Davlat va huquq nazariyasidan mantiqiy savollarga javoblar


-SAVOL: Давлат шакли ва унинг ривожланиши, ўзгаришига таъсир этувчи омилларни тушунтириб беринг. Давлат шакли



Download 237,06 Kb.
bet37/93
Sana21.02.2022
Hajmi237,06 Kb.
#71819
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   93
Bog'liq
DHN Yakuniy nazariy savollar javobi 2018

34-SAVOL:
Давлат шакли ва унинг ривожланиши, ўзгаришига таъсир этувчи омилларни тушунтириб беринг.


Давлат шакли - бу ўз ичига давлат бошқаруви, давлат тузилиши ва сиёсий (давлат) режимни қамраб олувчи сиёсий ҳокимиятни ташкил этиш усуллари йиғиндисидир. Давлат шакли бу унинг уч таркибий қисми (ёки томони) - бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий идора усули бирликда олинган сиёсий ҳокимият ташкилоти.
Давлат шаклларининг ривожланиши ва ўзгаришига қуйидаги омиллар таъсир этади:

  • ижтимоий-иқтисодий, маърифий-маданий муҳит;

  • тарихий, миллий ва диний анъаналар, урф-одатлар;

  • табиий, географик ва иқлимий шарт-шароитлар;

  • сиёсий кучларнинг ўзаро нисбати;

  • жамиятни ғоявийлаштириш ва сиёсийлаштириш даражаси.



35-SAVOL:
Давлат шаклини ўрганишда сиёсий режимнинг аҳамиятини ва турларини муҳокама қилинг.


Сиёсий (давлат) режим(и) – бу сиёсий (давлат) ҳокимиятни амалга оширишда қўлланиладиган усул, услуб ва воситалар йиғиндисидир.
Сиёсий режим давлат ҳокимиятининг аҳоли билан ўзаро муносабатлари қандай усуллар ёрдамида амалга оширилади, ижтимоий қатламларнинг сиёсий соҳадаги ҳақиқий нисбати қандай намоён бўлади, турли жамоат ташкилотларининг сиёсий мақоми қандай, давлат органлари ўз ҳудудларида яшовчи аҳолини бошқариш бўйича амалда қандай рол ўйнайдилар, деган саволларга жавоб беради.
. Барча сиёсий режимлар биринчи навбатда икки хил кўринишдаги, яъни демократик ва нодемократик турларга бўлинади.
Демократик режимнинг қуйидаги турлари мавжуд: ­­социал - демократик (тенглик, давлат томонидан ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган шахсларга нисбатан кучли ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши ва бошқалар); либерал - демократик (эркинлик, биродарлик, тенглик каби умуминсоний қадриятларнинг таъминланиши билан бирга, давлатнинг иқтисодиётга таъсири минимал даражада бўлади ва бошқалар)
Нодемократик режимнинг тоталитар, фаши­стик ва автократик каби турлари мавжуд. Автократик режимга жамоа автократияси ва ягона шахс автократияси киради. Жамоа автократияси ўз навбатида аристократия ва олигар­хия, деб ном олган бошқарув шаклларига бўлинади. Ягона шахс автократияси деспотия, мустабидлик, шахсий ҳокимият шаклларига эга. Юқоридагилар билан бирга, тегишли адабиётларда нодемократик режимнинг фашистик, ҳарбий хунта, ирқчилик шакллари ҳам кўрсатиб ўтилади.


36-SAVOL:
Давлатгача бўлган тузилмаларда ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормаларнинг бугунги кундаги ҳуқуқий нормалардан фарқли томонларини ёритинг.

Давлатлар пайдо бўлишидан олдин муайян ижтимоий нормалар мавжуд бўлган. Ижтимоий нормалар - бу жамиятда кишилар хулқ-атворини, муайян гуруҳ ва жамоалар доирасидаги муносабат­ларни тартибга солувчи ижтимоий нормалар ҳамда уларнинг табиат билан ўзаро алоқаларини қатъий белгиловчи иж­тимоий-техник нормалар мажмуидир.


Бунда асосан урф-одат ва анъаналарга асосланган холда жамиятда нормалар яратилган. Урф-одат нормалари – кишилар ўртасида кўп марта такрорланганлиги сабабли одатга айланган ва шу тариқа авлоддан-авлодга ўтиб келаётган хулқ-атвор қоидалари. Урф-одатлар муайян ижтимоий муҳитда тар­киб топиб, авлоддан-авлодга ўтиб юрадиган хулқ-атвор қоида­лари сифатида кишиларнинг табиий-ҳаётий эҳтиёжи кўринишида майдонга чиқади ва қайта-қайта такрорланиш натижасида улар учун одатий ҳол бўлиб қолади.

Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish