1.2 Бошқарувнинг функциялари.
Дастлаб “функция” ва “вазифа” ибораларининг луғавий маъноси тўғрисида икки оғиз сўз.
Функция — бу лотинча сўз бўлиб, бирор кимса ёки нарсанинг иш, фаолият доираси, вазифаси деган маъноларни билдиради. “Вазифа” — бу амалга оширилиши, ҳал қилиниши лозим бўлган масала, эришилиши лозим
бўлган, кўзда тутилган мақсад ёки бирор-бир топшириқ, хизмат, юмуш, хизмат лавозими, мансаб, амал демакдир.
“Функсия” тушунчаси “вазифа” тушунчасига нисбатан торроқ маънога эга. Зеро, функция фақат ўз фаолият доирасидаги вазифаларни ўз ичига олади. Масалан, маркетологнинг ишини бажариш корхона муҳандисининг функсцясига кирмайди, чунки у шу бевосита маркетолог фаолияти доирасидаги юмушдир.
“Вазифа” эса ўз фаолият доирасидан ташқарида ҳам бўлиши мумкин. Бошқариш функцияси, деганда у ёки бу обектив бошқаришга оид аниқ вазифаларни ҳал этишга каратилган бир турдаги ишлар мажмуи тушунилади.
Демак, бошқарув муайян функциялар орқали амалга оширилади. Функцияларни аниқлаш, уларнинг моҳиятини очиш ва ўрганиш бошқарув жараёнини тўғри ташкил қилишнинг муҳим шартидир.
Бошқарув функцияларининг мазмуни у ёки бу фаолиятни ташкил қилишдан келиб чикади. Масалан, ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичида: лойиҳалаш; коньструкторлик; режалаштириш каби ишларни бажариш билан
боғлиқ функциялар пайдо бўлади. Кейинги функциялар ишлаб чиқаришни тайёрлаш, яъни, маҳсулот тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш, меҳнат нормальари, материаллари сарфини белгилаш; асбобускуналарни тайёрлаш каби ишларни бажариш билан боғлиқ функциялар пайдо бўлади. Ишлаб чиқариш жараёнини бошлаш ва уни узлуксиз давом эттириш учун ишлаб чиқариш воситалари, техника, хом ашё, энергия, транспорт каби моддий таъминот воситалари зарур. Шундан кейин, кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, меҳнатни ташкил қилиш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш каби бир қатор ташкилий функциялар келиб чиқади. Кўриниб турибдики, бошқарув мазмуни жараён сифатида унинг функцияларида намоён бўлаяпти. Зеро, функциялар фаолият турларини, субъэктнинг бошқариш обектига аниқ, таъсир қилиш йўналишларини акс эттиради.
Аниқ функциялар. Иқтисодий функциялар. Қўлланиш ва фойдаланиш
миқёсига қараб сотсиалц функциялар бошқариш фаолияти турларига қараб маънавий-маърифий функциялар.
Ташкилий функциялар бошқарув функцияларидан ташқарида бошқарув жараёнининг ўзи ҳам бўлиши мумкин эмас. Функциялар таркибини, уларнинг кўламини ва мазмунини аниқлаш бошқарувчи ходимлар
сонини белгилаш, бошқарув аппаратининг ташкилий таркибини лойҳалаш учун муҳим асос бўлиб ҳисобланади.
Бошқариш функциялари — кўп қиррали тушьунчадир. Шу сабабли уларни муҳим белгилар бўйича туркумларга ажратиб ўрганиш зарурияти туғилади. Бошқариш функцияларининг таснифи. Бошқарув функцияларининг моҳияти, таснифи ва мазмунини ўрганиш бошқарувнинг бутун жараёнини тартибга солиб туриш учун зарурдир, чунки юқорида таъкидлаганимиздек, бошқарув мазмуни жараён сифатида унинг функцияларида намоён бўлади.
Бошқариш фаолиятининг турларига кўра, функциялар қуйидагича бўлади: бошқаришнинг иқтисодий функциялари, яъни, маблағларнинг доиравий айланишни амалга ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, маркетинг хизматини уюштириш, фойда олишни таъминлаш ва ҳ.к.; бошқаришнинг социал функциялари, яъни меҳнат шароитини яхшилаш, ходимларнинг уй-жойга эҳтиёжини, социал маданий-маънавий эҳтиёжларни қондириш, моддий рағбатлантиришни таъминлаш, ижтимоий ҳимояни таъминлаш ва ҳ.к.; бошқаришнинг маънавий-маърифий функциялари, яъни, ходимларни инсонийлик, яхшилик, меҳр-шафқатли ва ўзаро муносабатларда сабр-тоқатли бўлиш руҳида тарбиялаш, ходимларни Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳалоликни, адолат туйғусини, билим ва маърифатга интилишни тарбиялашга хизмат қилиш ва ҳ.к. Бошқаришнинг ташкилий функциялари яъни, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва мувофиқлаштириш, барча бўғин ва бўлимлар ўртасида вазифалар тақсимоти, ваколат ва бошқариш аппарати ходимлари ўртасида маъсулиятларни белгилаш, бошқаришнинг аниқ услубини танлаш ва қарор қабул қилишда иш тартиби изчиллиги, ахборотлар оқимини ташкил қилиш ва ҳ.к.
Қайд қилинган функциялар бир-бири билан боғлиқ ва маълум даражада тартибга сольинган кўп унсурлардан, таркибий қисмлардан иборат бўлиб, улар яхлитликка эга. Шунинг учун ҳам бошқариш жараёнида уларнинг бирортаси ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак.
Бошқаришнинг функцияларидан яна бири — бу тармоқли бошқариш билан ҳудудий бошқаришнинг мутаносиблигини таъминлашдир. Ҳар бир корхона қандайдир бир тармоққа (сектор таркибига) киради. Айни вақтда у бир туман ҳудудида жойлашганлиги жиҳатидан маҳаллий ишлаб чиқариш — ҳудудий мажмуига киради. Бошқариш жараёнида бу функция ҳам ҳудудий, ҳам тармоқ манфаатини кўзда тутиши лозим.
Тармоқга доир бўлган бошқарув функциялари зарур. Бусиз тармоқ “йўқолади”, ягона техник ва технология сиёсатини амалга ошириш ва бутун тармоқга тааллуқли бошқа масалаларни ҳал этиш қийин бўлади. Бироқ, айни вақтда, бошқаришнинг ҳудудий функциялари ҳам зарур. Бу функция муайян туман, вилоят ҳудудида жойлашган турли тармоқлар (секторлар)га қарашли корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиради, ратсцнал алоқаларни ўрнатилишини таъминлайди. Ҳудудий функциялар идорачилик ғовларини
йўқотиш, норатсионал ташувларни камайтириш ва пировард оқибатда самарадорлик даражасини ошириш имкониятини беради. Қайд қилинган функциялардан ташқари бошқаришнинг ўзига хос аниқ функциялари ҳам бор.
Бошқаришнинг ўзига хос аниқ функциялари, деганда муайян бошқарув органига ва унинг бошқарувчисига аниқ бириктирилган ишлар, маъсулият, мақсад ва унга эришиш воситалари мажмуи
тушунилади. Тегишли функцияларнинг тўла-тўкис ва сифатли бажарилишига ишлаб чиқаришнинг умумий раҳбарлари — директор (раис), унинг ўринбосарлари, бўғин ва бўлимлар бошлиқлари, бригадирлар шунингдек, хизмат кўрсатиш бўлимлари раҳбарлари — кадрлар бўлими бошлиғи, режа-иқтисод бўлими бошлиғи ва бошқалар маъсулдирлар. Қуйида корхона (фирма, жамоа хўжалиги)ни бошқаришнинг ўзига хос аниқ функциялари берилган.
Бошқарув жараёнида функция бажаришдан мақсад бу бошқарувни мустаҳкамлаш, бошқарувни умумий, универсал вазифаларини ажратиб кўрсатиш. Улар ҳар қандай ташкилотда бошқарув жараёнининг мазмунини изҳор этади ва субъэкт бошқаруви унинг хусусиятга боғлиқ эмас. Бошқарувнинг функциялари ишлаб чиқариш жараёнида самарали меҳнат фаолиятини таъминлайди. Қайд қилинган функциялар бир-бири билан боғлиқ ва маълум даражада тартибга сольинган кўп унсурлардан, компонентлардан иборат бўлиб, улар яхлитликка эга. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бошқарув функциялари корхона ва ишлаб чиқаришдаги ишларни енгиллаштиришга қаратилган. Мисол қилиб бошқаришнинг иқтисодий функциясини олсак, бу функсцяни бажариш жараёнида корхонани иқтисодий тангликдан сақлашга қаратилган: ”маблағларнинг доиравий оборотини амалга ошириш; маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш; маркетинг хизматини уюштириш;фойда олишни таъминлаш”.
Юқорида келтирилган таърифга кўра, корхонани маблағларини айланишини таъминлаш, сифатли махсулот ва сифатли хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқарилган товарларни сотилишини таъминлаш, махсулот сотилиши давомида фойда олишга қаратилган функция ҳисобланади. Бундан ташқари бошқарув функцияларини қўллаш жараёни ходимларни самарали меҳнат фаолияти, ўз ишига меҳрмуҳаббат, уларни инсонийлик, яхшилик, меҳр-шавқатли ва ўзаро муносабатларда сабр-тоқатли бўлиш руҳида тарбиялаш,ходимларни Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳалолликни, адолат туйғусини, билим ва маърифатга интилишни тарбиялашга хизмат қилишнин хам ўргатади. Буларга эришиш учун бошқарувни яхши режалаштириш, ташкил қилиш, ходимлар ва иш фаолиятларини назорат қилиш зарур.
Фаёл назариясига кўра, бошқарувда бешта функция мавжуд:
- режалаштириш - бу келажакни башорат қилиш ва унга тайёргарлик кўришдир. Режани туза олмаслик менежернинг қобилиятсизлигини англатади.
- ташкилот - бу бизнесни ишлаши учун зарур бўлган барча нарсалар (ускуналар, материаллар, молиялаштириш, одамлар) билан таъминлаш, бу эрда энг муҳим элемент менежерни ўқитишдир.
- мотиватсия - кўриниш бошқарув фаолияти шахсни маълум бир мақсадли йўналишга эга бўлган фаолиятга ундаш.
- мувофиқлаштириш - Мен тарқатаман. Жамоа фаолияти муваффақиятга эришиш воситаси сифатида ташкилий иш; Аслида, бу бўйсунувчиларни бошқаришдир.
- бошқарув - ҳаммаси режалаштирилганидек кетаётганини текшириш ва назорат қилиш.
Дастлаб, Адам Смит назариясига кўра, ягона бошқарув функцияси инвеститсияц – капитал қўйиш ва меҳнат ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш эди. Кейин Тейлор менежернинг мустақил фаолияти сифатида режалаштириш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш функциясини киритди.
Ва Фаёл асосий функцияларни тузди ва санаб ўтди, шунингдек, менежментда алоҳида йўналиш – таркибий-функционал ёндашувга асос солади.
Режалаштириш функцияси. Ташкилотнинг мақсадлари қандай бўлиши кераклиги ва ушбу мақсадларга эришиш учун унинг аъзолари нима қилиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилишни ўз ичига олади.
Режалаштириш – бу: Компания жойлашган ҳозирги вазиятни ҳар томонлама таҳлил қилиш;ташкилотнинг белгиланган мақсадларини батафсил баён қилишни ва уларни алоҳида таркибий бўлинмалар ва ижрочиларга этказишни таъминлайди; индивидуал ишларни бажариш кетма-кетлиги ва муддатлари мувофиқлаштирилади; таркиби аниқланади зарур ресурслар,амалга оширилаётган лойиҳалар таркиби белгиланади;вазифалар иштирокчилар ўртасида тақсимланади;ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилмоқда, зарур режалар ва дастурлар.ҳар бир давр учун белгиланган вазифаларнинг бажарилиши таъминланади.
Ташкилот функцияси. Режалаштирилган мақсадларга эришиш учун реал шароитларни яратиш учун мўлжалланган.Ушбу бошқарув функцияси ёрдамида корхонани ривожлантириш бўйича қабул қилинган стратегияни амалга ошириш учун белгиланган режалаштирилган кўрсаткичларнинг бажарилиши таъминланади.
Бунинг учун сизга керак:
Зарур ресурслар ва ижрочилар таркибини яратиш; вазифаларни тақсимлаш, зарур ходимлар, маблағлар, жиҳозлар билан таъминлаш, сарф материаллари, бинолар;ижрочиларнинг ишини ўз вақтида мувофиқлаштириш, иштирокчилар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, назорат ва ўзаро ахборотни таъминлаш.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш корхонанинг ташкилий тузилмасини яратиш орқали амалга оширилади.
Шундай қилиб, ташкилотнинг функцияси барча элементларнинг вақт ва маконда оқилона комбинациясини таъминлайди ишлаб чиқариш жараёни қабул қилинган режалаштирилган қарорларни энг самарали амалга ошириш мақсадида.
Мотиватсия функцияси. Режаларда белгиланган мақсадларга эришиш учун ходимларни самарали ишлашга ундашга қаратилган тадбирлар. Бунинг учун улар иқтисодий ва маънавий рағбатлантирилиб, ходимларнинг ижодий салоҳиятини намоён этиши, ўз-ўзини ривожлантириши учун шарт-шароит яратилмоқда.
Назорат функцияси. Бошқарув тсиклини якунлайди ва шу билан бошқа барча функцияларнинг самарадорлигини кафолатлайди. Кузатув пайдо бўлган муаммоларни жиддий муаммоларга айланишидан олдин аниқлаш ва ҳал қилиш учун зарур. Шунингдек, назорат функцияси муваффақиятли фаолиятни рағбатлантириш учун ишлатилади. Назорат жараёни агар тузатишлар киритишдан иборат эришилган натижалар белгиланган стандартлардан сезиларли фарқ қилади.
Бошқарув функциялари – бу махсус техника ва усуллар, шунингдек, тегишли ишларни ташкил этиш билан амалга ошириладиган бошқарув фаолиятининг ўзига хос тури.
Кўриб турганингиздек, менежмент мазмунини ташкил этувчи асосий компонентлардан бири функциялардир. Шундай қилиб, у ёки бу нисбатан содда ишларни бажариш учун, натижада нима олишингиз кераклигини, бизнесни қандай ташкил этишни, уни амалга оширишни рағбатлантиришни ва назорат қилишни олдиндан аниқлаш керак. Бу назорат функциялари. Вақт ўтиши билан бошқарув усуллари такомиллашган бўлса-да, асосий бошқарув функциялари нисбатан ўзгаришсиз қолди.
Ҳар бир бошқарув функцияси муайян бошқарув жараёнининг доираси бўлиб, муайян объЕкт ёки фаолият турини бошқариш тизими ягона бошқарув тсикли билан боғланган функциялар тўпламидир.
Бошқарув функцияларини ўрганишга технологик ёндашувнинг моҳияти шундан иборат.
Назариянинг ривожланишига эгалик қилувчи Анри Фаёл бошқарув, йигирманчи асрнинг бошларида Маъмурий жараённинг бешта бошланғич функцияси ёки элементларини аниқлади: олдиндан кўриш, ташкил этиш, буйруқ бериш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш. Аммо кўпинча улар фақат тўртта бошқарув функцияси ҳақида гапиришади – режалаштириш, ташкил этиш, мотиватсия ва назорат.
Россия менежменти коньтсептсияси режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш, рағбатлантириш, назорат қилишнинг ўзаро боғлиқ функцияларини бажариш жараёни сифатида бир қатор бошқарув назарияларини, хусусан, мактабни бирлаштирди. Илмий бошқарув, маъмурий назария, эҳтиёжларнинг ривожланиши ва пайдо бўлган мотиватсия назарияси асосида одамларнинг хаттиҳаракатларидаги тенденцияларни ўрганадиган хатти-ҳаракатлар мактаби. Кейинги ривожланишда бошқарувнинг тизимли ва вазиятли ёндашувлар методологиясини, сотсиологцик тадқиқотлар, иқтисодийматематик усуллар ва модельлаштиришни қўллаш натижасида бошқарувнинг жараён модельи такомиллаштирилди ва кенгайтирилди, чуқурлаштирилди.
Бошқариш функцияси – алоҳида вазифалар тўплами билан тавсифланган ва махсус техника ва усуллар билан амалга ошириладиган бошқарув фаолиятининг йўналиши ёки тури.
Бошқариш функцияларининг асосий хусусиятлари:
· Битта бошқарув функцияси доирасида бажарилган иш таркибининг бир хиллиги;
· Ушбу ишларнинг мақсадга йўналтирилганлиги;
· Бажарилиши керак бўлган алоҳида вазифалар тўплами.
Бошқарув функцияси аниқ ифодаланган таркибга (функциялар доирасидаги ҳаракатлар мажмуасига), амалга ошириш жараёнига (функциялар доирасида амалга ошириладиган ҳаракатларнинг мантиқий кетмакетлигига) ва унинг ташкилий ажратилиши тугалланган тузилишга эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |