VI. УЮШМАНИНГ ТУЗИЛМАСИ ВА РАҲБАР ОРГАНЛАРИ. 6.1. Уюшманинг раҳбар органлари куйидагилар:
- Умумий йиғилиш;
- Бошкарув;
6.2. Умумий йиғилиш Уюшманинг олий органи ҳисобланиб, заруратга қараб, аммо бир йилда камида бир маротаба чақирилади.
6.3. Умумий йиғилиш уюшма аъзоларининг 2/3 қисми иштирок этган тақдирда қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади ва унинг қарорлари иштирок этаётган аъзоларининг камида 51 фоиз овози билан қабул қилинади.
Овозлар тенг бўлган тақдирда Уюшма ижрочи директорининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
6.4. Навбатдан ташқари Умумий йиғилиш Уюшма аъзоларининг камида 1/3 қисми талаби билан ёки Бошқарув қарори билан ҳамда тафтиш комиссиясининг талаби билан чақирилиши мумкин.
6.5. Умумий йиғилиш қуйидаги ваколатларга эга:
- Уюшма фаолиятининг истиқболли йўналишларини ҳамда устав мақсад ва вазифаларини амалга оширилишининг узоқ муддатли дастурларини тасдиқлайди;
- Уюшма фаолияти устидан умумий назоратни амалга оширади;
- Уюшмани ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатишга доир қарорлар қабул қилади;
- тугатиш комиссияси аъзоларини сайлайди ва тугатиш балансини тасдиқлайди;
- Уюшма фаолиятини белгиланган тартибда аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини жалб қилиш тўғрисида қарор қабул қилади;
- Уюшма уставини тасдиқлайди, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
- Уюшманинг бюджетини тасдиқлайди;
- Уюшманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлайди ҳамда
пул маблағлари ва бошқа мол-мулкидан самарали фойдаланиши устидан назоратни амалга оширади;
- Уюшма фаолиятининг устивор йўналишларини белгилайди;
- Бошқарув аъзоларининг сонини белгилайди ва аъзоларини ҳамда Бошқарув раисини 5 (беш) йил муддатга сайлайди, лавозимидан озод қилади;
- Назорат-тафтиш комиссиясини уч кишидан иборат таркибда
5 (беш) йил муддатга сайлайди ва лавозимидан озод қилади;
- Уюшма Бошқарувининг ва Назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитади ва хулосасини тасдиқлайди.
- Уюшманинг йиллик умумий, шу жумладан сув хўжалиги объектларидан, мелиоратив техника ва бошқа мулкдан фойдаланиш ҳамда уларни ривожлантириш сарф-харажатлар сметаси, бадаллар миқдорини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини муҳокама қилади;
Умумий йиғилиш қонунга зид бўлмаган бошқа ваколатларга ҳам эга.
6.6. Умумий йиғилиш оралиғида уюшма фаолиятига Бошқарув раҳбарлик қилади ва Бошқарув мажлислари зарурат бўлганда, лекин бир йилда камида 2 (икки) маротаба ўтказилади. Бошқарув йиғилишига унинг раиси раҳбарлик қилади. Бошқарув Умумий йиғилишга ҳисобдор бўлади.
6.7. Бошқарув мажлислари аъзоларининг 2/3 қисми иштирок этган тақдирда у қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади. Қарор қабул қилиш учун Бошқарув аъзоларининг овозлари тенг бўлганда, Бошқарув раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
6.8. Бошқарув аъзолари Умумий йиғилиш томонидан Уюшма аъзолари орасидан очиқ ёки яширин овоз бериш йули билан 5 йил муддатга сайланади. Бошқарувга раис раҳбарлик қилади.
6.9. Бошқарув қуйидаги ваколатларга эга:
- Уюшманинг бюджет лойиҳасини тайёрлайди ва унинг ижроси юзасидан Умумий йиғилиш олдида ҳисобот беради;
- Умумий йиғилишни чақириш ва уни ўтказилишини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилиш ҳамда йиғилишни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлайди;
- Уюшманинг тадбиркорлик субъектларини ташкил этади ва шундай ташкилотлар фаолиятида иштирок этади, шунингдек ҳудудий гидроучасткалар (юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинма), бўлинма, филиал ва ваколатхоналарини ташкил этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилади;
- Уюшманинг ҳудудий гидроучасткалари (юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинма), ваколатхоналари ва филиаллари тўғрисидаги Низомларни тасдиқлайди;
- лимитда белгиланган сув ресурсларини ташкилотларидан олинишини ва унинг адолатли тақсимоти устидан назорат қилади;
- бадалларни, шу жумладан сув етказиб бериш ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномада назарда тутилган ҳақни тўламаган сув истеъмолчиларига нисбатан Бошқарув қарори билан вактинчалик сув беришни ёки бошқа хизматларни кўрсатилишини тўхтатади;
- сув истеъмолчилари ва уюшма ходимларининг ариза ва шикоятлари ҳамда таклифларини кўриб чиқади, уларни қабул қилади ва ўрнатилган тартибда ҳал қилиш чораларини кўради;
- Назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботи, хулоса ва таклифларини таҳлил қилади ва зарур чораларни кўради.
6.10. Уюшма раисининг ваколатлари:
- Уюшма фаолиятига раҳбарлик қилади ва Бошқарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
- Уюшма устав вазифалари ва Умумий йиғилиш қарорларининг бажарилиши бўйича маъсул ҳисобланади;
- давлат, жамоат ва бошқа ташкилотларда расмий учрашувларда ва барча турдаги тадбирларда уюшма фаолиятини ифодалайди;
- ишончномасиз уюшма мол-мулки ва маблағларини тўлик ваколатли бошкарувчиси ҳисобланади, тегишли банк муассасаларида ҳисоб рақамларини очади, битимлар, контрактлар, шартномалар тузади ва ишончномалар беради;
- пул маблағлари ва моддий қимматликларини олиш учун уюшма номидан ҳисоблар ва тўлов топшириқномаларини имзолайди;
- Уюшма тузилмасини ва штатлар жадвалини, шу жумладан иш ҳаки миқдорини ва ходимларнинг лавозим мажбуриятларини тасдиқлайди;
- Ўзбекистан Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ уюшма ходимларини белгиланган тартибда ишга қабул қилади ва лавозимидан озод қилади, шунингдек ходимларни рағбатлантиради ёки ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини кўллайди.
- Бошқарувни чақиради ва унинг мажлисини олиб боради;
- Уюшма фаолиятига тааллуқли буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
- Бошқарув ва Умумий йиғилиш ваколатига кирмаган уюшма фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилади;
6.11. Назорат-тафтиш комиссияси:
- Уюшманинг молиявий ва хўжалик фаолияти Умумий йиғилиш томонидан 5 йил муддатга сайланадиган Назорат-тафтиш комиссиялари томонидан тафтиш қилинади;
- Назорат-тафтиш комиссияси таркиби 3 (уч) кишидан иборат бўлиб, улар Уюшма аъзолари орасидан Умумий йиғилишда сайланади;
- Назорат-тафтиш комиссияси Уюшманинг мол-мулки ва пул маблағларидан самарали ва тўғри фойдаланилишини текширади ҳамда текшириш натижалари бўйича Умумий йиғилишга ҳисобот бериб боради;
- Назорат-тафтиш комиссияси текширувлари 1 (бир) йилда камида бир маротаба ўтказилади. Навбатдан ташқари текширув Бошқарув раиси томонидан белгиланади;
- Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари Уюшма бошқарув органи таркибига сайланиши мумкин эмас.
6.12. Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари ўз вазифаларини бошқа лавозимда ишлаб турган ҳолда амалга оширишлари мумкин.
6.13. Уюшманинг барча мансабдор шахслари Назорат-тафтиш комиссиясининг сўрови асосида барча зарур маълумот ва ҳужжатларни тақдим қилишлари шарт.