Даволаш факультетининг нормал, патологик физиология ва патанатомия кафедраси



Download 169 Kb.
bet12/12
Sana23.02.2022
Hajmi169 Kb.
#139812
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ОШҚОЗОН ИЧАКДА ҲАЗМ.

Ўт – сафронинг ажралиб чиқиши
Ҳайвонларда ўт-сафронинг ҳосил бўлиши ва чиқиши ўткир ҳамда хроник тажрибаларда ўрганилади. Хроник тажрибаларда икки методика қўлланилади: 1) ўт пуфагига фистула қўйиш; 2) умумий ўт йўли очиладиган тешикни ўн икки бармоқли ичак шиллиқ пардасининг тешик атрофидаги парчаси билан бирга қирқиб олиб тери юзасига чиқариб қуйиш. Биринчи методика жигар ҳужайраларидан ўт чиқишини ва ўт хосил бўлиш механизмини ўрганиш учун қўлланилади. Жигар хужайраларида бетўхтов ҳо­сил бўлаётган ўтни ичакка туширмай йиғиб олиш учун ўт пуфагига фистула қўйиш билан бир вақтда кўпинча умумий ўт йўли ҳам боғланади. Бу ҳолда чиқадиган ўтнинг хаммаси ўт пуфагига йиғилади, ундан фистула орқали ўт йиғиб олиб текшириш мумкин. Иккинчи методика ўтнинг ичакка тушиш шароити ва механизмини ўрганишга имкон беради. Ўт пуфагига фистула қўйиш билан бир вақтда ўт йўлининг тешигини терига чиқариб қўйиш операциясини биргаликда қилиб ўтказилган текширишлар тўла тасаввур беради. Одамдаги ўт секрециясини ўрганиш учун рентгенологии методика қўлланилади. Рентген нурларини ўтказмайдиган ва организмдан ўт билан чиқадиган моддалар (билитраст ёки билигност) қонга юборилади. Шундан кейин ўт йўллари ва ўт пуфаги соясини рентген экранида кўриш ва ўт чиқишини кузатиш мумкин.
Овқат ейилгач қисқа вақт (5-10 минут) дан кейин ўн икки бармоқ ичакка ўт-сафро туша бошлайди. Турли овқат моддалари истеъмол қилинганда ўт чиқиш эгри чизиқлари турлича бўлади. Овқатнинг охирги порцияси меъдадан чиққач ўт ажралиши тўтайди. Ўтнинг ичакка чиқадиган биринчи порциялари тўқ рангли бўлади, бу ўт пуфагидан ўт чиқаётганлигини кўрсатади; кейин тиниқроқ ўт - жигар ўти ажрала бошлайди. Ўт пуфагининг ва умумий ўт йўли сфинктерининг келишиб ишлаши туфайли ўт чиқади. Бу сфинктер умумий ўт йўлининг ўн икки бармоқ ичакка қуйиладиган жойида бўлиб, ичакка ўт чиқишини бошқариб туради. Ўт ичакка икки - рефлектор ва гуморал - механизм таъсирида чиқади. Ўт чиқишининг рефлектор механизми шартсиз рефлектор таъсиротларда, яъни меъда ва ичакка овқат тушганда, шунингдек шартли реф­лектор таъсиротларда (овқат кўрсатилганда ёки овқат тўғрисида гапирилганда) намоён бўлади. Меъда шиллиқ пардасининг механик йўл билан таъсирланиши ўт пуфагини рефлекс йўли билан қисқартирадиган таъсирловчилардан биридир.
Нерв системаси ўт чиқарувчи аппаратга адашган ва симпатик нервлар орқали таъсир этади. Бу нервлар орқали келадиган импульслар таъсирида умумий ўт йўлининг сфинктери очилади ёки ёпилади, ўт пуфаги қисқаради ёки бўшашади. N. vagus-га кучсиз таъсирот берилганда умумий ўт йўлининг сфинктери бўшашади, кучли таъсирот берилганда эса сфинктер қисқаради; сфинктер қисқарганда ўт пуфаги аксари бўшашади, сфинктер бўшашганда эса ўт пуфаги қисқаради. Умумий ўт йўли билан ўт пуфаги шундай келишиб ишлагани туфайли, ўт-сафро овқат ҳазм қилинмаётган вақтда ўт пуфагида йиғилади, овқат ейилгандан кейин ёки оч итда эса ҳазм йўлларининг даврий фаолияти вақтида ичакка тушади. Қонда айланиб юрадиган ва ўт чиқишини қўзғайдиган гуморал мод­далар борлиги ҳайвонларда ўтказилган экспериментларда исбот этилган. Хайвонда овқат ҳазми авжига чиққан вақтда ундан қон олиб «оч-наҳор» юрган ҳайвонга юборилса, қон қуйилган ҳайвон организмида ўт чиқади. Овқат ҳазм қилинмаётган вақтда қон олиб қуйиш бундай натижа бермайди. Ўн икки бармоқли ичак шиллиқ пардасида хлорид кислота, ёғ кислоталари ва бошқа баъзи моддалар таъсирида ўт пуфагининг ҳаракатларини қўзғайдиган махсус химиявий модда - холецистокинин ҳосил бўлишини А. Айви аниқлади. Овқат ҳазми авжга чиққанда холецисто­кинин ўт пуфагининг қисқаришларига ва унинг ўтдан бўшашига сабаб бўлади. Холецистокинин препаратлари юксак даражада актив моддалардир. Ҳайвонга 0,2 мг дан озроқ препарат юборилганда ўт пуфагини сезиларли даражада қисқартира олади. Бу препаратлар клиник практикада ҳам қўлланилади.
Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish