3.3.1-расм. Қуёшнинг 40° зенит масофасида ўртача радиация шароитлари учун атмосферанинг узатиш хусусиятлари
(Г. Б. Гонин ва В. П. Королева бўйича, 1981)
Шароитларда: атмосферанинг оптик қалинлиги 0.3; метеорологик кўриниш оралиғи 20 км; альбедо 0.2; маҳаллий вертикал 0° нисбатан лойиҳалаш нурининг бурилиш бурчаги; қуёшнинг зенит масофаси 60°; лойиҳалаш нур жойлашган вертикал текисликка нисбатан қуёш азимути 0°; съёмка баландлигига боғлиқ ҳолда ҳавонинг синдириш кўрсаткичи структура доимийсининг квадрати 2°1015;
съёмка баландлиги: 1-10 км, 2 -4 км, 3-2 км, 4 -1 км.
3.3.2-расм. Атмосферанинг турбулент ва тарқатиш хоссаларининг биргаликдаги таъсирининг контраст-частотавий характеристикаси (Г.Б. Гонин, А.А. Барташевич Н.В. Кравчук ва бошқалар бўйича, 1981 й)
эмас (1981 б). Уларнинг фикрича, атмосферанинг қуйи қатламларида моддаларнинг жадал равишдаги турбулентли кўчиб юришлари рўй беради ва юқори қатламларда эса, маълум қонуниятга биноан улар ҳаракатининг сўниб бориши кузатилади. Бу эса, атмосфера таъсирининг частотали хусусиятини юзага келтиради. Атмосферанинг ёйиб (тарқатиб) юборувчи ва турбулентлик хоссаларини биргаликдаги таъсири,- деб давом этади улар шунга олиб келадики, юқори частоталар областида, натижавий контраст-частотали хусусиятлар катта (10 км) ва космик баландликлар учун, яъни оддий аэрофотосъемкалар (1-2 км) учун хос бўлган баландликларга нисбатан анча юқори бўлади. Бу қоида, деб ҳисоблайди муаллифлар, атмосфера қуйи қатламлари тиниқлигининг нисбатан ёмон шароитларида ҳам, юқори сифатга эга бўлган космик фотосуратлар олинишига сабаб бўлади. Атмосфера ўтказувчанлик хоссаларининг унча катта бўлмаган таъсири ва тўплам информативлигининг асосан, қўлланилаётган спектрал диапазонига боғлиқлиги аниқлангандан сўнг фототонлар зичлигининг мустақиллигини назарий жиҳатдан аниқланди деб ҳисоблаш мумкин. Энди уларнинг барқарорлигини исботлаш лозим, чунки космик тасвирлар фототонларининг зичлиги куннинг вақтига ва йилнинг фаслига (мавсумига) қараб, жиддий равишда ўзгариб туради.
Ушбу етарли даражада мураккаб бўлган масала график метод орқали ечилди [2,3]. График тузиш жараёнида вертикал йўналиш бўйича КСТ нинг фототонлар зичлигк бирликлари, горизонт чизиғи бўйича эса – космоматериалларнинг спектрал диапазонлари жойлаштирилди. Ҳар бир объектнинг фототонлар зичлиги дастлаб визуал экспресс-методи орқали баҳоланиб борилди (3.3.9-расм]. Кейин эса – фототонларнинг зичлиги компьютер ўлчови ва космонегативи эса икки координатли автоматик микрофотометр каби аниқ ўлчов тизимлари асосида ўлчаниб, баҳоланди [3]. Аниқланган қийматлар бўйича муайян литологик-стратиграфик мажмуаларни ва табиий ҳосилаларни тавсифловчи, эгри чизиқлар ўтказилди.
Олинган натижалар асосида қуйидаги саволга жавоб берамиз: объектларнинг спектрал хусусиятлари куннинг вақтига ва йилнинг фаслига боғлиқ ҳолда ўзгарадими? Ҳа ўзгаради, аммо ушбу объектларни тавсифловчи эгри чизиқларнинг конфигурация шакли ўзгармайди, яъни доимийдир.
Демак, биз оптик белгиларнинг мустақиллигини ва барқарорлигини визуал экспресс-методи, ҳамда инструментал равишда исбот қилишга муваффақ бўлдик.
Ушбу далилга боғлиқ ҳолда, муаллиф фикрича, кўпспектрал космик тасвирлар тўплами дистанцион тадқиқотларнинг принципиал жиҳатдан янги геофизик методи бўлиб, у фототонларнинг зичлигига асослангандир. Кўпспектрал космик тасвирлар тўпламининг фототонлари зичлигини вужудга келишида қопламли ҳосилаларнинг, ўсимликларнинг, геологик объектларнинг спектрал хусусиятлари, ҳамда чуқурликдаги геофизик ва ер юзасидаги геокимёвий аномалиялари ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |