Давлат рўйхатига олинган”


IV. УЮШМАНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ



Download 53,92 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi53,92 Kb.
#61134
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Устав лойиҳа

IV. УЮШМАНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.
4.1. Уюшма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
-ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш ва бу борада давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;
-давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш;
давлат органларига улар томонидан сувлардан ва сув объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни ўтказиш юзасидан таклифлар киритиш;
- ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;
-уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларни ташкил этиш;
-ўз рамзий белгиларини таъсис этиш ва белгиланган тартибда адлия бошқармасидан давлат рўйхатидан ўтказиш;
-ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан давра суҳбатлари, йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар ўтказиш;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш;
- ҳудудий гидроучасткалар (юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинма) ташкил этиш;
- берилаётган сувнинг миқдори ва сифатини текшириш;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, сувдан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бўйича олинмай қолган сув учун хизмат кўрсатувчи ирригация тизими бошқармаси ва бошқа хизмат кўрсатувчилардан компенсация талаб қилиш;
-ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши, шу жумладан белгиланган сув олиш лимитлари ва режасига мувофиқ сув олиш ҳуқуқининг бузилиши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш;
-сув ресурсларини бошқариш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга оид дастурлар ва қарорлар қабул қилинишида иштирок этиш;
-сув олиш режаси ва лимитини ўзгартириш бўйича хизмат кўрсатувчи тегишли ирригация тизими бошқармасига таклифлар киритиш;
-ўз муассислари ва аъзоларини олдиндан хабардор этган ҳолда уларнинг сув олиш режалари ҳамда лимитларига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш;
-уюшма аъзолари томонидан мазкур устав талабларига ва уюшма раҳбар органи қарорларига ҳамда сув истеъмоли бўйича тузилган шартнома мажбуриятларига риоя қилинмаган, шунингдек сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ва сувни муҳофаза қилиш қоидаларини бузган ёхуд сувдан мақсадсиз фойдаланилган ёки истеъмол қилинган ҳамда лимитдан ортиқча сув олинган, шу билан бирга сув ресурсларидан фойдаланганлик, сувни етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар (бадаллар) тўланмаган тақдирда уларнинг сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилиш (ичимлик ва маиший эҳтиёжлар учун сувлардан фойдаланиш ҳуқуқи бундан мустасно);
- хизмат кўрсатиш ҳудудидан ташқаридаги юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш. Ушбу фаолият бўйича тушган маблағларни ўз ҳисобидаги сув хўжалиги объектларини, мелиоратив техника ва бошқа воситаларни таъмирлаш ҳамда ривожлантириш, шунингдек уюшма раҳбар органи қарори билан устав мақсади йўлида сарфлаш.
-техника ва механизмлар етишмаган ҳолда шартнома асосида бошқа пудратчиларни жалб қилиш;
-уюшманинг умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш ҳамда уюшмага юклатилган мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш мақсадида бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларга ва уюшмаларга бирлашиш.
Уюшма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
4.2. Уюшманинг мажбуриятлари:
- қонун ҳужжатларига риоя этиши;
- ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши;
- Уюшмани рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирлар ҳақида хабардор қилиш ҳамда унга эркин кириш имконини бериши;
- рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиши;
-ўз ҳисобидаги сув хўжалиги объектларини, мелиоратив техника ва бошқа мол-мулкларни ҳамда маблағларни мақсадли ишлатиш ва уларнинг талон-тарож бўлмаслигини таъминлаш;
-белгиланган сув олиш лимитларига, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этиш;
-сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиш;
-сув истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишига, шунингдек сув объектларига, хўжалик объектлари ва табиий ресурсларга (ерлар, ўрмонлар, ҳайвонот дунёси, фойдали қазилмалар ва бошқаларга) зарар етказилишига йўл қўймаслик.
Уюшма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.



Download 53,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish