Хорижий университетларнинг Тошкентдаги филиаллари
Вестминстер университети
|
М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиали
|
И.М.Губкин номидаги Россия нефт ва газ давлат университети филиали
|
Сингапур менежментни ривожлантириш институти филиали
|
Турин политехника университети филиали
|
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси филиали
|
Жанубий Кореянинг ИНҲА университети филиали
|
2002
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
2009
|
2014
|
Иқтисодиёт ва бизнес
|
Математика ва психология
|
Нефт ва газ
|
Менежмент
|
Техника ва технологиялар
|
Иқтисодиёт
|
Ахборот технологиялари
|
2017 йилги туб ислоҳотлар. 2017 йил 10 йилдан ортиқ вақт мобайнидаги танаффусдан кейин, давлат ва жамиятдаги малакали кадрларга бўлган эҳтиёжлар инобатга олиниб, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан сиртқи таълим тизими тикланди, махсус сиртқи таълим такомиллаштирилди. 2017 йил 16 ноябрдаги Ўзбекистон Президентининг “Республика Олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб алоҳида иқтидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, мусиқий таълим, санъатшунослик, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларида тест синовлари бўлмайди. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ва алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига фақат ижодий имтиҳонлар орқали қабул қилиш йўлга қўйилди.
Тиббиётга оид олий таълим тизимида ҳам бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Тиббиёт соҳасида бакалавриат таълим йўналишларида ўқиш муддати 7 йилдан 6 йил ва тиббий профилактика йўналишида 6 йилдан 5 йил этиб белгиланди. Тест синовлари шаффоф ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш мақсадида ушбу тизимни такомиллаштириш ҳамда абитуриентлар, ота-оналарга енгилликлар туғдириш мақсадида мавжуд тизимни ислоҳ қилиш талаб этилди. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, тест жараёнини 1 кунда эмас, 15 кун давомида ўтказиш, натижасини эса имтиҳоннинг эртасига эълон қилиш вазифалари қўйилган.
4.Олий таълимдан кейинги таълим. 2012 йилга қадар аспирантура (3 йил) ва доктарантура (3 йил)дан иборат бўлиб, 2012-2017 йилларда 1 босқичли доктарантура фаолият олиб борди. 2013-2017 йиллар оралиғида фақат 360 га яқин тадқиқотчи докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Бу эса республикадаги олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари учун олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни қондира олмади. Олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасини янада такомиллаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида ҳамда бир қатор илғор хорижий мамлакатларнинг халқаро амалиётини ўрганган ҳолда 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг 2 поғонали тизими жорий этилди: 1) диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантура; 2) диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори (Doktor of Science) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура тизими.
Бакалавр (лот. Баккалауреус) – Олий таълим дастурининг 1-босқичини тугаллаган талабаларнинг илмий даражаси.
Магистр (лот.- бошлиқ, устоз) – айрим мамлакатларда бакалавр ва фан доктори ўртасидаги илмий даража. Таянч олий таълим курсидан сўнг қўшимча дастур бажарган, махсус имтиҳонларни топширган ва муайян илмий ишни ҳимоя қилган шахсларга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |