Дешифровка қилишнинг контраст-аналогли методи


 Унификацион фототонометрнинг тавсифи



Download 12,88 Mb.
bet5/14
Sana30.04.2022
Hajmi12,88 Mb.
#599191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Дешифровка қилишнинг контраст

3.2. Унификацион фототонометрнинг тавсифи
Фототонометрнинг бош элементларини 10 балли стандартлаш-тирилган фототон зичликлари ташкил этади. Улар визуал равишда осон фарқланади (3.2.1 расм, 1 қатор, 2-11 устунлар).

3.2.1-расм. Унификацион фототонометрнинг тузилиши
Расмнинг иккинчи қаторидаги рақамлар (13; 40; 66; 93; 120; 146; 172; 198; 224; 255) – бу фототоннинг компьютер асосида ўлчанган ҳар бир стандартлаштирилган зичлигининг аниқ ўлчов бирликларидир.
Расмнинг учинчи қаторида 10 балли аэро – ва космик фотометрик хариталарни тузиш учун, бошланғич кўпспектрал дистанцион тасвирлар фототонларининг зичлиги қийматларини умумлаштиришнинг оптимал варианти кўрсатилган.
Ушбу технология бўйича тузилган, дистанцион фотометрик хариталарда, геолог-эксперт визуал экспресс-методи орқали геологик образларнинг ва углеводородларнинг спектралли классификатор-ларини осон фарқлаб олади.
Расмнинг тўртинчи қаторидаги рақамлар (1-10) – бу рақамли 10 балли аэро– ва космик фотометрик хариталарни тузиш учун шартли равишда қабул қилинган бирликлардир. Дистанцион фотометрик хариталарда, кўпспектрал космик тасвирлар тўпламларида шартли равишда қабул қилинган бирлик, яъни миқдорий ахборот визуал (сифатий) равишда қуйидагича дешифровка қилинади: 1 – қора; 2 – қуюқ-қорамтир-кулранг; 3 – тўқ-кулранг; 4 – қорамтир-кулранг; 5 – кучсиз-қорамтир-кулранг; 6 – кулранг; 7 – ним оч-кулранг; 8 – оч-кулранг; 9 – р-оч-кулранг; 10 – оқ.
Тўртинчи қатордаги маълумотларнинг муҳим аҳамиятли томони шундан иборатки геолог эксперт кўпспектрал космоматриаллар тўпламини таҳлил этиш жараёнида дистанцион фотометрик хариталардаги миқдорий маълумотларни ва кўпспектрал космик тасвирлардаги сифатий ахборотларни комбинациялаб (бирлаштириб, бирга қўшиб) ишлов бериш натижасида, сифатий баҳолашдан миқдорий баҳолашга, ёки эса, аксинча, миқдорий баҳолашдан сифатий баҳолаш тоифаларига осонгина ўтиши мумкин.
Расмнинг бешинчи қаторидаги рақамлар (0,1-1,0) – бу фототонлар зичлигининг шартли равишда қабул қилинган бирликлари бўлиб, аэро– ва дала спектрометри ёрдамида ўлчанадиган инструментал маълумотлар билан таққослаш (корреляция қилиш) учун зарурдир.
Аэро– ва дала спектрометри маълумотлари билан таққослашувчи (корреляция қилинувчи) шартли қабул қилинган бирликлар, кўпспектрал космик тасвирлар тўпламларида визуал сифатий тарзда қуйидагича дешифровка қилинади: 0,1 –қора; 0,2 – қуюқ-қорамтир-кулранг; 0,3 – тўқ-кулранг; 0,4 –қорамтир-кулранг; 0,5 – кучсиз-қорамтир-кулранг; 0,6 – кулранг; 0,7 – ним оч-кулранг; 0,8 – оч-кулранг; 0,9 – равшан оч кулранг; 1,0 – оқ.
Расмнинг бешинчи қаторидаги маълумотларнинг қимматли хусусиятлари қуйидагилардан иборат. Биринчидан геолог эксперт унификацион фототонометр воситасида яратилган дистанцион фотометрик хариталарнинг миқдорий маълумотлари бўйича, аэро- ва дала спектрометрининг маълумотларини назорат қилиб бориш имкониятига эга бўлади.
Иккинчидан, геолог эксперт аэро- ва дала спектрометрининг миқдорий ахборотини ва кўпспектрал космик тасвирлар тўпламидаги сифатий ахборотни комбинациялаш (бирлаштириш) натижасида, аэро- ва дала спектрометрининг миқдорий спектрал маълумотларини сифатий жиҳатдан дешифровка қилиниш хусусиятларини аниқлаш имкониятига эга бўлади ёки, аксинча, фототон зичлигининг таҳлили бўйича, аэро- ва дала спектрометри материалларида улар миқдорий жиҳатдан қандай акс этишини аниқлаш мумкин.
Шундай қилиб, дистанцион тадқиқотларда унификацион фототонометрни қўллаш қуйидаги вазифаларни амалга оширишга имкон беради:
1. Визуал дешифровка қилиш натижаларига таянувчи мутахассис геолог-экспертлар ва автоматлашган дешифровка қилиш методи маълумотларига асосланувчи информаторлар орасида, маъданли ва нефть-газ конларининг бевосита спектрал излаш белгиларини аниқловчи ягона назорат қилувчи технологиясини ишлаб чиқишга;
2. Маъданли ва нефть-газ конларини излаш учун истиқболли майдонлар геологик образларининг спектрал классификаторларини, ҳамда спектрал образларини даладан олдин тасдиқлаш ишларини олиб боришга имкон яратувчи, ўзаро боғланган ва ўзаро назорат қилувчи методикани ишлаб чиқишга;
3. Аэро- ва дала спектрометри асосида аниқланган, маъданли ва нефть-газ излаш учун истиқболли бўлган майдонлар геологик образларининг спектрал классификаторларини дала шароитида тасдиқлаш ишларини олиб боришга ёрдам берадиган, ўзаро боғланган ва ўзаро назорат қилувчи методикани ишлаб чиқишга.
Шундай қилиб, унификацион фототонометр визуал экспресс-методи орқали геологик образларининг ва эталон нефть-газли конларининг спектрал классификаторларини яратиш мақсадига йўналтирилган, космик тасвирлар фототонлар зичлигини миқдорий жиҳатдан ўлчашга мўлжалланган. У конларни спектрал башоратлаш ноанъанавий методикасини ягона космик, аэро – ва ер устидаги технологиясини ишлаб чиқишга, ҳамда дешифровка қилишнинг автоматлашган методи орқали аниқланган спектрал натижаларини даладан олдин ва далада тасдиқлаш ишларини олиб боришга имкон туғдиради.

Download 12,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish