I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР. 1.1. Дехқонобод туман сув истеъмолчилари уюшмаси (бундан буён матнда Уюшма деб юритилади) юридик шахс бўлган сув истеъмолчилари томонидан сувга доир муносабатлар соҳасидаги ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш учун ихтиёрий асосда ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли уюшма ҳисобланади.
1.2. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 11 декабрдаги 982-сон Қарорига асосан бирлаштириш орқали кайта ташкил этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ (Дехқонобод тумани “Қорашина Чашмаси” сув истеъмолчилар уюшмалари) қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
1.3. Уюшма ўз фаолиятини “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистан Республикаси Қонунлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва ушбу уставга мувофиқ амалга оширади.
1.4. Уюшма – фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз аъзолари ўртасида тақсимламайдиган юридик шахс ҳисобланади.
1.5. Уюшма унинг аъзолари қарорига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади ҳамда унинг фаолияти ихтиёрийлик, тенг ҳуқуқлилик, ўзини ўзи бошқариш ва қонунийлик тамойилларига асосланади.
1.6. Қонун ҳужжатларига мувофиқ фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа сув истеъмолчилари уюшманинг аъзосии бўлиши мумкин.
1.7. Уюшманинг юридик номи:
Тўлик номи. Дехқонобод тумани сув истеъмолчилари уюшмаси.
Қисқа номи: Дехқонобод тумани СИУ.
1.8. Уюшманинг жойлашган ери (почта манзили): Дехқонобод тумани Мирзо Улуғбек кўчаси 1-уй
1.9. Уюшманинг фаолият муддати чекланмаган.
1.10. Уюшма ва унинг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган аъзолари, шунингдек бошқа қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари ҳамда ўзга юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги сувга доир муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.