деб ўйлайсизми” қабилида муомала қилишга одатланган.
Раҳбар бўйсинувчи ходимларнинг фикр ва маслаҳатларини диққат ва ҳурмат билан тинглаши, ҳатто шу таклифларга шахсан қўшилмаган тақдирда ҳам уларга осойишта қулоқ сольиши ва муҳокама қилиши лозим.
Агар раҳбар инсонларда ўзига нисбатан илиқлик, иззат-ҳурмат ҳиссини уйғотмоқчи бўлса, у салбий хислатлардан, яъни буюриш, кўрсатма бериш оҳангларидан воз кечиб, маслаҳат сольиши, улардан фикр олиши керак. Шунда унинг умумий ишга кўпроқ нафи тегади.
Раҳбар интизом ва тартибга риоя қилишини қатъий талаб қилиши ва бўйсинувчиларнинг бирон ножўя ҳаракатини эътибордан четда қолдирмаслиги керак. Талабчанлик тарбиянинг асоси ва онгли интизомнинг энг мустаҳкам заминидир.
Хуллас, раҳбардаги одамларни бошқариш қобилияти, одамлар ҳақида ғамхўрлиги, ташаббускорлик, қатъиятлик, мустақиллик, талабчанлик, бўйсинувчи ходимлар билан маслаҳатлаша билиш, ўз сўзини устидан чиқиш каби ижобий фазилатлар ундаги салбий қусурлардан қутулишга ёрдам беради.
Раҳбар салбий қусурлар домига тортилмасликка интилиши керак. У эгаллаб турган лавозимидан кетиб қолмаслиги учун қуйидаги ўнта қоидага риоя қилмоғи лозим:
1. Иложи борича қулоғингизгачя ишга қўмилинг. Ўз компаниянгиз мижозларини кўпайтириш учун барча имкониятларингизни ишга сол инг.
2. Компютерни ўрганинг.
3. Чет тилини ўрганинг.
4. Ўз архивингизни ташкил қилинг. Зарур ташклотлар ва кишилар адреслари, телефонларини ёзиб боринг. Улар фавқулодда ҳолларда керак бўлиб қолади.
5. Ҳар доим “ҳа” денг.Ҳамма нарсани бажаришга урининг. Ҳаттоки имкониятингиз, қобилиятингиз этарли бўлмаса ҳам олдин бажармаган ишингизни бажаришга ҳаракат қилинг. Ишидан кетиб қолишнинг энг қисқа йўли: “Бу менинг ишим эмас” деб жавоб бериш. Бундай сўзни айтишдан ўзингизни тийинг.
6. Чиройли имо, ишора қилишни билинг.Фирма инқирозга учраган вақтда ҳам уни бундай ҳолатдан чиқариш учун вақтингизни аямаслигингизга тайёр эканлигингизни билдиринг.
7. Малакангизни муттасил ошириб боринг.
8. Кишилар билан бўладиган муомалада хушфел ва илтифотли бўлинг. Ноёб, назокатли, дўстона кайфият жамоадаги муҳитни яхшилайди, ўзаро ишончни мустаҳкамлайди, кишиларни ҳамжиҳатликка чорлайди.
9. Бошқалар билмайдиган ва бажараолмайдиган у ёки бу ишни билиш ва бажара олишга урининг. Бу нур устига аъло нур бўлади.
10. Иш вақти фақат “дан ва гача” бўлмасин.Агар Сиз эрталаб иш вақтидан олдин ёки иш вақти тугагандан сўнг иш жойида бўлсангиз, билингки бу ҳам эътиборсиз қолмайди.

Раҳбарнинг иш услуби – бу бошқарув жараёнида у ёки бу масалаларни ҳал қилишда унинг ўзига хос ёндашишидир. Раҳбар қарор қабул қилганда, унинг бажарилишини ташкил этганда ва қўл остидаги кишилар ишини назорат қилганда у ўз вазифаларига мувофиқ иш кўради.


Бироқ ҳар бир раҳбар бунда ўзига хос равишда, бошқарув жараёнида ўзи учун мос бўлган, ўз раҳбарлик услубини белгилайдиган усуллар билан харакат қилади. Мутлақо бир хил икки киши бўлмаганидек, раҳбарликда ҳам мутлақо бир хил услуб йўқ. Раҳбарлик услуби раҳбарларнинг ўз қўл остидагилари билан алоқасида, уларнинг ўзаро муносабатларида таркиб топади.
Бошқарув самарадорлигининг навбатдаги таркибий қисми ва асосий характеристикаси – бу раҳбар ўз ишида фойдаланадиган бошқарув услуби. Лидерлик услубини ўрганиш психологлар томонидан ярим асрдан кўпроқ вақт давомида олиб борилган.
Ҳар бир раҳбар бошқарув фаолияти жараёнида ўз вазифаларини фақат ўзига хос услубда бажаради. Раҳбарлик услуби раҳбарнинг жамоани ўзига юкланган вазифаларни бажаришда ташаббускорлик ва ижодий ёндашишга қандай усуллар билан рағбатлантириши, ўз қўл остидагиларнинг ишини қандай назорат қилишида ифодаланади.
Қабул қилинган этакчилик услуби раҳбар фаолиятининг сифати, унинг самарали бошқарув фаолиятини таъминлаш қобилиятининг ўзига хос хусусияти бўлиб хизмат қилиши мумкин, шунингдек, жамоада қулай муносабатлар ва хатти-ҳаракатларнинг ривожланишига ҳисса қўшадиган ўзига хос муҳит яратади.
Менежернинг ваколатларни топшириш даражаси, у фойдаланадиган ваколат турлари ва унинг инсоний муносабатларга бўлган ғамхўрлиги ёки биринчи навбатда, топшириқни бажариш менежернинг этакчилик услубини акс эттиради.
Яхши раҳбарлар ўз ходимларининг фикрини тинглашади, улардан ўрганишади ва ўз жамоалари учун фойдали бўлишга ҳаракат қилишади. Улар ишда амал қилувчи яна бир неча қоида мавжуд. “Лайфхакер” ҳақиқий етакчилар амал қилувчи олти қоида билан таништирди.
1. Гапиришдан кўра кўпроқ тинглашади. Инсон ҳаддан ташқари кўп гапирса, бу унинг ўзига ишонмаслигидан далолат бериши ҳам мумкин. Яхши
раҳбар ўз ходимининг фикрини баён қилишига имкон беради, чунки у учун ходимларининг фикрлари ҳақиқатда қизиқ. Раҳбар уларни ўйлашга ундайдиган ва ишнинг моҳиятини чуқурроқ англаб етишга ёрдам берадиган қизиқ саволлар беради. Бу қандай тузилган? Сизга унинг нимаси ёқди? Бундан қандай сабоқ олдингиз? Бу ишни янада яхши бажаришингиз учун нима керак бўлади? Шу тариқа раҳбар уларнинг ҳар бири компания фаолиятида муҳим ўрин тутишини намойиш қилади. Бундан ташқари, у ўзи учун янги фойдали маълумот олади.
2. Ўз ишлари ҳақида бошқаларнинг фикрига қулоқ тутишадиҲақиқий етакчи жамоанинг ўз раҳбарлик усуллари ҳақидаги фикрини билмай туриб, ундаги ишчи муҳитни бошқара олмайди. Раҳбар унинг бошқарув услуби ходимларни қониқтиряптими ёки йўқ, жамоада қандай ўзгаришлар бўлишини исташларига – доимо қизиқиш билдириши керак. Бу унинг барқарор ва самарали фаолияти учун зарур эканини яхши англайди.
3. Ходимлари билан ишончли муносабат ўрнатишади. Ўзингиздаги етакчилик фазилатларини ривожлантиришни хоҳласангиз, ўзингизни шундай тутингки, одамлар сизга ишонсин. Яхши раҳбар учун ходимларининг муҳим масалалар бўйича унга мурожаат қилиши жуда муҳим. Ишончли муносабатлар раҳбарнинг очиқлиги, эътиборлилиги ва адолатли эканини билдиради.
4. Ўз компанияси ходимларининг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилишади. Ҳақиқий етакчи фақат ўз қизиқишлари билангина чекланиб қолиши керак эмас. У ўз ходимлари учун қайғуради ва уларнинг эҳтиёжларига эътиборли бўлади. Шу тариқа у кучли ва жипслашган жамоани ташкил қилади. Раҳбар ишчилар кўз ўнгида ўз нуфузини ошириш учун ўзига ўзи савол бериши керак: ходимларим ишхонада ўзларини қулай ҳис қилишлари ва ўз ишларини севишлари учун бугун нима қилишим мумкин?
5. Ўз хатоларини тан олишади. Кибр, ноинсофлик ва бошқалар фикрини инкор этиш — раҳбар халос бўлиши керак бўлган сифатлар. Ҳар бир инсон шахсий нуқтаи назар ҳуқуқига эга. Ҳаттоки йирик ташкилот етакчиси ҳам қаердадир хато қилиши мумкин. Жамоа эса айнан ғоялар, фикрлар алмашиш ва бир-бирига ёрдамлашиш учун ҳам керак.Ўз хатоларини тан олиш – заифлик белгиси эмас. Аксинча, ходимлар бундай раҳбарни ҳурмат қилишади. Зеро доим ҳақ бўлгандан кўра, вазифани тўғри бажариш муҳимроқ.
6. Ўз позитсияцларида қатъий туришади. Яхши раҳбар қатъий характерга эга бўлиши керак. Бу сифат компания жиддий синовларга дуч келганида муҳим қарорлар қабул қилиш учун ҳам зарур. У ўз тамойилларидан воз кечиши керак эмас. Ҳақиқий етакчи ўзини ҳам, ходимларини ҳам алдамай, доим виждонан ҳаракат қилиши керак.



Download 56,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish