Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet133/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

5.Ўзбекистонда илм-фан


Мустақилликнинг дастлабки йилларида илм-фан. Янги тарихий шароит илм-фан соҳасини туб ислоҳот қилишни тақозо қилди. Чунки, долзарб илмий-техник муаммоларнинг ҳал қилиниши республиканинг ривожланишини таъминлар эди. Аввало, Президентнинг 1992 йил мартдаги фармони билан илмий кадрлар тайёрланишини ташкил этувчи ваколатли орган – Олий аттестация комиссияси (ОАК) ташкил этилди. Президентнинг 1992 йил июлдаги “Илм-фанни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ва инновация фаолиятини ривожлантириш тўғрисида”ги фармони асосида республика олимлари хорижий мамлакатларга тажриба оширишга юборилиши йўлга қўйилди. Фанлар академияси таркибида илмий натижаларни ички ва ташқи бозорга олиб чиқиш билан шуғулланувчи Республика илмий ишланмаларни инновация тижорат маркази ташкил этилди.
1997 йил Хоразм Маъмун академияси қайта тикланиб, Фанлар академиясининг минтақавий бўлинмаси сифатида ташкил этилди. 2000 йили Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фонди дунёнинг энг бой қўлёзмалар хазинасидан бири сифатида ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритилди. Президентнинг 2006 йил августдаги “Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси” ташкил этилди (ҳозир вазирлик). Қўмитага фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, академик ва олий таълим муассасалари фани интеграциялашувига, илмий соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш каби вазифалар белгилаб қўйилди.
2008 йилдан буён Тошкент инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси ўтказиб келинмоқда. 2008-2015 йиллар давомида ўтказилган I-VIII ярмаркалар доирасида жами 4000 дан ортиқ ишланмалар тақдим этилди. 2008 йилдан буён умумий қиймати 113 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 3000 дан зиёд шартномалар тузилди. Ўзбекистон олимлари демократик ва ҳуқуқий жамиятнинг маънавий-маърифий ва маданий ривожланишини тадқиқ қилиш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш, энергетика ва энергия хомашёни тежаш, ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация, кимё, био ва нанотехнологияларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тиббиёт, фармакология, геология, геофизика, сейсмология бўйича маълум ютуқларга эришиб келмоқда.
Археология фани соҳасида 2002 йилдан “Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар” йиллик тўпламлари нашр этилиб, уларда республикамиз ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларнинг умумлашма илмий хулосалари бериб борилади. 2010 йилдан эса “Ўзбекистон Археологияси” илмий журнали чоп этила бошланди. Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти томонидан тайёрланган 10 жилдлик “Табиий бирикмалар (Ўсимлик захиралари, тузилиши ва хоссалари)” номли ноёб маълумотнома инглиз тилида Лондонда чоп этилди. мустақилликнинг дастлабки йиллари биргина Фанлар академиясининг илмий маҳсулот экспорти 8,2 мартага кўпайди.
Илм-фан ва таълим интеграцияси. Ўзбекистон фани ва таълими интеграциясини таъминлашда 2012 йилга қадар Фанлар академияси тизимида илмий-ўқув марказлари ташкил этилиши орқали амалга оширилди. 2011 йили Фанлар академиясининг Физика-техника институтида “Қайта тикланадиган энергия манбалари” илмий-ўқув маркази, 2012 йили Иммунология институтида “Биотиббиёт” илмий-таълим инновацион маркази иш бошлади. 2012 йилдан эса Олий таълим тизимида илмий сектор ривожини таъминлаш мақсадида Фанлар академиясининг 5 та илмий тадқиқот институти, 4 та минтақавий илмий марказлар илмий бўлинма тарзида қайта ташкил этилиб, йўналиши ва ихтисосликларига кўра улар тегишли олий таълим муассасаларига ўтказилди. Фанлар академияси тузулмаларини қисқартириш ва академик фан ва таълим интеграциясини кучайтириш мақсадида 2014 йилда 2 та институт ва 1 та бўлинма олий таълим муассасалари қошидаги илмий-тадқиқот марказлари сифатида ташкил этилди.
Ўзбекистон Президентининг 2012 йилдаги “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб диссертация ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг 1 босқичли тизими жорий қилинди. Лекин бу тизим мавжуд халқаро илм-фан стандартларига тўла мос келмаганлиги, республикадаги мавжуд илмий салоҳиятнинг тушиб кетганлиги сабабли, 2017 йил февралдан Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан халқаро стандартларга мос келувчи, фалсафа доктори ва фан доктори даражаларини берувчи 2 босқичли тизимга ўтилди.
Илм-фандаги туб ислоҳотлар. 2016-2017 йиллар Ўзбекистон илм-фанида том маънода туб ислоҳотлар даври бўлди. Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев 2016 йил 30 декабрда илк бор мамлакатнинг етакчи илм-фан намоёндалари билан учрашди. Учрашув натижаларига кўра, Ўзбекистонда илм-фанига эътибор янада кучайиши белгиланди. Президентнинг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 9 та илмий-тадқиқот муассасаси Фанлар академияси таркибига қайтарилди, қатор илмий ташкилотлар қайта ташкил этилди. Фанлар академиясининг фан йўналишлари бўйича 3 та бўлими ва Навоий бўлими ташкил этилди. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолияти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Президентининг 2017 йилда имзоланган “Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Инновацион ривожланиш вазирлиги” ташкил этилди. Мазкур вазирликнинг давлат ва жамият қурилишига, иқтисодиёт тармоқларига, қишлоқ хўжалигига, ижтимоий ривожланишга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этиш ҳамда илғор технологиялар жорий этилишини ташаббус қилиш, мувофиқлаштириш ва рағбатлантириш соҳасидаги асосий вазифалар белгилаб берилди.
Фанлар академияси ҳақиқий аъзолигига охирги сайловлар 1995 йилда ўтказилган эди. Ўтган йилларда академикларнинг сони 2 мартадан кўпроққа қисқарди ва 2017 йилга келиб академиянинг атиги 63 нафар ҳақиқий аъзоси қолган эди. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги тарихий фармони билан 22 йиллик танаффусдан сўнг Фанлар академиясининг 32 нафар янги ҳақиқий аъзолари тасдиқланди. Бугунги кунда илмий тадқиқот билан шуғулланувчи 400 та муассаса рўйхатга олинган бўлиб, фан соҳасида 36 минг мутахассис, жумладан 2 мингдан ортиқ фан доктори ва 9 мингдан ортиқ фан номзоди фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда тарих фани соҳасида 4 та академик – Аҳмадали Асқаров, Эдвард Ртвеладзе, Анатолий Сагдуллаев ва Дилором Юсупова фаолият олиб бормоқда.

  • Инновация (ингл.-киритилган янгилик, ихтиро) – Илғор технология, бошқариш ва бошқа соҳалардаги янгиликлар ва уларнинг турли соҳаларда қўлланиши.

  • Иммунология (юн.-тушунча, таълимот) – Организмнинг кимёвий хусусиятлари, унинг иммунитети ҳақидаги фан.

  • Интеграция (лот.-тиклаш, тўлдириш) – Айрим қисмларнинг, элементларни қўшиб бирлаштиришни ифодаловчи тушунча. Фанларнинг яқинлашиши ва ўзаро боғланиш жараёни.


Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish