Даволаш факультетининг нормал, патологик физиология ва патанатомия кафедраси


Овқатнинг меъдадан ичакка ўтиши ва беркитувчи пилорик рефлекс



Download 169 Kb.
bet8/12
Sana23.02.2022
Hajmi169 Kb.
#139812
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ОШҚОЗОН ИЧАКДА ҲАЗМ.

Овқатнинг меъдадан ичакка ўтиши ва беркитувчи пилорик рефлекс
Меъда мускулларининг қисқариши туфайли овқат меъдадан ичак­ка ўтади. Меъдага тушган овқатнинг ташқи қавати кичик эгрилик бўйлаб йўл олади, пилорик қисмга етгач сфинктер тешиги орқали меъдадан чиқиб кетади. Овқатнинг меъдадан ичакка ўтиш тезлиги, яъни овқатнинг меъда­дан эвакуация қилиниш тезлиги овқатнинг миқдори, консистенцияси, таркибига ва меъдадан чиққан шира миқдорига боғлиқ. Овқат меъдада 6 соатгача ва ҳатто 10 соатгача туради. Углеводли овқат оқсилларга бой овқатдан кўра тезроқ эвакуация қилинади; ёғли овқат меъдада 8-10 соат ушланиб туради. Суюқлиқлар меъдага тушиши билан деярли дархол ичакка ўта бошлайди. Овқатнинг меъдадан эвакуация қилиниш механизмини яқингача sphincter pylori-нинг меъда бўш турганда очиқ бўлиши, овқат ҳазм қилинаётганда эса вақт-бавақт очилиб ва ёпилиб туриши билан тушунтиришар эди. Меъдадан чиқиш йўлидаги шиллиқ парданинг меъда ширасидага хлорид кислота билан таъсирланиши натижасида пилорик сфинк­тер очилади. Бу вақтда овқатнинг бир қисми ўн икки бармоқ ичакка ўтади ва ундан суюқлик нормадаги ишқорий реакция ўрнига кислотали бўлиб қолади. Кислота ўн икки бармоқ ичак шиллиқ пардасига таъсир этиб, пилорус мускулларининг рефлекс йўли билан қисқаришига, яъни сфинктернинг беркилишига сабаб бўлади, демак овқатнинг меъдадан ўн икки бармоқ ичакка ўтишини тўхтатади. Ажралиб чиққан ширалар (меъда ости безининг шираси, ичак шираси ва ўт) таъсирида кислота нейтраллашади ва ичакдаги реакция яна ишқорий бўлиб қолади, шундан кейин бутун процесс такрорланади. Ичакда овқат ҳазм бўлиши анчагина узоқ давом этгандан сўнг ишқорий реакция вужудга келади, шунинг учун меъдадан ичакка ўтган овқат етарлича ишланганидан кейин овқатнинг янги порцияси ўтади.
Ўн икки бармоқ ичакка хлорид кислота ўтганда пилорусдан чиқиш тешигининг беркилиши беркитувчи пилорик рефлекс деб аталади. Ўн икки бармоқ ичакка ёғ киритилганда ҳам беркитувчи рефлекс кузатилади. Ёғли овқат таъсирида пилорус сфинктери беркилиши сабабли бундай овқатнинг меъдада узоқ туриб қолиши ҳам шу билан изоҳланади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак суюқлигидаги кислота миқдори овқатнинг меъдадан ўн икки бармоқ ичакка ўтишини белгилаб берадиган бирдан-бир ва ҳал қилувчи фактор эмаслиги эндиликда кўрсатиб берилди. Ўн икки бармоқ ичакка фистула орқали кислота юбориш йўли билан унда кислотали реакция узоқ ушлаб турилса, меъдадан барибир овқат ўтади. Ўн икки бармоқли ичакка ишқорлар киритилганда эса меъда бўшашининг ритмик характери ўзгармайди. Одамлар устида ҳам шунга ўхшаш кузатишлар ўтказилган. Меъдасининг пилорик қисми олиб ташланган одамларда меъданинг бўшаш вақти деярли нормадагидек эканлиги рентгенологик текширишда аниқланди. Бу маълумотларнинг ҳаммаси овқатнинг меъдадан эвакуа­ция қилинишига сфинктернинг вақт-бавақт очилишидан кўра antrum pylori-нинг ва бутун меъда мускулларининг қисқариши сабабдир, деган хулосага олиб келди.
Овқатнинг ичакка ўтишида қуйидаги факторларнинг аҳамияти бор: 1) меъдадаги овқатнинг консистенцияси; 2) осмотик босими; 3) ўн икки бармоқ ичакнинг нечоғлик тўлганлиги, меъдадаги овқат суюқ ёки ярим суюқ бўлганидагина ичакка ўтади. Осмотик босимнинг роли шундан кўриниб турибдики, гипертоник эритмалар эвакуацияни тўхтатади ва улар изотоник эритма концентрациясига етгунча меъда шираси билан суюлгандан кейингина ичакка ўтади. Ўн икки бармоқ ичак кенгайганда, эвакуация кечикади ва вақтинча бутунлай тўхташи мумкин. Меъдадан овқатнинг эвакуация қилинишини нерв системаси ва гуморал таъсирлар бошқариб туради. Ёғ ва ёғ кислоталари таъсирида ичак шиллиқ пардасида энтерогастрон ҳосил бўлиши сабабли меъда ҳаракати ва ун­дан овқатнинг эвакуация қилиниши тормозланиши меъданинг овқатдан бўшаши гуморал таъсирлар билан бошқарилишини исбот этади.
Қусиш
Сезувчи нервларнинг охирлари таъсирланганда ёки қон орқали бевосита нерв марказига таъсир қилувчи моддалар (масалан, апоморфин) таъсирида рефлекс йўли билан қусиш ҳазм йўллари иштирокида юзага чиқадиган ҳаракат актларига киради. Турли таъсиротлар, масалан, тил илдизи, ҳалқум, меъда, ичак шиллиқ пардаси, қорин бўшлиғи, бачадоннинг таъсирланиши қусишга сабаб бўла олади; бундан ташқари, жирканиш ҳиссини туғдирадигаи хидлов ва таъм билув таъсиротлари қусишга сабаб бўла олади (шартли рефлекс йўли билан қусиш). Қусиш- ингичка ичак мускулларининг қисқаришидан бошланувчи мураккаб координацияланган ҳаракат акти. Бу қисқаришлар натижасида ичакдаги суюқлиқнинг бир қисми меъдага қайтиб чиқади. Қусиш актининг (бу ичак фазасидан 10-20 секунд кейин меъда мускуллари қисқаради, меъдага ки-риш йўли очилади, қорин деворининг мускуллари ва диафрагма кучли қисқаради, шу сабабли меъдадаги суюқлик нафас чиқаётган дақиқада қизилўнгач орқали оғиз бўшлиғига чиқади. Юмшоқ танглайни кўтарувчи мускуллар қисқариши туфайли меъда суюқлиги бу­рун бўшлиғига киролмайди, тил илдизининг пастга тортилиши ва нафаснинг тўхташи туфайли меъда суюқлиғи ҳиқилдоққа ҳам киролмайди: айни вақтда оғиз кенг очи­лади.
Қусишга сабаб бўладиган марказга интилувчи нерв толалари n. vagus, n. glossopharyngeus ва бошқа баъзи нервларнинг таркибида боради. Улар қўзғалишни узунчоқ миядаги IV коринча тубида ётган қусиш марказига ўтказади. Ичак меъда, қизилўнгачди иннервацияловчи v. vagus билан қориннинг симпатик нерви, шунингдек қорин деворининг мускулларини ва диафрагмани иннервацияловчи нервлар қусишга сабаб бўладиган марказдан қочувчи нервлардир. Адашган ва симпатик нервлар қирқиб қўйилганда қусиш актининг айрим компонентлари гарчи сақланса-да, қусиш мумкин эмас.

Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish