3.4.2-расм. Ўрта Осиё ва унга туташ бўлган ҳудудлар 1977 йил 26 августа 28-чи «Метеор» сунъий йўлдошидан олинган (спектр диапазони 0,6-0,7 мкм)
3.4.3-расм. Ўрта Осиё ва унга туташ бўлган ҳудудлар 1977 йил 26 августа 28-чи «Метеор» сунъий йўлдошидан олинган (спектр диапазони 0,7-0,8 мкм)
3.4.4-расм. Ўрта Осиё ва унга туташ бўлган ҳудудлар 1977 йил 26 августа 28-чи «Метеор» сунъий йўлдошидан олинган (спектр диапазони 0,8-1,1 мкм)
3.4.5-расм. 1977 йил 26 августда 28-чи «Метеор» сунъий йўлдошидан олинган космик тасвир асосида тузилган Ўрта Осиё ва унга туташ бўлган ҳудудларнинг космофотометрик картаси (спектр диапазони 0,5-0,6 мкм)
3.4.6-расм. 1977 йил 26 августда 28-чи «Метеор» сунъий йўлдошидан олинган космик тасвир асосида тузилган Ўрта Осиё ва унга туташ бўлган ҳудудларнинг космофотометрик картаси (спектр диапазони 0,6-0,7 мкм)
3.4.7-расм. 1977 йил 26 августда 28-чи «Метеор» сунъий йўлдошидан олинган космик тасвир асосида тузилган Ўрта Осиё ва унга туташ бўлган ҳудудларнинг космофотометрик картаси (спектр диапазони 0,7-0,8 мкм)
3.4.8-расм. 1977 йил 26 августда 28-чи «Метеор» сунъий йўлдошидан олинган космик тасвир асосида тузилган Ўрта Осиё ва унга туташ бўлган ҳудудларнинг космофотометрик картаси (спектр диапазони 0,8-1,1 мкм)
Графикдаги эгри чизиқлар характерлайди: А-А - қор - музлик, оқ фототон, барча спектрал диапазонларда Туркистон-Олой юқори тоғлик тизимида фарқланади: Б-Б - барча спектрал диапазонларда силлиқ қора фототон билан яққол ажралиб турадиган сув омборлари юзаси; I -1 - кучли даражада парчаланган рельеф билан томезозой асоснинг кўтарилган областлари; II - II - неоген-тўртламчи ётқизиқларидан иборат, адир рельефли тоғ олди зоналари; III - III – мўл замонавий флора, силлиқ, баъзан кучсиз паст-баландлик рельефли, ўрта- ва кеч плейстоцен қопламали ботиқликлар; IV - IV – эол ҳосилали тепаликлар; Узлуксиз чизиқлар ‒ аниқ ажратилган фотоаномалия; штрих-нуқтали бошқа спектрал диапазонларда ишончли фарқланган, аммо спектрнинг бу қисмида аниқ ифодаланмаган контурларга эга бўлган фотоаномалиялар; ромблар ‒ ҳамма жойда аниқ фарқланадиган бир хил ўртача CРК эга бўлган фотоаномалиялар;X - хира контур туфайли ўртача СРК билан ёмон фарқланувчи фотоаномалиялар;? – спектрнинг бошқа диапазонларида ажратилган, спектрнинг бу қисмида эса фарқланмайдиган, натижада ўртача СРК номаълум бўлган фотоаномалиялар; доира ‒ бошқа спектрал диапазонларда ажратилган фотоаномалия билан мос келмайдиган фотоаномалия ва геологик-геофизик маълумотлар асосида кўмилган асоснинг морфоструктуралари сифатида талқин қилинади 3.4.9-расм. Кичик масштабли кўпспектрал космик тасвирлар учун ишлатиладиган спектрал диапазонга қараб геологик, геоморфологик ва бошқа табиий объектларнинг спектрал равшанлик коэффициентлари (қайтариш хусусиятлари) нинг ўзгариш графиги хусусиятлари қуйидагилардан иборат. Унификацион фототонометр ёрдамида, визуал экспресс-методи орқали тузилган космофотометрик хариталар асосида, ёки икки координатали автоматик микрофотометр, ёки эса компьютерли ўлчаш орқали, космоматериалларнинг алоҳида спектрал диапазонларида чегараланадиган ҳар бир муайян объектнинг СРК лари миқдорий жиҳатдан баҳоланади. Графикда (3.3.9 расмлар) вертикал йўналиш бўйича ушбу оптик қийматларини, горизонт бўйича эса – спектрнинг тўлқин узунликларини жойлаштириб, биз текширилаётган объектларни, яъни бу илмий ишда биз томонлан номланган: ландшафтли-фотометрик мажмуаларни тавсифловчи спектрал эгри чизиқларини тузиб чиқдик [2,3].
Спектрал равшанлик коэффициентини, яъни геологик объектларнинг қайтариш қобилияти коэффициентларини визуал ўлчаш жараёнида, қор-музлик (оқ фототон) шартли равишда 1 деб қабул қилинган ва у Туркистон-Олой баланд тоғли тизимида, барча спектрал диапазонларида чегараланади, 0,1 – бирлиги даражасида эса – Тўхтагул ва Қайроққум сув омборларининг юзалари олинган бўлиб, улар КСКТТ нинг барча зоналарида силлий қора фототон орқали аниқ ажратилади.
Демак, турли спектрал диапазонларида фототонлар зичлигини миқдорий равишда баҳолаб бориш орқали, космоматериаллардаги муайян литологик-стратиграфик мажмуаларни тавсифловчи, ҳамда кўпспектрал аэрофотосуратларда эса – қалин қатламларни, горизонтларни ва жинслар тахламларини (пачкаларини) тавсифловчи геологик образларнинг спектрал классификаторларини тузиш мумкин. Майда, ўрта ва йирик масштаблардаги кўпспектрал космик тасвирлар материаллари бўйича, визуал экспресс-методи асосида олиб борилган бундай тадқиқотлар бу илмий ишда биринчи марта келтирилган.