3.5.14-расм. «Ландсат» дан олинган йирик масштабли кўпспектрали сканер космик суратларида асос палеозой ётқизиқлари фототон зичлигининг спектрал диапазонига қараб ўзгариш графиги
хил бўлган ва геоморфологик маънода адирларга айнан ўхшаш рельеф шаклларини ташкил этувчи жинсларни ўзида бирлаштиради. Шу билан бирга, унинг бутун чўзилган майдонида номланиш белгилари йўқдир ва камдан кам ҳолда ўсимликлар ўсади. Шундай ўхшашликка қарамасдан фотометрик мажмуанинг ичида СРК ларининг муайян (локал) оғишлари учраб туради.
Спектрнинг кўринадиган 0,5-0,7 мкм ли областида фотомажмуанинг қайтариш қобилияти бир хил ва равшанлик коэффициентларининг қийматлари 0,7÷0,8 бирликларига эга. Спектрнинг 0,7-0,8 мкм диапазонида эгри чизиқ бўлина бошлайди, инфрақизил нурланишнинг яқин жойлашган 0,8-1,1 мкм қисмида муайян майдонлардаги фотомажмуалар доирасида, равшанлик коэффициентларининг қийматлари ўртача 0,7 бирлик қийматидан 0,3 бирликкача камайиши кузатилади. Шуни белгилаб ўтиш муҳимки, бундай ўзгаришлар ўрта Осиёдага саноат аҳамиятига эга бўлган кўпгина маълум нефть ва газ конларида кузатилади [3,10,14-16, 18,19]. Ўрганилган майдонларда дешифровка қилинган фотоано-малиялар, углеводородларни ер юзаси томон миграцияси билан боғлиқ бўлган икки хил сабаб таъсирида вужудга келиши мумкин. Бу углеводородларнинг оксидланиш жараёнида ҳосил бўладиган иссиқлик аномалиялари, ёки миграцияга учраган углеводородларнинг тупроқ геокимёвий таркибига таъсири остида юзага келадиган геокимёвий аномалиялари бўлиши мумкин.
Демак, нефть-газга бой ва нефть-газ ташувчи структураларни излаш ва хариталашга истиқболли бўлган фотоаномалияларнинг классификаторларини аниқлаш методи асосида нефть ва газ конлари устида вужудга келувчи фотоаномалияларни аниқлаш усули ётади. Биз тақдим қилаётган графикда фотоаномалия иккига бўлинган эгри чизиқлар кўринишида ифодаланади.
3 боб бўйича назорат саволлари
1. Кўпспектрал космик тасвирлар тўплам (КСКТТ) ларида спектрлар бўйича ўзгарувчанлик қандай майдонларда жуда равшан кузатилади?
2. КСКТТ ларига қандай методлар қўлланилганда жиддий муаммолар юзага келади?
3. Фототонометрнинг бош элементлари нимадан ташкил топган?
4. Дистанцион тадқиқотларда унификацион фототонометрни қўллаш қандай вазифаларни амалга оширишга имкон беради?
5. Геологик образларнинг спектрал классификаторларини аниқлаш методини изоҳланг.
6. Кўпспектрал космик тасвирлар тўпламида спектрал диапазонга қараб геологик, геоморфологик ва бошқа табиий объектларнинг спектрал образлари қандай яратилади?
7. Кўпспектрал метод асосида спектрал дешифровка қилиш белгиларининг мустақиллигинини ва барқарорлигини асосланг.
8. Фототонлар зичлигини юзага келтирувчи ва дистанцион материалларининг информативлигини аниқловчи бош омиллар неча гуруҳга бўлинади?
9. Дистанцион материалларининг информативлигини аниқловчи бош омилларнинг биринчи гуруҳи ‒ табиий хусусиятларга эга бўлган омилларни тавсифланг.
10. Дистанцион материалларининг информативлигини аниқловчи бош омилларнингиккинчи гуруҳи ‒ техник омилларни тавсифланг.
11. Нефть-газли майдонларнинг спектрал классификаторларини аниқлаш методини изоҳланг.
12. «Ландсат» дан олинган йирик масштабли кўпспектрали сканер космик суратларида аниқланган нефть-газли майдонларнинг спектрал классификаторларининг графиги.
13. Нефть-газли майдонлар спектрал классификаторларининг шаклланишида ҳал этувчи омилларни тавсифланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |