Даволаш факультетининг нормал, патологик физиология ва патанатомия кафедраси


Меъда секрециясига овқат режимининг таъсири



Download 169 Kb.
bet7/12
Sana23.02.2022
Hajmi169 Kb.
#139812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ОШҚОЗОН ИЧАКДА ҲАЗМ.

Меъда секрециясига овқат режимининг таъсири
И. П. Павлов лабораториясида, кейинчалик И. П. Разенков ва ҳамкорлари ҳайвон ейдиган овқат характерига қараб меъда безлари секрецияси анча ўзгаришини кўрсатиб беришди. Углеводлар (нон, картошка ва сабзавотлар) кўп бўлган овқат узоқ вақт (30-40 кун ) истеъмол қилинганда меъда секрецияси камаяди, айни вақтда меъдадан шира чиқиш эгри чизиғи ҳам ўзгаради. Ҳайвон оқсилларга бой овқат, масалан, гўшт билан узоқ вақт (30-60 кун) боқилганда меъда шираси айниқса иккинчи фазада кўпроқ чиқади. Овқат сифатига қараб меъда секрецияси ўзгариши билангина қолмай, балки меъда ширасининг ферментатив хоссалари ҳам ўзгаради. Масалан, меъда шираси ва ундаги кислоталарнинг кўпайиши ҳaйвон оқсилларининг ҳазм бўлишига, меъда шираси ва ундаги кислоталарнинг камайиши эса ўсимлик оқсилларининг гидролиз йўли билан парчаланишига ёрдам бериши аниқланган. Овқат режимининг таъсири клиник текширишларда ҳам тасдиқланган. Ёғ-углеводли овқатлар меъда секрецияси ошган беморларда меъдадан шира чиқишини камайтиради. Ҳазм безлари функциясига парҳезнинг кучли таъсир кўрсатиши шундан англашилиб турипти.
Меъданинг мотор функцияси
Меъда деворидаги силлиқ мускул толаларинииг қисқариши меъданинг мотор функциясини, бошқача айтганда, ҳаракат функциясини таъминлайди. Бунинг аҳамияти меъдадаги овқатни аралаштириш ва меъдадан ичакка ўтказишдан иборат. Овқатнинг ичакка ўтишини бошқаришда пилорик сфинктер муҳим роль ўйнайди, Пилорик сфинктер меъданинг пилорик қисми охирида бўлиб, меъдадан чиқиш тешигини беркитиб туради, препилорик сфинктер эса меъданинг фундал қисми би­лан пилорик қисми орасида бўлади. Меъда ҳаракатларини ўрганиш учун турли усуллар қўлланилади. Улардан бири графикада қайд қилиш усулидир. Бунда сув ёки ҳаво тўлдирилиб, резинка пай ёрдамида Марей капсуласига уланган резинка баллон меъдага киритилади. Меъда­нинг қисқариши баллонни сиқиб капсуладаги босимни оширади ва ричагни кўтаради. Ричаг ҳаракатлари кимограф барабанига ёзиб борилади. Одам меъдасининг ҳаракатларини рентгенологик усулда текшириш кўпроқ расм бўлган. Бу усулда меъдага Рентген нурларини ўтказмайдиган барийнинг эримайдиган тузи - барий бўтқаси тўлдирилиши лозим. Бунинг боиси шуки, меъда деворлари Рент­ген нурларини ютмайди, Шунинг учун меъдани тўлдирмай туриб рентген аппарати экранида кўриш мумкин эмас. Одам барий бўтқасини ичганидан сўнг рентген экранида рўй-рост контурли равшан соя кўринади, меъда қисқарганда бу соянинг шакли ўзгаради. Меъда мускулларининг унча узоқ давом этмайдиган ва такрорланадиган қисқаришлари икки типга ажратилади. Биринчи тип овқат ейилгандан сўнг меъдадан нордон шира чиқаётганда кузатилади. Қисқаришлар частотаси минутига 5-6 та, уларнинг амплитудаси симоб устуни ҳисобида 5-8 мм га мос келади. Овқат ейилгандан l,5-2 соат кейин меъда бутунлай қисқармаслиги мумкин, буни қайд қилиб ўтиш керак. Меъда қисқаришларининг иккинчи типи меъдадан ичакка овқат ўтаётганда овқат меъдадан эвакуация қилинадиган даврда, шунингдек меъда бўш турганда унинг даврий мотор фаолияти вақтида кузатилади. Бу тип катта амплитудага эга бўлган босимнинг секинроқ тебраниши билан характерланади. Иккинчи типдаги қисқаришлар меъданииг фундал қисмида сустроқ ва пилорик қисмида 2-3 марта кучли бўлади. Улар пилорик қисмида 80-100 мм симоб устунига, fundus соҳасида 35-50 мм симоб устунича босим ҳосил қилади. Қисқариш тўлқини cardia соҳасида бошланиб, sphincter pylori-гача тарқалади. Меъда мускуллари қисқариши 10 секунддан 30 секундгача давом этади. Қисқариш тўлқини меъда деворининг чегараланган жойидан ўтаётганда циркуляр (доира бўлиб ётган) мускул толалари қисқаради ва меъда бўшлиги қисилади; пастдаги қисми эса, аксинча, кенгаяди. Бу қисқаришларда ҳамма вақт биопотенциаллар ўзгаради ва бу потенциалларни қорин деворидан узоқлатиб осциллографда қайд қилиш мумкин. Одатдаги, нормал овқат ҳазм қилиш шароитида меъда деворининг овқат билан механик таъсирланиши натижасида меъда қисқаради. Адашган ва симпатик нервлар орқали келувчи қўзғалишлар меъданинг мотор фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга. N. vagus меъданинг асосан қисқаришларини (унинг частотаси ва кучини) қўзғатади, n. splanchnicus эса, тескари таъсир кўрсатиб, меъда ҳаракатларини тўхтатади. Меъда ҳаракатларига n. vagus билан симпатик нервнинг таъсири органнинг функционал ҳолатига, айниқса мускулларининг тонусига боғлиқ. Адашган нерв тонуси жуда юқори бўлганда меъда ҳаракатини тормозлай олади, симпатик нерв тонуси паст бўлганда эса меъда ҳаракатини қўзғай олади. Иккала n. vagus қирқиб қўйилса, меъда ҳаракатлари бир неча соат тўхтайди ва мускуллар бўшашади, лекин бироз ўтгач меъда яна қисқарадиган бўлиб қолади.
Гуморал таъсирлар, шунингдек шиллиқ парданинг химиявий моддалардан таъсирланиши меъда ҳаракатлари учун катта аҳамиятга эга. Гастрин, гистамин, холин, шунингдек К+ ионлари меъданинг силлиқ мускулларини гуморал йўл билан қисқартирувчи моддалардир. Энтерогастрон, адреналин ва норадреналин, шунингдек Са++ ионлари меъда­нинг қисқаришларини тормозлайди. Меъданинг силлиқ мускуллари автоматияли, яъни улар ташқи таъсирот бўлмаганда ҳам қўзғала ва қисқара олади. Меъданинг мускул қаватидан қирқиб олинган парча 37° гача иситилган Рингер-Локк эритмасига солиб қуйилганда бир неча вақтгача ритмик қисқара олиши бунга далилдир. Меъда деворининг мускул қаватида бир талай нерв ҳужайралари бор. Булардан ҳосил бўладиган Ауэрбах чигали турли гуруҳ мускул толаларининг қисқаришларини уйғунлаштириш (мослаштириш)да қатнашса керак.

Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish