давлат (умумижтимоий) – бу муайян ҳудудда олий ҳокимиятни амалга оширувчи, махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратига эга бўлган, жамиятдаги барча ижтимоий -сиёсий гуруҳларнинг манфаатларини ифода этувчи, уларни бирлаштириб ва мувофиқлаштириб турадиган сиёсий ташкилот.
давлат (синфий) – бу иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан хукмрон бўлган синфнинг манфаатларига хизмат қилувчи сиёсий ташкилотдир.
давлат (юридик) – бу муайян ҳудудда оммавий ҳокимиятни амалга оширувчи сиёсий ташкилот.
Давлатнинг асосий белгилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Аҳолининг ҳудудий асосга кўра бирлашганлиги. Ҳозирги замон юридик фанида давлат ҳудуди деганда, муайян давлатнинг суверенитети тадбиқ этиладиган доира назарда тутилади. Давлат ҳудуди ўз ичига қуруқлик, сув, ер ости ва ҳаво маконларини қамраб олади.
Hudud – davlatning aniq makonda mavjud bo‘lishi. Moddiy negiz davlatning mavjudligi uchun imkoniyat yaratuvchi muhim shartlardan biridir. Hududsiz davlat bo‘lishi mumkin emas. Ma’lum hududga egalik qilishi davlatning birinchi belgisidir. Davlat hududi yer, yer osti boyliklari, havo bo‘shlig‘i va hududiy suvlarni o‘z ichiga oladi; u «qattiq yer»gagina bog‘lanishi mumkin emas. Bu davlat sanab o‘tilgan hududlarda o‘z suveren hokimiyatini amalga oshirishini va ularni boshqa davlatlar va ayrim shaxslarning hujumidan himoya qilish huquqiga ega ekanligini anglatadi. Davlatning ikkinchi belgisi – aholi, ya’ni davlat hududida istiqomat qiluvchi va uning hokimiyatiga bo‘ysunuvchi odamlar hamjamiyati. Xalq vakili, jamiyat a’zolari umumiy madaniy jihatlari
va tarixiy ongiga ko‘ra unga mansublik tuyg‘usiga ega bo‘lgan nisbatan keng ijtimoiy guruh sifatida tavsiflanishi mumkin. Muayyan xalqqa mansub odamlar o‘zlarini alohida birlik a’zosi sifatida idrok etadilar. Milliy ong o‘zini umumiy madaniy qadriyatlarga tenglashtirishni, shuningdek, bir millatga mansub shaxslar o‘rtasida g‘oyaviy birdamlik va ruhiy yaqinlik aloqalari mavjudligini nazarda tutadi. Davlat aholisi bir xalqdan tashkil topishi yoki ko‘p millatli bo‘lishi mumkin. Bir davlat hududida mavjud turli milliy g uruhlarga nisbatan yagona siyosiy hokimiyati tatbiq etiladi.
41-SAVOL:
Давлатнинг асосий белгилари қаторида аҳолининг ҳудудий асосга кўра бирлашганлиги кўрсатилади. Юридик фанида давлат аҳолиси ва ҳудуди нималарни қамраб олишини атрофлича муҳокама қилинг.
Аҳолининг ҳудудий уюшиши ва шу худуд чегараларида ом- мавий ҳокимиятнинг амалга оширилиши. Давлат тузумигача бўлган кишилик жамиятида индивиднинг у ёки бу уруққа ман- сублиги қон-қариндошлик асосида аниқланарди. Бунинг устига, қатъи белгиланган ҳудудига эга бўлмаган уруғ жамоаси у ердан- бу ерга кўчиб юрарди. Давлатга уюшган жамиятда аҳолининг уруғчилик асосида уюшиши ўз аҳамиятини йуқотди. Унинг ўрнини ҳудудий асосда уюшиш принципи эгаллади. Давлат қатъи чегараланган ҳудудга эга бўлиб, унинг суверен ҳокимияти шу ҳудудга татбиқ этилади, унда яшайдиган аҳоли эса юзага келган давлатнинг фуқаросига айланади. Шундай қилиб, янги ҳуқуқий
институт – фуқаролик тобелиги пайдо бўладиган давлатнинг макондаги сарҳадлари суверен ҳудуд ҳисобланади. Кўриниб турибдики, «Давлат – жамиятнинг сиёсий-ҳудудий ташки- лотидир. Давлат ҳудуди – муайян давлат суверенитети остида бўлган, тарихий воқелик, халқаро битимларга мувофиқ ўрнатила- диган ва мустаҳкамланадиган ҳудуддир»
42-SAVOL:.
Давлатнинг асосий белгилари қаторида суверенитетга эгалиги кўрсатилади. Давлат суверенитети тушунчасини атрофлича муҳокама қилинг.
Давлатнинг муҳим хусусиятларидан бири унинг суверени- тетга эгалигидир. Суверенитет – мамлакат ичкарисида ва ундан ташқарида (халқаро майдонда) давлат ҳокимиятининг олийлиги, устунлигидир. Суверен ҳокимият – бу олий, мустақил, бўлинмас, умумий ва узвий, яъни ажралмас, бегоналаштириб бўлмас ҳоки- миятдир. Давлат ҳокимиятининг суверенлиги – унинг мамлакат ҳудудидаги барча ташкилотлар, муассасалар, уюшмалар, партия- лардан устунлиги ва улардан мустақиллигидир. Давлат суверенитети қуйидагиларда ифодаланади:
– ички ва ташқи сиёсат масалаларида мустақил қарор қабул қила олиши; – давлат ҳокимиятининг мамлакат бутун ҳудудига татбиқ этилиши ва давлат органларининг барча аҳоли учун умумий мажбурий қарорлар қабул қилиши; – бошқа ижтимоий-ташкилий ҳокимиятлар (партиялар, жамоат бирлашмалари, диний ташкилотлар ва бошқалар) нинг қарорларини бекор қила олиши. Шу боис суверен давлат ҳокимияти барча фуқаролар учун мажбурий қонунлар қабул қилади; қонун доирасида мажбурлов чораларини қўллайди.
43-SAVOL:.
Давлатнинг асосий ва қўшимча (ёрдамчи) белгиларини ажратиб кўрсатинг ва улар асосида давлат тушунчасининг умумий тавсифини беринг.
давлат (умумижтимоий) – бу муайян ҳудудда олий ҳокимиятни амалга оширувчи, махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратига эга бўлган, жамиятдаги барча ижтимоий -сиёсий гуруҳларнинг манфаатларини ифода этувчи, уларни бирлаштириб ва мувофиқлаштириб турадиган сиёсий ташкилот.
Do'stlaringiz bilan baham: |