Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача таълим вазирининг
2019 йил 14 августдаги
139-сонли буйруғига 2-илова
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг
иш ҳужжатларини юритилиши бўйича
ҚЎЛЛАНМА
КИРИШ
Мазкур қўлланма- давлат мактабгача таълим ташкилотларида
фаолият юритувчи
барча педагоглар учун иш ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш ҳамда унга ижодий
ёндошган ҳолда қатъий амал қилиш тартибини белгилайди.
Қўлланмани тайёрлашдан мақсад, мактабгача
таълим ташкилотларида олиб
борилаётган таълим-тарбия ва методик ишларни замон талаблари даражасида янгича
ёндашган ҳолда ташкил этиш ҳамда ҳужжатлар
юритилишида таълим мазмуни
самарадорлигини оширишга қаратилганлигини таъминлашдан иборат.
Ўқув йили бошида мактабгача таълим ташкилоти раҳбари томонидан ташкилотнинг
барча педагог ходимлари ушбу қўлланма билан таништирилади. Ушбу иш ҳужжатлар
билан танишган ҳар бир педагоглар мазкур қўлланмага амал қилиши ва меъёрий- методик
ҳужжатларни юритишга маъсул ҳисобланади.
01 - Бошқарув ҳужжатлари
01-01. Мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси
Олий
Мажлиси Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ҳужжатлари (қонунлар, қарорлар, баённомалар,
стенограммалар), Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари,
фармойишлари топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Кенгашининг қарорлари,
фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача
таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
391-сон қарори.
01-02. Мактабгача таълим ташкилотларига туман (шаҳар)
мактабгача таълим
бўлимлари томонидан юборилган буйруқ, хат ва ҳужжатлар нусҳалари сақланади.
01-03 Мактабгача таълим ташкилоти Устави –ташкилотнинг асосий фаолиятни
белгилайди. Устав- давлат ҳокимияти, ташкилотни бошқариш ва назорат қилиш ҳуқуқига
эга бўлган органларига тақдим этиладиган ҳужжат ҳисобланади.
Мактабгача таълим ташкилотининг Устави Ўзбекистон
Республикаси Мактабгача
таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Мактабгача таълим ташкилотининг
намунавий Устави”га асосан ишлаб чиқилади.
Устав ишлаб чиқилгандан сўнг, мактабгача таълим
ташкилотининг умумий ишлаб
чиқариш йиғилишида маъқулланади. Туман (шаҳар) Мактабгача таълим бўлими томонидан
тасдиқланади ва туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилади.
Қуйидаги ҳолларда Уставга ўзгартириш киритилади:
Мактабгача таълим ташкилотининг номи ва ваколати ўзгартирилганда;
Умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотини Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан Кўп
тармоқли Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотига ёки қўшма
типдаги мактабгача
ташкилотига ўтказилганда;
Мактабгача таълим ташкилотининг кун тартиби ва иш соатларига ўзгартириш
киритилганда;
Мактабгача таълим ташкилоти қуввати бўйича кўрсатилган асосий гуруҳларидан
айримларининг фаолияти бир неча йиллардан буён тўхтатилган ҳолларда, улар фаолиятини
қайта ташкил этилишида туман мактабгача таълим бўлимининг буйруғи асосида туман
молия бўлими билан келишилган ҳолда тасдиқланган харажатлар сметаси ва штат жадвали
асосида йўлга қўйилади.