Плюралистик демократия назарияси. Мазкур назария ХХ асрда юзага келган бўлиб, унинг намоёндалари сифатида Г.Ласки, М.Дюверже, Р.Дарендорф, Р.Даль ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Ушбу назария социал-демократларнинг ҳам, либералларнинг ҳам қарашларини ўзида ифодалайди. Унинг мазмунини ҳозирги жамиятда моҳият эътиборига кўра синфлар амалда йўқолиб кетган ва ҳокимият шу тариқа ўз синфий табиатидан халос бўлди, деган ғоя ташкил қилади. Бунда жамият – ёши, касб-кори, истиқомат жойи, манфаатлар доираси ва бошқа белгиларига кўра юзага келадиган кишилар ижтимоий бирлашмалари (страталар) йиғиндисидан иборат.
53-SAVOL:
Давлатнинг ташқи функциялари – давлат халқаро майдон- да олиб борадиган фаолиятининг асосий йўналишларидир. Бун- дай фаолият бошқа давлатлар билан ижобий муносабатлар ўрна- тиш ва уларни сақлаш ҳамда эҳтимол тутилган ташқи тажовуздан мамлакатни мудофаа қилишни таъминлашдан иборат давлатнинг ташқи вазифаларини ҳал этишга қаратилган. Шунга кўра дав- латнинг ташқи функциялари: жаҳон ҳамжамиятининг барча давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва ташқи ҳужум- лардан мамлакатни мудофаа қилиш каби икки асосий функцияга бўлинади. Бошқа давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш – давлатнинг иқтисодий, сиёсий, маданий ва муайян дав- латнинг манфаатларини барча давлатларнинг аниқ ва умумий манфаатлари билан уйғунлаштирувчи тенг ҳуқуқли муносабат- лар ўрнатиш ҳамда уларни ривожлантиришга қаратилган турли хил фаолиятидир. Жамият тараққиётининг ҳозирги даражаси ало- ҳида олинган ҳар бир давлатнинг ва умуман, жаҳон ҳамжами- ятининг ички муаммоларини янада самарали ҳал этиш учун барча тараққий этган давлатларнинг хўжалик, сиёсий ва маданий ҳаёти- ни интеграциялашни, уларнинг умумий куч-ғайратини бирлаш- тиришни талаб қилади. Бундай ҳамкорлик интеграция масалала- рига кенг ва ўзаро манфаатли ёндашувни, биргаликдаги саъй- ҳаракатлар орқали нафақат муайян мамлакатнинг, балки ҳамкор- лик барча иштирокчиларининг манфаатларига мос келадиган энг оқилона ечимларни топа билишни тақозо этади. Давлатлараро иқтисодий ҳамкорликда халқаро меҳнат тақси- моти, ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва ихтисослаштириш, энг янги технологияларни айирбошлаш, товар айланмасини мувофиқлаштириш, кредит-молия алоқаларини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Халқаро иқтисодий ҳамкорликни умумий мувофиқлаштириш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари томонидан амалга оширилади. Иқтисодий ҳамкорлик бир-бири билан ҳудудий боғлиқ бўл- ган давлатлар ҳамжамияти доирасида самарали амалга ошири- лади. Бу фикримизга Евроосиё иқтисодий ҳамдўстлигини мисол сифатида келтириш мумкин. Ушбу ҳамдўстликнинг мақсади: иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ҳар томонлама ҳамкорлик, мун- тазам ва бир маромда ривожланиш, турмуш даражасини тезроқ ошириш, давлатларнинг мазкур ҳамкорлигига кирган халқлар- нинг алоқалари янада жипслашувига эришишдан иборатдир. Бу давлатлар савдо соҳасига тааллуқли барча чекловларга ўзаро барҳам бериш; учинчи мамлакатлар билан савдо-сотиқ қилишда умумий божхона тарифини киритиш; одамлар, капитал (сармоя)лар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланишига ҳалал берувчи барча тўсиқларни бартараф этиш, транспорт, энергетика ва хўжалик соҳасида умумий сиёсат юритиш; рақобатнинг ягона қоидаларини белгилаш ва бошқа шу кабилар ҳақида келишиб олганлар. Ҳамжамият доирасида бир қатор кредит уюшмалари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар зиммасига умумий иқтисодий ва ижтимоий сиёсат тадбирларини (инвестиция банки, тараққиёт фонди ва бошқалар) молиялаштириш вазифаси юклатилган. Иқтисодий ҳамкорлик давлатлар ўртасидаги икки томонлама шартномалар асосида ҳам амалга оширилади. Бироқ, бундай ҳамкорлик фақат мазкур давлатларнинг иқтисодий имкониятлари доирасида чегараланади. Давлатларнинг сиёсат соҳасидаги ҳамкорлиги, энг аввало, тинчлик ва уруш масалаларида намоён бўлади. Жаҳон ҳамжами- яти тараққиётининг ҳозирги даражаси давлатларга глобал қурол- ли тўқнашувларни четлаб ўтиш имконини беради. Давлатлар ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик давлат ҳокимиятининг барча бўғинлари – парламентлараро, ҳукуматлараро, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари даражасида амалга оширилмоқда. 1991 йилда пайдо бўлган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) асосан иқтисодий ҳамкорлик принциплари негизига қурилган. Унинг доирасида сиёсий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда давлатлараро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳозирги давлатларнинг сиёсий манфаатларини уйғунлаштирувчи асосий халқаро орган- дир. Низоларни, шу жумладан, ҳарбий низоларни сиёсий йўл билан бартараф этиш масалалари БМТнинг доимий органи – Хавфсизлик Кенгашининг диққат марказида туради. Ушбу Кен- гаш халқаро тинчликни сақлаш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлатлараро муносабатларнинг турли-туман соҳаларида ҳамкор- ликни ривожлантириш борасида кенг ваколатларга эга. Маданият ва фан-техника соҳасидаги ҳамкорлик турли шаклларда ҳамда турли давлатлараро даражаларда амалга ошири- лади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотида бундай ҳамкорлик Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашти- рилган муассасалар (ЮНЕСКО), Атом энергетикаси бўйича хал- қаро агентлик (МАГАТЭ) ва бошқалар томонидан мувофиқлаштириб борилади. Маданий ва фан-техника ҳамкорлигининг муай- ян масалалари эса, давлатлар ўртасидаги икки томонлама ёки кўп томонлама шартномалар асосида ҳал этилади. Халқаро ва фан-техника соҳасидаги ҳамкорлик доирасида илмий ахборот, санъат асарлари, мусиқа ва саҳна маданияти ютуқларини айирбошлаш, биргаликда мутахассислар тайёрлаш, фан ва маданият муаммолари бўйича турли фестиваллар, конфе- ренциялар ўтказиш, олимлар, фан ва маданият арбоблари, спорт- чилар ўртасида бевосита алоқалар ўрнатиш амалга оширилади. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик кўпчилик давлатларнинг сайёрамизда мўътадил экологик вазият- ни асраб қолиш борасидаги сайъ-ҳаракатларини бирлаштиради. Ушбу фаолият барча масалаларни қамраб олиб, инсоният ҳаёти- нинг давом этиши ва ривожланиши учун зарур бўлган экологик шарт-шароитларни яратишга қаратилган. Бу борадаги ишлар БМТнинг ихтисослаштирилган муассасалари томонидан ҳам, минтақавий ва бошқа давлатлараро органлар томонидан ҳам амалга оширилмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун давлатларнинг космонавтика, тиббиёт, биология, электроника соҳаларида эришган энг янги ютуқларидан фойдаланилмоқда. Ҳозирги вақтда давлатларнинг ташқи фаолияти халқаро- ҳуқуқий нормаларга асосланади, жаҳон ҳамжамиятига кирувчи барча халқларнинг туб манфаатлари ва миллий хусусиятларини имкон қадар ҳисобга олади. Ташқи ҳужумдан мамлакатни мудофаа қилиш бўйича давлат функцияси – давлат фаолиятининг муҳим йўналишидир. Тарихнинг гувоҳлик беришича, давлат тарзида уюшган жамият тараққиётининг барча босқичларида мамлакатнинг эркинлиги ва мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ташқи тажовузлардан ҳимоя қилиш объектив зарурият бўлиб келган. Ватанни ҳимоя қилиш, давлат ҳудудини босқинчилардан озод этиш учун олиб борилган урушлар, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан қонуний ва адолатли ҳисобланади. Мамлакатни мудофаа қилиш функцияси иқтисодий, сиёсий, дипломатик ва ҳарбий воситалар орқали амалга оширилади. Бу функция тинчлик вақтида мамлакатни эҳтимол тутилган ташқи ҳужумни қайта- ришга ҳар томонлама тайёрлашдан иборатдир. Уруш вақтида эса мудофаа функцияси душман билан бевосита қуролли кураш шаклига эга бўлиб, унда ғалабага эришиш учун мамлакатнинг бутун имконияти ва барча кучларини бирлаштириш рўй беради. Ўзбекистон Республикаси ўзининг мудофаа доктринасини эълон қилиб, уни изчил амалга оширмоқда. Мазкур доктринанинг моҳияти бошқа давлат ёки давлатлар гуруҳи томонидан эҳтимол тутилган тажовузга барҳам бериш учун мақбул даражада етарли куч ва воситаларни яратишдан иборат. “Мамлакатни мудофаа қилиш функцияси” тушунчаси маънодор ва серқиррадир. Бу тушунча мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, тинчлик вақтида ҳам, уруш вақтида ҳам Қуролли Кучларнинг жанговар қудрати ва қобилиятини сақлаб туриш бўйича давлат тадбирлари- нинг бутун тизимини ўз ичига олади. Давлатнинг мудофаа фаолияти унинг ҳарбий доктринасига асосланиб, қуйидаги асосий йўналишлардан таркиб топади. Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлаш. Фан- техника тараққиётининг энг янги ютуқларига таянган, ривожлан- ган ва самарали иқтисодиёт мамлакатнинг юксак мудофаа қоби- лиятини таъминлайди, яъни Қуролли Кучларнинг эҳтиёжларини қондириш, мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш учун барча зарур нарсаларни ишлаб чиқариш имконини беради. Замо- навий иқтисодиёт армияни техника ва қурол-яроғларнинг энг янги намуналари, давлат мудофаа салоҳиятининг бошқа таркибий қисмлари билан зарур даражада таъминлайди. Қуролли Кучларни мунтазам равишда такомиллашти- риш, уларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлигини мут- тасил ошириб бориш. Ўзбекистон Республикасининг Прези- денти мамлакат Қуролли Кучлари Бош қўмондони сифатида Қуролли Кучлар қудратли, ҳаракатчан ва мослашувчан, замона- вий ҳимоя воситаларига эга бўлиши, ҳарбий техника ва қурол- яроғларнинг барча турларидан профессионал даражада фойдала- ниши, юксак жанговар қобилият ва тайёргарликка эга бўлиши, қонунийлик ва халқаро ҳуқуқ қоидалари доирасида ҳаракат қилиши тўғрисида ғамхўрлик қилади. Давлат чегараларини қўриқлаш. Ушбу фаолият чегара қўшинлари ва бошқа махсус бўлинмалар томонидан амалга оширилиб, давлат қонунлари билан белгиланган чегара режимини таъминлашга қаратилгандир. Фуқаро мудофаасини ташкил этиш. Давлат эҳтимол тутилган ташқи ҳужумга қарши кураш ва уруш вақтида мамлакат иқтисодиёти барқарор амал қилишини таъминлаш мақсадида тинчлик мақсадини кўзлаб, бир қатор мудофаа тадбирлари ўтка- зади. Ушбу фаолият оммавий қирғин қуроли билан зарба бери- лиши эҳтимол тутилган аҳоли пунктларидан одамларни кўчи- ришни назарда тутади. Бу иш махсус ҳимоя иншоотлари барпо этиш, қутқарув ва тиклаш ишларини ўтказиш билан боғлиқдир. Қуролли Кучлар захирасига ҳарбий таълим бериш. Кўп- гина мамлакатларда ҳарбий ҳисобда турган шахсларни ҳарбий жиҳатдан вақти-вақти билан қайта тайёрлаш ташкил этилади. Бу давлатлараро ҳарбий низолар келиб чиққан тақдирда қуролли кучларни тезда сафарбар этиш ва уларнинг ўрнини малакали шахсий таркиб билан тўлдириш имконини беради. Бизнинг давлатимиз ҳам ноҳарбий тайёргарликни ташкил этади, бу жараён ўрта ва олий юртларида амалга оширилади.
54-SAVOL:
Do'stlaringiz bilan baham: |