Андижон давлат университети
Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультети
«Компьютер инжиниринги» кафедрасининг №1 йиғилиш баённомасидан
К Ў Ч И Р М А 26 август, 2021 йил Жалақудуқ туман, Охунбобоев шахри, Ўзбекистон кўча, 2-уй
Қатнашдилар: Факультет декани А.Медатов, кафедра мудири Ғ.Тажибаев, катта ўқитувчилар: М.Мирзаева, О.Юнусов, М.Рахмонов, Ф.Мадолимов ўқитувчилар: Н.Сайидова, О.Рахмонов, Н.Абдуразақов, Х.Ахмедов, Ж.Анварбеков, Ш.Набиев, Р.Умарова ва техник ходимлар
КУН ТАРТИБИ: Ҳар хил масалалар Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган бакалавриатура талабалари учун ўқув-услубий мажмуанинг тайёрланиши ҳақида.
ЭШИТИЛДИ: Ушбу масала юзасидан кафедра мудири ф.м.ф.н. Ғ.Тажибаев сўзга чиқди ва “Компьютер инжиниринги” кафедрасида “Маълумотлар базаси” фани “Информатика ўқитиш методикаси” 2-мутахассислик сиртқи таълим йўналиши 3-босқичда ўқитилиб келинаётганлигини таъкидлади. Маърузада таълим-тарбия жараёнини мақсаддан кафолатланган натижага эришишда яратилаётган ўқув-услубий мажмуанинг ўрни ва аҳамияти жуда беқиёс бўлиб, унга ижодий ёндашган ҳолда ишлаб чиқиш бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда ўзига хос аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди. Ушбу масала юзасидан кафедра профессор-ўқитувчиларидан фикр билдиришларини сўради.
СЎЗГА ЧИҚДИ: Кафедра аъзоларидан ўқитувчи Х.Ахмедов сўзга чиқиб, “Маълумотлар базаси” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа ўз ниҳоясига етганлиги, белгиланган талаб бўйича вазифалар ўз вақтида бажарилганлигини ва п.ф.н.А.А.Медатов томонидан тақриз олинганини айтиб ўтди.
Тақризчи П.ф.н.А.А.Медатов сўзга чиқиб “Маълумотлар базаси” фани ўқув-услубий мажмуаси фаннинг намунавий ва ишчи дастурига тўла мос келиб, ушбу мажмуа Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2017 йил 1 мартдаги №107–сонли буйруғи билан тасдиқланган янги ўқув-услубий мажмуаларини тайёрлаш бўйича услубий кўрсатмага асосан тайёрланганлиги ва Давлат таълим стандартининг барча талабларга жавоб беришини таъкидлади.
Шундан сўнг, йиғилиш раиси Ғ.Тажибаев сўзга чиқиб, кафедра ўқитувчиси Р.Умарова томонидан тайёрланган “Маълумотлар базаси” фанидан ўқув-услубий мажмуа тайёрланиб тугатилганлигини айтиб, уни кўриб чиқишни факултет ўқув-услубий Кенгашидан сўраш таклифини берди.
Юқорида билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, йиғилиш