Даволаш факультетининг нормал, патологик физиология ва патанатомия кафедраси



Download 169 Kb.
bet4/12
Sana23.02.2022
Hajmi169 Kb.
#139812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ОШҚОЗОН ИЧАКДА ҲАЗМ.

Меъда секрецияси фазалари
Меъдадан шира чиқиш даврини уч фазага ажратиш расм бўлиб кетган. Овқат ейилгандан сўнг дастлабки вақтда оғиз (бўшлиғи ва ҳалқум рецепторларининг таъсирланиш (шартсиз рефлектор таъсирлар), шунингдек овқатнинг ташқи кўриниши ва ҳиди, уни ейишга алоқадор бўлган товушлар билан қўзғалувчи кўз, қулоқ ва бурун рецепторларининг таъсирланиши (шартли рефлектор таъсирлар)га жавобан рўй берувчи рефлекс натижасида меъдага келувчи нерв импульслари меъда секрециясини қўзғатади. Нерв импульслари ишга туширувчи меха­низм ролини ўйнайди. Овқат ейиш туфайли меъдадан шира чиқиши меъда секрециясининг биринчи – мураккаб рефлектор фазасини ташкил этади. Бу фазанинг «мураккаб рефлектор» фаза деб аталишига сабаб шуки, бу фазада секрецияни шартли ва шартсиз рефлекслар комплекси, вужудга келтиради. Овқат ҳазм қилинадиган одатдаги шароитда оғиз ва ҳалқум, шунингдек кўз, қулоқ, бурун рецепторлари таъсирланишининг меъда секрециясига рефлектор таъсир кўрсатишига тезда овқатнинг меъдага тушишига боғлиқ бўлган таъсиротлар қўшилади. Овқат, бир томондан, шиллиқ пардага механик таъсир кўрсатади, иккинчи томондан, меъда­да қонга сўрилиб гуморал йўл билан меъда секрециясини қўзғатувчи моддаларни ҳосил қилади. Бу таъсирлар билан шира чиқиши секрециянинг иккинчи - меъда­га тааллуқли - нерв-гуморал фазасини ташкил этади. Меъда ширасида ҳазм бўлган овқат аста-секин ичакка ўтади. Меъда безларини қўзғатувчи баъзи моддалар ингичка ичакда қонга сўрилади. Меъда секрециясининг учинчи - ичакка тааллуқли фазаси шу моддаларнинг гуморал таъсиридан келиб чиқади.
Меъда безлари секрециясининг биринчи - мураккаб рефлектор фазаси. Эзофаготомия қилиниб меъда фистуласи ўрнатилган итлар устида тажриба қилиб, бу фаза меъда безлари секрециясининг бошқа фазаларидан алоҳида ўрганилиши мумкин. Бундай итга берилган овқат қизилўнгачдан тушиб кетиб, меъдага ўтмайди, лекин бундай ёлғондакам боқишдан 5-10 минут кейин меъда шираси чиқа бошлайди. «Қилтамоқ» бўлган ва шу сабабли меъда фистуласи қўйилиб эзофаготомия қилинган кишилар текширилганда ҳам шунга ўхшаш маълумотлар олинган. Бундай кишилар овқат чайнаганда ва ютганда меъдасидан шира чиққан. Ёлғондан овқатлантиришда овқат оғиз бўшлиғи ва ҳалқум рецепторларига таъсир этиб, меъда шираси рефлекс йўли билан чиқади. Итнинг бош мия яримшарлари пўстлоғи олиб ташланганда хам бу рефлекс сақланиб туради. Бундан, ушбу рефлекс шартсиз рефлексдир деб хулоса чиқариш мумкин. Итга овқат кўрсатилганда ва ҳидлатилганда ҳам меъда шираси ажралишини кузатса бўлади. Бу ҳолда биз шартли рефлекс кўринишларига дуч келамиз. Бош мия ярим­шарлари пўстлоғи олиб ташланган итга овқат кўрсатилганда ва ҳидла­тилганда меъда шираси чиқмаган. Оғиз бўшлиғи ва ҳалқумдан бошланувчи рефлекслар туғма бўлса, кўриш ва ҳидлаш таъсиротларига жавобан пайдо бўлувчи рефлекслар орттирилган (ҳаёт даврида пайдо бўлган) рефлекслардир. Буни И.С.Цитович аниқлаган. Унинг тажрибаларида сут ва нон билан боқилган бир неча ойлик кучукка гўшт кўрсатилганда меъда шираси ажралмаган, ҳолбуки шу кучукнинг оғзига гўшт шираси қуйилганда ёки у гўшт билан боқилганда меъда безларидан шира чиққан. Овқатни чайнаш, ҳидлаш ва кўриш вақтида меъдадан чиққан ширани Павлов иштаҳа шираси деб атаган. Иштаҳа ширасининг ажралиши туфайли меъда овқат қабул қилишга олдиндан шай бўлиб туради.
Экспериментал ишларда аниқланган қонуниятлар одамдаги меъда шираси секрециясини кузатишда тасдиқланди. Меъдачаси ажралган қизни 20 йил кузатиш бунга мисол бўла олади. Бу қиз бир ёшга тўлганда меъда чурраси пайдо бўлган (қорин девори мускуллари ораси очилиб, меъдаси тери остига чиқиб қолган) ва қисилиб қолган эди. Меъданинг нерв алоқалари сақланиб қолган ва қон билан нормал таъминланиб турган, аммо шиллиқ пардаси билан меъдадан ажралган қисмида тешик ҳосил бўлган, шу тешикдан кислота реакцияли меъда шираси ажралиб, оқсилларни ҳазм қилган ва сутни ивитган. Тотли таомлар ҳақида гan кетганда қизнинг ажралган меъдасидан шира чиққан.
Меъда-ичак йўли нормал бўлган одамлардан меъда ширасини зонд ёрдамида олиб йиғиб ўтказилган кузатишларда ҳам шунга ўхшаш маълумотлар тўпланган. Уларга овқат кўрсатилганда ва овқатланиш вақтидаги товушлар эшиттирилганда (масалан, тарелка ва вилкалар тақиллатилганда) меъда шираси шартли рефлекс йўли билан чиққан. Гипноз қилиб ишонтириш йўли билан ўтказилган тажрибаларнинг натижалари бош мия катта яримшарлари пустлоғининг меъда безлари секрециясига таъсирини яққол кўрсатади: одамга тотли овқат единг деб ишонтирилса, меъдасидан кўп шира чиқа бошлайди. Меъда безларига рефлектор таъсирлар адашган нервлар орқали келади. Эзофаготомия қилинган итнинг адашган нервлари қирқиб қўйилгандан сўнг ёлғондан овқатлантирилганда ҳам, таом кўрсатилганда ва ҳидлатилганда ҳам меъдасидан шира чиқмайди. N. vagus меъда безларининг секретор нервидир. Олдиндан (тажрибадан 3-4 кун илгари) қирқиб қўйилган n. vagus-нинг периферия учига кучли электр токи билан таъсир этилганда меъдадан бир талай шира чиқади, бу ширада хлорид кислота кўп ва ферментлар активлиги юқори бўлади. N. vagus-гa кучсиз электр токи билан таъсир этилганда меъда безларидан озгина шилимшиқ чиқади ва у салпал кислотали бўлади.
Қориннинг симпатик нерви (n. splanchnicus)га таъсир этилганда меъда безларининг иши тормозланади. Тажрибанинг махсус шароитида, n. splanchnicus қирқиб қўйилгандан 3-4 кўн кейин ёки шу нервни ўтказадиган қуёшсимон чигал (plexus Solaris) га никотин сурилгандан кейин бу нервга таъсир этилганда меъдадан шира чиқишини аниқлаш мумкин. Қориннинг симпатик нерви таркибида тормозловчи толалардан ташқари секрецияни қўзғатувчи озгина толалар ҳам бўлса керак.

Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish