II. УЮШМАНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ.
2.1. Уюшма давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ташкил этилган ҳисобланади ва юридик шахс мақомига эга бўлади.
2.2. Уюшма ўз мулкига эга бўлади ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мулк доирасида жавоб беради. Ўз номидан мулк ва бошқа мулкий ҳуқуқни сотиб олиши ҳамда унга эгалик қилиши, ўзига мажбуриятлар олиши ва судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
2.3. Уюшма ўз балансига, тегишли банкда миллий ва хорижий валютада ҳисоб рақамларига ва ўзи номи кўрсатилган муҳр ва штампларига ва бланкларига, шунингдек белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган рамзий белгиларига эга бўлади.
2.4 Уюшма ўз фаолиятини Қашқадарё вилояти Дехқонобод тумани ҳудудида амалга оширади.
2.5. Уюшма аъзолари мазкур ташкилотга мулк қилиб берган мол- мулкларига, шу жумладан аъзолик бадалларига бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар аъзо сифатида қатнашаётган уюшманинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, мазкур уюшма эса ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
III. УЮШМАНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
3.1. Уюшманинг асосий мақсади қишлоқ хўжалигида сувни бошқариш тизимини ва сув истеъмоли бўйича шартномавий муносабатларни янада такомиллаштириш, сув истеъмолчиларига кўрсатиладиган сув хўжалиги хизматларини ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш, сув истеъмолчиларининг сувга доир муносабатлар соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишдан иборат.
3.2. Уюшманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари, кластер ташкилотлари ва бошқа сув истеъмолчилари (кейинги ўринларда сув истеъмолчилари деб аталади) ўртасида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш ҳамда сув истеъмоли бўйича шартномавий муносабатларни йўлга қўйиш;
- сув хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда сув истеъмолчиларининг сув истеъмоли режалари ва сув олиш лимитларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш, ажратилган лимит доирасида сув етказиб бериш, унинг ҳисоб-китобини ва тизимли мониторингини олиб бориш;
- сув хўжалиги ташкилотлари билан биргаликда уюшма ва унинг гидроучасткаларини малакали кадрлар билан бутлаш ҳамда уларнинг фаолиятини самарали ташкил қилиш;
- маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ўз ҳисобидаги суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, сув истеъмолчиларининг сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда уларнинг ички суғориш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш ишларини ташкил қилиш;
- сув хўжалиги ташкилотлари билан биргаликда суғориш тармоғини реконструкция қилиш ва қуриш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларини белгиланган тартибда ташкил қилиш;
- ўз ҳисобидаги сув хўжалиги объектларидан мақсадли фойдаланиш, уларни техник соз ҳолда сақлаш;
- сув хўжалиги ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда сувни бошқаришда инновацион усулларни жорий этиш, сув истеъмолчилари томонидан томчилатиб суғориш ва сувни тежайдиган бошқа технологиялар жорий қилинишини ташкил қилиш.
-сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш;
-сув объектларини сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш, сувларнинг зарарли таъсир кўрсатишини, шунингдек булғанишини олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш тадбирларида иштирок этиш.
Уюшма ўз аъзоларининг манфаатларини кўзлаган ҳолда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |