Дешифровка қилишнинг контраст-аналогли методи


Дешифровка қилишнинг ландшафтли-индикацион методи



Download 12,88 Mb.
bet3/14
Sana30.04.2022
Hajmi12,88 Mb.
#599191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Дешифровка қилишнинг контраст

Дешифровка қилишнинг ландшафтли-индикацион методи
Ландшафтли-индикацион дешифровка қилиш методи объектларни, уларнинг бевосита таниш мумкин бўлган индикаторлари орқали аниқлашга, хариталашга ва ўрганишга асосланган. Методни ривожланишига дала шароитларида рельеф, гидрографик тўри, тупроқ қатлами, ўсимлик қоплами ва инсоннинг хўжалик фаолияти хусусиятларини мажмуавий равишда ўрганиш билан шуғулланувчи геоморфологлар ва географлар катта хисса қўшганлар (Альтер, 1968; Аэрометодлар...,1971; Викторов, 1962, 1966, 1973, 1976; Виноградов, 1976, 1980; Востокова ва б., 1961, 1976; Гудилин, 1970; Ўрганиш..., 1973, 1974, 1974/1, 1974/2, 1975; Тадқиқотлар..., 1972; Ландшафтная..., 1976; Ландшафтли..., 1972; Садов ва б., 1967, 1976 ва б.)
Космик съемкалар ёрдамида йиғилган бундай қимматбаҳо материаллар асосида Ернинг космосдан ўрганишда янги йўналиш – Космик ершунослик пайдо бўлди. Кейинги аниқ мақсадларга йўналтирилган тадқиқотлар, геологик ёпиқ ҳудудларни ўрганишда ландшафтли-индикацион методнинг юқори самарадорлигини кўрсатди ва муайян, жумладан чуқур кўмилган объектларни аниқлашда турли-туман геоиндикацион белгилардан фойдаланиш-нинг кенг имкониятларини очдилар. Шунга ўхшаш ахборотлар нефть-газ геология учун ҳам амалий аҳамиятга эгадир. Миннефтепром, ИГиРГИ, ПГО Аэрогеология томонидан 1989 йилда ташкил этилган III Бутуниттифоқ "Геоиндикацион тадқиқотлар назарияси, методикаси ва амалиёти" кенгаши космоаэрогеоиндикация муаммоларига бағишланганлиги тасодифан эмасдир. Кенгаш ишида 63 ташкилотдан 150 дан ортиқ илмий ва муҳандислик-техник ходимлари иштирок этган (Аксенов ва б., 1989/2). Кенгашнинг муваффақиятли ўтказилишига 114 маъруза тезисларининг нашр этилганлиги ёрдам берди (Тезисы..., 1989).
Улар билан дастлабки танишиш, геоиндикацион методи атамасининг келиб чиқишида ва тегишли хариталарни тузишда иккита фикр-мулоҳаза борлигини кўрсатди. Баъзи бир тадқиқотчилар геоиндикацион хариталарни тузиш зарур эмас деб ҳисоблайдилар. Бундай нуқтаи-назар В.Ф.Мокиенко, В.А.Молодоженова ва И.В.Осколкова (Мокиенко ва б., 1989) ларнинг маъруза тезисида равшан акс этган. Улар аэрокосмогеологик тадқиқотларни, дешифровка қилишнинг икки: контраст-аналогли ва ландшафтли-индикацион тамойилига асосланади деб ҳисоблайдилар. Бироқ баъзи бир ҳолларда ушбу тамойиллар турли хилдаги ёндашиш, бошқа ҳолларда эса – мустақил методлар сифатида таърифланган. Бундай терминологик номувофиқлик кўпинча ландшафтли-индикацион метод билан тенглаштириладиган (ўхшатиладиган) геоиндикацион методини амалиётга жорий қилиш билан янада чуқурлашади. Уларнинг фикрича, геоиндикацион схемани тузиш мажбурий эмас. Лозим топилганда, у ажратилган объектни асослаш учун мавжуд материал схемаси сифатида ишлатилиши мумкин. Якуний ҳужжат сифатида структуравий ёки структуравий-тектоник схема бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Бошқа тадқиқотчилар геоиндикацион хариталар тузишни геологик ишларнинг зарурий тури деб ҳисоблайди ва алоҳида диққат-эътиборни геоиндикацион маълумотлар банкини тузишга қаратадилар. Хусусан, А.Г.Жученко (1989), космоаэрогеологик маълумотларнинг фондини вужудга келтириш масаласини кўриб чиқаётиб, шуни эслатиб ўтадики, дистанцион съемка материалларини дешифровка қилиш геоиндикацион усули билан эмас, балки ўрганилаётган геологик объектларни бевосита ва билвосита белгилари бўйича амалга оширилади. Шу билан бирга, дешифровка қилиш схемаси маъноси бўйича, дистанцион съемка материалларини дешифровка қилишнинг геоиндикацион маълумотлар базаси эмас, балки геологик талқин қилиш харитасидир. Кейинроқ у шуни эслатиб ўтадики, ДСМ ни дешифровка қилишнинг геоиндикацион методини қўллаш геоиндикацион хариталарни тузиш билан биргаликда олиб борилган тақдирда, космоаэрогеологик тадқиқотларнинг бирламчи ва якуний маълумотларини «вақтинчалик» (реал бўлмаган) хусусиятга эга бўлишига йўл қўйилмайди.
Бунга эришиш учун, тасвирларда ва геоиндикацион хариталарда геологик объектларнинг ўзи эмас, балки уларнинг ландшафтли индикаторлари (геоиндикаторлари) қайд қилиб борилади.
ИГиРГИ (Аксенов, Готынян, Перерва, Стасенков, 1989) нинг муаллифлар коллективи нефть-газли ҳудудларнинг геоиндикацион тадқиқотлари методларини ёрита бориб, уларнинг қуйидаги жиҳатларини кўриб чиқдилар: моделлаштириш геоиндикациянинг бевосита масалаларини ечишда асосдир; районлаштириш; полигонларда ва эталон участкаларда изланиш олиб бориш; аэро-космик тасвирларни дешифровка қилиш; геоморфологик, ландшафтли, гипсометрик, геоботаник хариталарни ва геологик съемка ишларини таҳлил қилиш; геологик мазмундаги турли хариталар тузиш усулларини ишлаб чиқиш (картографирование) – геоиндикацион ўрганишнинг тескари масалаларини ечишнинг асосидир. геоиндикацион хариталарни геологик талқин қилиш. Улар шуни белгилаб ўтдиларки, тўлқинланиш моделининг ва информацион моделлаштиришнинг танлаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда геоиндикацион тадқиқотларнинг геологик талқини энг паст даражада ишлаб чиқилган омил бўлиб қолмоқда.
Дистанцион съемка материалларини геоиндикацион дешифровка қилишнинг умумий ҳолати ва муаммалари Б.Н.Можаев маърузасида кўриб ўтилди. У эслатиб ўтдики, ҳозирги вақтда геоиндикацион дешифровка қилиш методларининг учта гуруҳи маълум: ландшафтли, алоҳида компонентларини (таркибий қисм-ларини) дешифровка қилиш, геоиндикацион моделлаштириш. Ер юзасидаги кўмилган геологик объектларнинг акс этиш механизми,- дейди у, геоиндикация назариясида ечилмаган муаммодир.
Эрозион кесим сатҳида очилмаган, кўмилган геологик объектларнинг ер юзасида акс этиш сабаблари ва механизми тўғрисидаги масала бир нечта ахборотларда кўтарилди. В.К.Александров фикрича, кўмилган ер ёриқларининг акс этиш механизми асосида, ойнинг таъсирида юзага келадиган сув кўтарилмалари билан боғлиқ бўлган, ер пўстининг тўлқинли ҳаракатлари ётади. А.А.Рукояткин (Аэрогеология) ҳисоблайдики, чўкинди жинслар қалин қатламидаги белгиловчи (маркирловчи) горизонтларнинг деформациялари, кристаллик фундамент юзасининг ётиш чуқурлиги, ҳамда литосферанинг қатламсимон структураси турли масштабдаги линеаментлар майдони сифатида кўринадилар. Турли даражада чўзилган линеаментларнинг йўналишини таҳлил қилиш, турли ёшдаги қатламларда ёки жинслар қалин қатламида аниқ ётиш чуқурлигига эга бўлган узулмали бузилишларнинг йўналиш белгиларини баҳолашга имкон беради. Д.В.Лопатин (ВСЕГЕИ) маърузаси ҳудудларнинг регионал ўрганиш билан боғлиқ ҳолда чуқур маъданли структураларнинг индикацияси муаммосига бағишланган. В.И.Макаров (ГИН АН России), чуқур структура-ларнинг геоиндикацион белгиларини таҳлил этаётиб, ер пўстининг чуқурликларидан ер юзасига ахборот ўтказишнинг физик (асосан механик ва иссиқлик) ва геокимёвий усулларини ажратиш зарур деб ҳисоблайди. У ер пўсти структурасининг ўзаро кесишиб ўтувчи хусусиятини ва уни ер юзаси структурасида интерференцион (интеграл) акс этиши қоидасини таърифлаб ўтди.
Алоҳида регионларга мувофиқ равишда, нефть-газ геологияси масалаларини ечиш учун қўлланиладиган геоиндикацион тадқиқотларнинг методикаси ва натижалари А.А.Аксенов ва В.Г.Можаева (ИГиРГИ), Б.Г.Азимов ва б. (ИГиРНИГМ), Л.Б.Аристархова ва б. (МГУ), И.Д.Песков ва б. (ЗапСибНИГНИ), М.И.Кострюков ва б. (Тюменьнефтегеофизика), А.Ш. Мухамедзя-нова (БашНИПИнефть), Д.А. Кукушкин ва б. (ВНИИгеоинформ-тизимлар), З.М. Товстюк (КО ИГиРГИ) илмий ишларида ёритилган.
Турли геологик масалаларни ечишда қўлланиладиган геоиндикацион тадқиқотлар Я.Г.Кац ва А.И.Учишдагиев (МГУ), В.Н.Губин ва В.О.Коркон (БелНИГРИ), М.Н.Тхай (Ўзбекистон ФА СИ) ишларида кўриб ўтилган.
Умуман, кенгашда геоиндикациянинг механизми, нефть-газ излаш ишларидаги геоиндикацион тадқиқотлари методикаси, турли хил геологик масалаларни ечишда улардан амалий фойдаланиш натижалари, ҳисоблаш воситаларини ва математик методларини қўллаш бўйича 35 та пленар ва 40 та стендли маърузалар тингланди. Ушбу маърузалар ва нашр этилган тезисларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, фақатгина икки мақолада кўпспектрал КСТ нинг геоиндикацион дешифрировка қилишда вужудга келадиган, қатор муаммолар очиб берилган (Азимов ва б. 1989,1/2). Бироқ, ушбу муаммо ечимининг тўхтаб, секинланиб қолишига сабаб, ҳозиргача геологик, геоморфологик ва бошқа табиий объектларнинг спектрал хусусиятлари тавсифларини геоиндикацион қўллаш амалиёт методикасининг йўқлигидир. 4.3 бўлимда ушбу камчиликни тўлдириш учун уринишлар баён қилинган.
Шундай қилиб, кўпспектрал КТТ нинг геологик ва тектоник ахборотлигини аниқлаш учун, мавжуд бўлган контраст-аналогли, структуравий ва ландшафтли-индикацион дешифровка қилиш методларидан фойдаланилганда бир неча ҳал қилинмаган муаммолар бордир. Асосий муаммо – дешифровка қилишнинг бош белгиси бўлган фототоннинг мустақиллигини ва барқарорлигини тасдиқловчи, илмий жиҳатдан асосланган далилларнинг йўқлигидир.
Бу мураккаб масалани ечиш учун геолог-экспертга кўпспектрал космик тасвирларни визуал экспресс-метод орқали фототон зичлигини миқдорий равишда баҳолашга имкон берувчи асбоб талаб қилинади. Биринчи марта визуал метод орқали фотозичликни аниқлашга имкон берувчи унификацион фототонометр муаллиф томонидан 1984 йилда ишлаб чиқилган ва майда масштабдаги кўпспектрал космик тасвирларнинг нисбий геологик ахборотлигини баҳолаш учун қўлланилган [2].
Кейинги боб спектрал башоратлашнинг ноанъанавий методини ишлаб чиқиш мақсадида, ҳамда спектрал дешифровка қилиш натижаларини автоматлаштирилган метод воситасида тасдиқлаш учун мўлжалланган визуал экспресс-метод орқали миқдорий равишда дешифровка қилиш технологиясини такомиллаштиришга махсус бағишланган.


Download 12,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish