Деҳқончилик ва чорвачилик. Қабила бошлиқлари ва амирлар ўртасидаги ички курашлар мамлакат иқтисодий ҳаётини, аҳолининг моддий турмушини аянчли аҳволга туширди. Суғориладиган ерларда буғдой, арпа, жўхори, ловия, мош, шоли, пахта, сабзавот ва полиз экинлари экилган. Дашт ва тоғолди лалми ерларда бошоқли экинлар, кунжут, тарвуз, қовун экилган. Деҳқончилик мамлакат иқтисодини бутунлай инқирозга тушиб қолишидан сақлаб турган асосий омил бўлган.
Аштархонийлар даврида сув иншоотлари қуришга етарли эътибор берилмасада, Имомқулихон 1614-1615 йй. Қашқадарёдан Қарши чўлига, 1633-1634 йй. Қўшқўрғонда канал қаздирган. Чорвачилик қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлиб, аҳоли гўшт, сут маҳсулотлари етиштирган. Катта яйловлар хон, сарой амалдорлари, дин пешволари, қабила бошлиқларига тегишли бўлган.
3-машғулот
1. Бухоро Амирлиги ташкил топиши.
Бухорода манғитлар сулоласи ҳукмронлиги
Бухоро мустақиллигини йўқотиши. Бухоро Эрон босқинига қарши туролмагач, Абулфайзхон таслим бўлиш ҳақидаги шартномани имзолаш учун Зарафшон дарёси бўйига - Нодиршоҳ ҳузурига боришга мажбур бўлади. Шартномага кўра Нодиршоҳ олий ҳукмдор, Бухоро хонлиги Эронга муте давлат деб тан олинган. Нодиршоҳ қўшини учун 8 йилга етадиган 200 минг харвор буғдой ва арпа тўплаб берилади ҳамда Бухоро хонлиги аҳолисидан 10 минг нафарли қўшин тўплаб Нодиршоҳ ихтиёрига жўнатилади. Бу қўшинга Муҳаммад Ҳакимбийнинг ўғли Муҳаммад Раҳим қўмондон этиб тайинланди.
Абулфайзхон Эронга қарам қўғирчоқ ҳукмдорга айланиб, бутун ҳокимият амалда қўшбеги (бош вазир) лавозимини эгаллаган Муҳаммад Ҳакимбий қўлида тўпланди. Энди аштархонийларнинг барҳам топиши муқаррар бўлиб қолди. Харвор - бир эшакка юк бўладиган оғирлик ўлчови.
Муҳаммад Раҳимбий. Бухорода аштархонийлар даврида манғитларнинг нуфузи баланд эди. Бу қабила аштархонийларга садоқат билан хизмат қилди. Муҳаммад Ҳакимбий 1743 йил вафот этгач, унинг ўғли Муҳаммад Раҳимбий ўзининг қўшинидан фойдаланиб, отаси каби алоҳида мавқега даъвогарлик қилди. Сўнгги аштархоний Абулфайзхон уни отасининг ўрнига тайинлашга мажбур бўлди. Нодиршоҳ 1747 йил ўлдирилгач, Эронда бошланган ички курашлар Муҳаммад Раҳимбийнинг Бухоро тахтини эгаллашига йўл очиб берди. Унинг буйруғи билан 1747 йил Абулфайзхон ҳам ўлдирилди.
Муҳаммад Раҳимбий тахтга Абулфайзхоннинг ўғли Абдулмўминни ўтқазди (сохта хон) ва ўзига куёв қилиб олди. Раҳимбий кўп ўтмай – Абдулмўминни, унинг ўрнига ўтқизилган сохта хонларни ҳам қатл эттирди. Аслзода ва руҳонийларнинг қўллаб-қувватлаши билан Муҳаммад Раҳимбий 1753 йил ҳокимиятни тўла эгаллади. Манғитлар чингизийлар наслига мансуб бўлмаганлиги учун ўзларини Хон деб эмас, Амир деб атаганлар. Улар айни пайтда минтақанинг диний ҳукмдори - Амир ул-мўминин ҳисобланган. Бухорода 1753 йил ҳокимиятга янги сулола - манғитлар сулоласи келди ва 1920 йилгача ҳукмронлик қилди. Бухоро хонлиги 1753 йилдан Бухоро амирлиги деб аталди.
Манғит ҳукмдори Муҳаммад Раҳимбий мамлакатда ўзининг мутлақ ҳукмдорлигини ўрнатиш ва ички бошбошдоқликни тугатиш сиёсатини тутди. Бундай сиёсатдан кўзланган мақсад-марказлашган давлатни тиклаш эди. Муҳаммад Раҳимбий бу сиёсатни рўёбга чиқаришга қатъий киришиб барча маҳаллий ҳукмдорларни чорлаб, ўзининг асл мақсадини, ўз бошқарув дастурини маълум қилди.
Муҳаммад Раҳимбий маҳаллий ҳукмдорларга ички низо ва урушлар мамлакатни хонавайрон қилаётганлиги, хўжалик ва савдо издан чиқаётганлиги, агар бу ҳолат яна давом этса давлат ҳалокати муқаррар эканлигини алоҳида таъкидлади. Муҳаммад Раҳимбий қайси маҳаллий ҳукмдор марказий ҳокимиятга бўйсунмаса аёвсиз жазога тортилишини огоҳлантирди.
Муҳаммад Раҳимбий мустақилликни даъво этиб юрган Миёнқол, Нурота, Қўбодиён, Бойсун, Шаҳрисабз, Ургут бекликларини 4 йил давомида бўйсундирди. Бўйсунишни истамаган бурқут, қипчоқ, 7 уруғ, баҳрин, юз, кенагас, сарой қабилаларига нисбатан кўчириш сиёсати юритилди. Муҳаммад Раҳимбий йирик ер эгаларининг давлатни бошқариш ишларида шу вақтгача давом этиб келган аралашувларини кескин камайтиришга эришди. Бироқ барча вилоятларнинг марказий ҳокимиятни тан олишларига тўла эриша олмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |