Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Ўзбекистон ССР Муваққат инқилобий комитети (Марказий ревком)



Download 1,19 Mb.
bet75/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Ўзбекистон ССР Муваққат инқилобий комитети (Марказий ревком) 1924 йил 31 октябрда таниқли давлат арбоби Файзулла Хўжаев раислигида ташкил топди. Унинг таркибига Порсо Хўжаев, Рустам Исломов, Абдулла Раҳимбоев, Давлат Ризаев, Султон Қори, Владимир Иванов, Иномжон Хидиралиев, Мухторжон Саиджонов, Қори Йўлдош Пўлатов ва бошқалар киритилди. 1924 йил 18 ноябрда Туркистон АССР, Бухоро ССР, Хоразм ССР МИКлари махсус қўшма қарор қабул қилдилар ва шу қарорга биноан ўз ваколатларини Ўзбекистон ССР Советларининг таъсис қурултойига қадар иш кўрувчи Ўзбекистон ССР Муваққат инқилобий комитетга топширдилар. Бу комитет Ўзбекистон ССР тузилишини бошқариб борди.
Ўрта Осиё ҳудудидаги 3 та давлат - Туркистон АССР, Бухоро ва Хоразм республикалари ўрнида 6 та миллий давлат бирлашмалари ташкил этилди:

  1. Ўзбекистон ССР (ЎзССР);

  2. Туркманистон ССР;

  3. Ўзбекистон ССР таркибида Тожикистон АССР (1929 йилгача);

  4. РСФСР таркибида Қорақирғиз (Қирғизистон) мухтор вилояти;

  5. РСФСР таркибида Қозоғистон АССР;

  6. Қозоғистон АССР Қорақалпоқ мухтор вилояти. Кейинчалик Қорақалпоғистон АССР, 1936 йилдан ЎзССР таркибига кирган



4.Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда
юритган сиёсати (1925-1939 йиллар)
Ўзбекистон ССРнинг ташкил топиши


Ўзбекистон ССР тузилиши. 1925 йил 13 февралда Бухорода махсус қурилган Халқ уйида Бутунўзбек (Ўзбекистон ССР) Советларининг I таъсис қурилтойи очилди. Қурултой фаолиятида Москвадан махсус келган Бутуниттифоқ Марказий Ижроия Қўмитаси (СССР МИҚ) раиси Михаил Калинин қатнашди ва нутқ сўзлади. 17 февралда “Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасини тузиш тўғрисида Декларация” қабул қилинди. Декларацияда янги ташкил топган Ўзбекистон ССР (ЎзССР) таркибига: Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё, Зарафшон (Бухоро), Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тожикистон АССР кирганлиги таъкидланди. Қурултойда ЎзССРнинг олий органлари: Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси (ЎзССР МИҚ) ва Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети (ЎзССР ХКС) тузилган. Файзулла Хўжаев ЎзССР ХКС раиси, “Қўшчи” уюшмаси фаоли Йўлдош Охунбобоев ЎзССР МИҚ раиси лавозимига сайланди.
Бу пайтда Ўзбекистон ССР ҳудуди 312 394 км2, аҳолиси 3 963 2854 киши бўлган (унга Тожикистон АССР ва Қорақалпоғистон автоном вилоятининг ҳудуди ва аҳолиси кирмайди), 1924 йил охирида Ўрта Осиё республикаларида ҳаммаси бўлиб 8 131 062 киши яшаган бўлиб, уларнинг қарийб ярмиси Ўзбекистонда истиқомат қилган. Ўзбекистон ССР ҳудудига: Туркистон АССРдан 9 та уезд, 133 туман, 7 қишлоқ округи; Бухоро республикасининг 9 та вилояти; Хоразм республикасининг 23 та тумани киритилган. Қурултойда ЎзССРнинг олий органлари: Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси (ЎзССР МИҚ) ва Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети (ЎзССР ХКС) тузилган. Кейинчалик бу миқдор доимий равишда ўзгариб турган.
Ўзбекистон ССР ташкил топган пайтда қисқа муддатда (1925 йил феврал-апрел) давомида Бухоро шаҳри пойтахт бўлди. 1925 йил апрелдан 1930 йил сентябргача Самарқанд шаҳри Ўзбекистон ССРнинг пойтахти саналган. Бу пайтда Тошкентда Марказнинг янги тузилган Ўрта Осиё республикаларини назорат қилишга мўлжалланган турли ташкилотлари (ВКП(б) МҚ Ўрта Осиё Бюроси, Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши, Туркистон фронти, Ўрта Осиё ҳарбий округи ва. б.) жойлаштирилган эди. Самарқанд республиканинг марказида жойлашган бўлиб, бу ҳолат янги ташкил қилинган Ўзбекистон ССР ҳудудининг барча қисмларини амалда бир бутун қилиб бирлаштиришга ҳамда совет ташкилотлари ишини жонлантиришга ёрдам берди. Маҳаллий ҳокимият органлари мустаҳкамланиб, уларнинг марказий ҳукумат муассасалари билан алоқалари кучайгандан сўнг Ўзбекистон ССРнинг пойтахти 1930 йил 20 сентябрда Тошкент шаҳрига кўчирилди. Ўзбекистон ССР ҳукуматининг раиси Ф.Хўжаев бир кечада пойтахтни Самарқанддан Тошкентга кўчириб келтирган эди.
Ўзбекистон ССРда 1925 йил 29 январда илк бор маъмурий-ҳудудий бўлиниш ўтказилди. Дастлабки 7 вилоят (Зарафшон, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм), алоҳида Конимех тумани ташкил топди. Бу пайтда ЎзССР таркибида 23 та уезд ва 241 та волост бўлган. 1926 йил 29 сентябрда ЎзССР Советлари МИҚ V сессиясининг районлаштириш тўғрисида қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ ЎзССРда мавжуд бўлган 7 та вилоят, 23 та уезд, 241 та волост ва 1163 та қишлоқ жамоаси ўрнига янги маъмурий бўлиниш ўтказилиб, 10 та округ (Хоразм, Бухоро, Ўрта Зарафшон, Самарқанд, Тошкент, Хўжанд, Қўқон, Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё), алоҳида қозоқ-қорақалпоқ Конимех тумани, 87 та туман ва 1720 та қишлоқ шўроси тузилди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish