Демократик режим. Давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг мазкур турига қуйидаги белгилар хос:
иқтисодий фаолият соҳасида шахснинг эркинлиги;
давлат ҳокимияти фаолиятига халқ томонидан тўғридан-тўғри таъсир қилишнинг самарали механизмларининг мавжудлиги;
жамият ҳаётига оид бўлган энг муҳим масалалар юзасидан қарорларнинг кўпчилик томонидан озчиликнинг манфаатлари максимал даражада эътиборга олинган ҳолда қабул қилиниши;
шахсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолатланганлиги;
шахснинг қонунсизлик ва ҳокимиятнинг ҳар хил суистеъмол қилишликларидан ҳимояланганлиги;
ошкоралик, оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги ва улар фаолиятининг цензурадан холи эканлиги;
барча давлат органлари фаолиятининг ҳуқуқийлик тамойилига асосланиши;
ҳокимият ваколатларининг тақсимланганлиги ва бошқалар.
Демократик режимнинг қуйидаги турлари мавжуд: социал - демократик (тенглик, давлат томонидан ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган шахсларга нисбатан кучли ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши ва бошқалар); либерал - демократик (эркинлик, биродарлик, тенглик каби умуминсоний қадриятларнинг таъминланиши билан бирга, давлатнинг иқтисодиётга таъсири минимал даражада бўлади ва бошқалар)
55-SAVOL:
Диспозиция – ҳуқуқ нормасининг навбатдаги таркибий эле- менти бўлиб, унда ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбурият- лари белгиланади ва уларнинг бўлиши мумкин бўлган хатти- ҳаракатлари вариантлари кўрсатилади. Масалан, Жиноят кодек- сида белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёҳуд чегарадан ноқонуний ўтганлик учун жавобгарлик белгиланган. Бу ҳуқуқ нормасининг диспозицияси - ҳукуматнинг рухсатисиз ёки қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб ёки бунинг учун белгиланган чегара пункти орқали ўтмай, давлат чегарасидан ноқонуний ўтишнинг тақиқланганлигидир. Диспози- ция шу хулқ-атвор қоидасининг ўзи, юридик норманинг ўзаги, мағзидир. Аммо, ҳуқуқ нормаси фақат биргина диспозициянинг ўзидан иборат бўла олмайди. Фақат гипотеза ва санкция бирлик- да диспозиция атрофида жамлангандагина диспозиция ҳаётий кучга эга бўлади ва ўзининг тартибга солувчи хусусиятларини на- моён қилади. Диспозиция – бу ҳуқуқий хатти-ҳаракат моделидир. Диспозицияда ҳуқуқ нормасининг гипотезасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда ҳуқуқ субъектлари риоя этишлари лозим бўлган қоида ифодаланади. Масалан, Ўзбекистон Респуб- ликаси Конституциясининг 66 – моддасига мувофиқ, “вояга ет- ган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўр- лик қилишга мажбурдирлар” –бунда, гипотезада кўрсатилган ҳо- латлар, яъни фарзандларнинг вояга етиши ва меҳнатга лаёқатли бўлиши ҳолларининг мавжудлиги диспозициянинг амал қилиши- га шароит туғдиради, яъни фарзандларда ўз ота-оналарига ғам- хўрлик қилиш мажбуриятини вужудга келтиради. Бажарилиши шарт бўлган ёки аксинча, ман этилган хулқ- атвор қоидаларини баён қилишнинг тўлалиги бўйича диспозиция- лар оддий, тавсиф этувчи, бланкет ва ҳавола этувчи диспози- цияларга бўлинади. Оддий диспозицияда хатти-ҳаракат тавсифлаб берилмайди, балки барчага маълум тушунча, ибора, (масалан, Жиноят кодексининг 97-моддаси «қасддан одам ўлдириш») ёрда- мида таърифланади. Бу каби диспозицияларда изоҳ ва шарҳ талаб этилмайди, аммо улар қонунчилигимизда жуда кам учрайди. Тавсиф этувчи диспозиция - ҳуқуқбузарлик белгиларининг тўлиқ баёнини ўз ичига олади (масалан, ЖК нинг 169-моддаси: ўғрилик - ўзгалар мулкини яширин равишда эгаллаб олиш (қонун- да, гарчанд бу мантиқан ўринли бўлмаса-да, талон-торож қилиш, деб ёзилган). Бунда норма диспозицияси ҳаммага тушунарли бўли- ши учун маълум бир маънода, қисқа шаклда изоҳ берилади. Бланкет диспозиция ҳуқуқбузарликнинг белгиларини аниқлаш учун шу қонунда ёки қонунчиликнинг бошқа соҳалари нормаларида белгиланган тегишли қоидаларга ҳавола қилади. Масалан, Жиноят кодексида ёнғин хавфсизлиги, техника хавф- сизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белги- ланган. Бу қоидаларнинг мазмуни Жиноят кодексида эмас, балки ЖКнинг моддаларини қўллашда мурожаат қилиш зарур бўлган бошқа норматив ҳужжатларда очиб берилади. “Бланкет” сўзи “бланк” ибораси асосида вужудга келган бўлиб, асл маъноси бланк тарзидаги норма мазмунини бошқа ҳуқуқий қоида восита- сида тўлдириш лозимлигини англатади. Юқорида келтирил- ганидек, “техника хавфсизлиги қоидаларини бузганлик” ка доир жавобгарликни белгилаш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида тасдиқланган “Техника хавфсизлиги қоидалари” деган ҳужжатни олиб, унинг қайси қоидаси кодекс нормасига қай даражада мувофиқ келишини аниқлаб, яъни шу қоида мазмуни билан Жиноят кодексининг бланкет нормаси тўлдирилиши керак бўлади. Ундан сўнг айбнинг ҳажми ва жазонинг миқдори ҳал этилиши мумкин. Ҳавола этувчи диспозиция деганда, ҳуқуқбузарлик белгила- рига эга бўлмаган, балки ўша қонуннинг бошқа нормасига (маса- лан, ЖК нинг 110-м. «Қийнаш») ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатга мурожаат этишни назарда тутувчи диспозиция ҳавола этувчи диспозиция сифатида тушунилади.

56-SAVOL:
«Jamiyat» atamasi ko‘p ma’nolidir. Odatda, bu so‘zning quyidagi ma’nolari e’tirof etiladi:
o‘zlari uchun umumiy maqsad va manfaatlarni amalgaoshirish uchun birlashgan shaxslar guruhi sifatidagi jamiyat (kitobsevarlar jamiyati, nogironlar jamiyati, filatelistlar jamiyati va h.k.). «Jamiyat» so‘zi o‘zining bu ma’nosida «tashkilot», «uyushma», «birlashma» so‘zining sinonimidir;
insoniyat yoki mamlakat rivojlanishidagi muayyan bosqichsifatidagi jamiyat (ibtidoiy jamiyat, feodal jamiyat, kapitalistik jamiyat, sotsialistik jamiyat, fuqarolik jamiyati va h.k.). Bu yerda «jamiyat» so‘zi ko‘pincha «bosqich», «davr» so‘zlari bilan birga qo‘llaniladi;
insoniyat yoki mamlakat rivojlanishidagi u yoki bu bosqichsifat holatini ifodalovchi jamiyat («iste’mol jamiyati», «axborot jamiyati», «an’anaviy jamiyat va h.k.). Bu holda «jamiyat» so‘zidan oldin, albatta, uning sifat holati tavsifi keladi;
moddiy dunyoning tabiatdan ajralgan va u bilan muayyantarzda o‘zaro aloqa qiluvchi qismini ifodalaydigan o‘ta keng tushuncha sifatidagi jamiyat. Bu ma’noda odamlar birlashishining barcha shakllari va odamlarning o‘zaro va o‘zini qurshagan tabiiy muhit bilan aloqa qilish usullarining majmui jamiyat deb ataladi. So‘nggi ta’rif jamiyat tushunchasining falsafiy ta’rifi hisoblanadi.
Jamiyat – shunchaki odamlar majmui emas. Ularni insonning har xil faoliyat turlari, avvalo, moddiy-ishlab chiqarish faoliyati yagona jamiyatga birlashtiradi. Jamiyat mazkur faoliyatni amalga oshirish shakli bo‘lib xizmat qiladigan va turli ijtimoiy institutlarda mustahkamlab qo‘yiladigan ijtimoiy munosabatlar, eng avvalo, ishlab chiqarish munosabatlari yig‘indisi hisoblanadi.
Falsafiy lug‘atlarda berilgan tavsifga ko‘ra, ijtimoiy ma’nodagi jamiyat kishilarning makon va zamonda mavjud bo‘lgan, turmush tarzi va manfaatlari umumiy bo‘lgan kishilarning o‘zaro aloqador (uzviy bog‘liq) birligidir. “Jamiyat odamlar uyushmasining maxsus shakli, kishilar o‘rtasida amal qiladigan ko‘plab munosabatlar majmuasi...”1
Jamiyat – bu insonlarning umumiy manfaatlar ham ehtiyojlari birligi asosida, ularni qondirish maqsadidagi birikuvi va kishilar o‘rtasidagi ijtimoiy munosabatlar, aloqadorlik, hamkorlik ifodasidir2.
Tabiat bilan doimo bog‘liq bo‘lgan jamiyat unga yanada chuqurroq o‘zgartiruvchi ta’sir ko‘rsatadi, unga nisbatan jiddiy boshqaruvchi kuchga aylanadi. Bunda boshqaruvchi kuch sifatidagi jamiyat boshqariluvchi tizim sifatidagi tabiat taqdiri uchun yanada ko‘proq mas’ul bo‘lishiga to‘g‘ri keladi. Jamiyat tabiiy asosda yuzaga keladi va tabiat bilan o‘zaro ta’sirga kirishib, qonuniyatli o‘zgarish va rivojlanish jarayonini boshdan kechiradi.
Jamiyatning siyosiy tizimi – muayyan jamiyat siyosiy tuzilishining siyosiy, ijtimoiy, yuridik, mafkuraviy, madaniy normalari tarixiy an’analari va mo‘ljallariga bo‘ysunuvchi jamiyat siyosiy institutlari, siyosiy rollar, jamiyatni siyosiy tashkil etish tamoyillari, munosabatlari va jarayonlarining yaxlit tartibga solingan majmui. Siyosiy tizim siyosiy hokimiyat tashkiloti, jamiyat va davlat o‘rtasidagi munosabatlarni o‘z ichiga oladi. Shuningdek, u hokimiyat idoralarining vakolatlari, siyosiy faoliyat holati, jamiyatdagi aholining siyosatda ishtirok etishi xususiyati, barcha siyosiy munosabatlarni o‘z ichiga oluvchi siyosiy jarayonlarning izchil kechishini tavsiflaydi.
Siyosiy tizimning turli amal qilish jihatlarini aniqlash – juda muhim va murakkab siyosiy-huquqiy va madaniy jarayon. U yuridik shaklda qayd etiladi (konstitutsiya, qonunda), bu qayd etish hokimiyat, partiyalar, boshqaruv organlari hamda siyosiy tizimning boshqa elementlari vakolatlarini, shuningdek, ular o‘rtasidagi munosabatlarni, shu jumladan, davlat boshqaruvi va o‘zini o‘zi boshqarishni muvofiqlashtirish, markazlashtirilgan va nomarkazlashtirilgan hokimiyat jabhalari kabi muhim o‘zaro aloqalarni belgilovchi demokratik jarayon hisoblanadi.
Jamiyat turli ijtimoiy va siyosiy tuzilmalar (institutlar)dan, ya’ni muayyan vazifalarni bajaruvchi barqaror ijtimoiy hamda siyosiy muassasalar, birlashmalar va uyushmalardan tashkil topadi.
Shuningdek, shaxs, oila, millat, ijtimoiy guruhlar, siyosiy partiyalar, jamoat tashkilotlari ijtimoiy munosabatlarning ishtirokchilari (subyektlari) sifatida maydonga chiqadi. Insonlar ijtimoiy jonzot bo‘lganliklari uchun ular birlashmasdan turmush kechira olmaydilar, uyushmasdan mehnat qila olmaydilar. Maqsad, manfaat va ehtiyojlar insonlarni birlashtiruvchi omillardir. Insonlar o‘rtasidagi ijtimoiy munosabatlarning asosiy qismini iqtisodiy munosabatlar, shu jumladan, mulkiy munosabatlar tashkil etadi. Shu bois jamiyatning asosini iqtisodiy, moddiy boyliklar va mulkiy munosabatlar tashkil etadi. Bu munosabatlar jamiyatdagi siyosiy, ma’naviy, madaniy, axloqiy va boshqa munosabatlarning poydevorini tashkil qiladi.
Jamiyat bilan birgalikda uning zaruriy va uzviy qismi bo‘lgan ijtimoiy hokimiyat ham vujudga keladi. Hokimiyat jamiyatga yaxlitlik, barqarorlik, uyushqoqlik, boshqaruv va tartib baxsh etadi. Hokimiyat ijtimoiy munosabatlarni boshqarib, ularni aniq maqsad sari yo‘naltirib turadi. Shunday qilib, ijtimoiy hokimiyat – uyushgan kuch bo‘lib, jamiyat a’zolarining irodasini o‘ziga bo‘ysundiradi. Ijtimoiy hokimiyat ikki turga ajratiladi: nosiyosiy hokimiyat va siyosiy (davlat) hokimiyat. Tarixan birinchi qaror topgan siyosiy tashkilot – bu davlatdir.
57-SAVOL:
Ижтимоий ҳокимият ва бошқарув жиҳатидан ибтидоий жамиятнинг қуйидаги хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
ибтидоий жамоа тузумида кишиларнинг уруғ ёки қабилага мансублиги уларнинг қон-қариндошлигига қараб аниқланган;
ижтимоий ҳокимият тўлалигича жамиятнинг ўзига тегишли бўлган, бунда уруғ учун энг муҳим бўлган масалалар юзасидан бошқарув қарорлари уруғ аъзоларининг умумий йиғинида қабул қилинган. Бошқарув ишларида уруғнинг барча катта ёшли аъзолари – эркаклар ҳам, аёллар ҳам тенг иштирок этганлар;
ибтидоий жамоа тузумида давлат органлари, армия, турма ва бошқа муассасалар мавжуд бўлмаган. Ижтимоий бошқарув уруғ оқсоқоллари, саркардалар, умумий йиғин доирасида амалга оширилган;
ижтимоий фаолият устидан оператив раҳбарликни жамоа томонидан сайланган уруғ оқсоқоли амалга оширган. Фавқулодда муҳим ишларни ҳал қилиш учун оқсоқоллар, бошлиқлар кенгаши чақирилган. Оқсоқоллар ва бошлиқлар ҳокимияти уруғнинг кекса аъзоларининг мутлоқ обрўси, чуқур ҳурмат-эътибори, тажрибаси ва ақл-заковатига асосланган;
урф-одатлар ибтидоий жамоа ҳаётий фаолиятининг қатъий тартибга бўйсунишини таъминлаган. Урф-одатлар авлоддан-авлодга ўтиб борган. Мутлақ тақиқлар (табу), ахлоқ, мифлар, маросимий ҳаракатлар, шунингдек, тақлид намуналари бўлмиш афсоналар урф-одатлар сирасига кирган;
ижтимоий нормаларга амал қилиш асосан кўникмалар ва ихтиёрийлик асосида бўлиб, уни бузган шахсларга жамоатчилик таъсири ва бошқа турдаги жазолар қўлланилган (масалан, уруғ - қабиладан ҳайдаш)
Do'stlaringiz bilan baham: |