Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet13/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Дониёлбий ва Шоҳмурод. Муҳаммад Раҳимбий вафотидан сўнг унинг амакиси Дониёлбий оталиқ (1758-1785) ҳокимиятни ўз қўлига олди, у ўз қўшинни мустаҳкамлашга ва унга таяниб иш кўришга ҳаракат қилди, манғит бекларига катта ер-мулкни танҳо қилиб берди, халқдан олинадиган солиқларни кўпайтирди. Дониёлбий даврида Балх, Ҳисор, Кўлоб, Ўратепа бекликларининг мустақилликка интилишлари кучайди. Дониёлбий катта ер эгаларининг ўзбошимчалигини синдира олмади. Дониёлбий тўнғич ўғли Шоҳмуродга ҳокимиятни топширди. Шоҳмурод дарвишона ҳаёт кечириб, бозорда ҳаммоллик қилган, пичоққа қин ясаб сотиб рўзғор тебратарди, халқ ичида обрўси катта эди.
Амир Шоҳмурод (1785-1800) ёшлигидан художўй, порсо бўлиб ўсган, мадрасани битириб, дарвишлик сулуки тарғиботчиси бўлган. Халқ унга «Амири маъсум» (бегуноҳ амир) унвонини берган. Шоҳмурод ўз фаолиятида оммага таяниб иш тутди, адолат тамойилларига қаттиқ амал қилди. Шоҳмуроднинг ҳаёти ниҳоятда камторона кечган: 1 йилда 1 олача чопон, 1 бўз кўйлак кийган, бошига 6 газли бўз салла, оёғига эчки терисидан тикилган сахтийн маҳси ва ковуш кийган.
Шоҳмурод Самарқанд шаҳрида катта бунёдкорлик ишларини амалга оширди, шаҳар марказида 6 қиррали чорсу қурилиб, «Тоқи мусаддас» деб аталган. Шоҳмурод Самарқанддаги ҳар бир мадрасага имом, муаззин, мударрисларни ўзи тайинлаган. Талабалар ва мударрисларнинг маоши учун вақф ерлари ва мулклар ажратган. Шоҳмурод ислоҳатлар ўтказиб, давлатни мустаҳкамлашга эришди, бож ва хирождан бошқа солиқларни камайтирди. Раис (муҳтасиб) ва қози аскар (ҳарбий суд) мансабларининг нуфузини оширган.
Иқтисодни йўлга қўйишда Шоҳмурод ўтказган пул ислоҳати муҳим аҳамият касб этди. Аштархонийлар даврида тангалардаги кумуш миқдори камайиб кетган эди. Шоҳмурод жорий қилган қонун бўйича ким мол-мулкка хиёнат қилса мартабасидан қатъий назар қаттиқ жазоланиши лозим эди, бу халқ манфаатларига тажовузнинг олдини олди.
Амир Ҳайдар ҳукмронлиги даври. Амир Шоҳмурод вафот этгач, тахтга амир Ҳайдар (1800-1826) ўтирди. Унинг тажрибасизлигидан фойдаланган айрим вилоят ҳукмдорлари марказий ҳокимиятга бўйсунмасликка уринган. Амир Ҳайдар қийинчилик билан уларнинг аксариятини бўйсундирган. Аксарият вилоятларнинг мустақиллиги тугатилгач, давлат ерлари кўпайган. Натижада давлат ерларини ижарага олиб ишловчилар сони ошган ва иқтисодиёт тез ўсган, ички ва ташқи савдо ҳам ўсди.
Амир Ҳайдар энг билимдон ҳукмдорлардан бўлган, Қуръонни ёддан билган. Амир ҳузурида диний ва илмий мулоҳазалар ўтказилиб турилган. Бухоро мадрасаларига чет давлатлардан ўқишга келувчилар ошган. Амир Ҳайдар ҳам мадраса талабаларига маърузалар ўқиган. Аммо у тўла осойишталикни таъминлай олмаган, бунга жамиятдаги адолатсизликлар ҳам сабаб бўлган. Халқ норозилигидан айрим вилоят ҳокимлари ва йирик зодагонлар мустақил бўлиш учун фойдаланишга интилган.
Ҳайдарнинг укаси Динносирбек ҳокимлик қилаётган Марв вилояти аҳолиси 1804 йил қўзғолон кўтарган, Ҳайдарга қарши кучлар бундан фойдаланиб Динносирбекни тахтга ўтқазмоқчи бўлганлар. Ҳайдар уларга қарши Ниёзбек парвоначи бошчилигида қўшин юборган. Ниёзбек буйруғи билан Марвни сув билан таъминлаб турган Султонбанд тўғонини бузиб ташлагач, сувсиз қолган марвликлар жанг қилмай бошқа юртларга кетишга мажбур бўлдилар. Динносирбек Эрондан бошпана топган.
Ҳарбий ҳаракатлар меҳнаткашларнинг аҳволини оғирлаштирган. Шунингдек ҳарбий ҳаракатлар учун қорачерикка сафарбарлик ва ер солиғининг муддатидан олдин йиғиб олиниши оқибатда 1821 йил Миёнқолда қўзғолон кўтарилади. Амир Ҳайдар қўзғолонни тўла бостиролмагач, қўзғолончиларга ён босиб, уларнинг мулки дахлсизлиги ҳақида ёрлиқ беришга мажбур бўлади.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish