Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида низом


-боб. Малака имтиҳони ҳамда малака даражаларини бериш



Download 61,59 Kb.
bet10/14
Sana01.05.2022
Hajmi61,59 Kb.
#600643
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида

4-боб. Малака имтиҳони ҳамда малака даражаларини бериш,

маҳрум қилиш ва пасайтириш
23. Давлат фуқаролик хизматчилари малака даражаларини бериш бўйича малака имтиҳонини ташкиллаштириш ва ўтказиш учун давлат органида махсус комиссия тузилади.
Махсус комиссия таркиби давлат органининг биринчи раҳбари томонидан тасдиқланади ва 7 кишидан ошиб кетиши мумкин эмас.
24. Махсус комиссия таркибига:
давлат органи раҳбари ўринбосари;
давлат органининг кадрлар бўйича масъул таркибий тузилмаси раҳбари;
давлат органининг таркибий тузилмалари раҳбарлари;
давлат органининг касаба уюшмаси қўмитаси раҳбари киритилади.
Давлат органининг кадрлар бўйича масъул таркибий тузилмаси махсус комиссиянинг ишчи органи бўлиб ҳисобланади.
Махсус комиссия фаолиятининг тартиби давлат органининг биринчи раҳбари томонидан белгиланади.
25. Давлат органининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбари томонидан малака имтиҳони ўтказилишидан камида бир ой олдин махсус комиссиянинг ишчи органига навбатдаги малака даражасини беришга тавсия этилаётган ходими бўйича тақдимнома ва маълумот-тавсифнома тақдим этилади.
26. Ходим малака имтиҳони ўтказилиш муддатлари тўғрисида имтиҳон ўтказилишдан камида икки ҳафта олдин хабардор этилиши лозим.
27. Қоида тариқасида, малака имтиҳони суҳбат шаклида ўтказилади, бунда ходимнинг фаолият натижалари, унинг касбий тайёргарлик даражаси, шу жумладан, “устоз-шогирд” йўналишидаги фаолияти натижалари ва бошқа ҳолатлар кўриб чиқилади.
Суҳбат видео-конференц-алоқа орқали ҳам ўтказилиши мумкин.
28. Малака имтиҳони натижаларига кўра махсус комиссия қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
ходимга тақдимномада кўрсатилган малака даражасини бериш мумкинлиги тўғрисида;
ходимга юқорироқ малака даражасини бериш мумкинлиги тўғрисида;
ходимни аввалги малака даражасида қолдириш тўғрисида;
ходимга малака даражасини беришни рад этиш тўғрисида;
ходимни малака даражасида пасайтириш этиш тўғрисида;
ходимни малака даражасидан маҳрум қилиш тўғрисида.
Ишчи орган томонидан махсус комиссия хулосаси малака имтиҳони материаллари билан биргаликда бир иш куни мобайнида давлат органининг биринчи раҳбарига юборилади.
29. Давлат органининг биринчи раҳбари уч иш куни мобайнида қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
“5- ва 6-даражали давлат хизматчиси” малака даражаларини бериш;
“1-, 2-, 3- ва 4-даражали давлат хизматчиси” малака даражаларини бериш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Агентликка тақдимнома киритиш тўғрисида;
ходимни малака даражасини пасайтириш ёки маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Агентликка тақдимнома киритиш тўғрисида;
“5- ва 6-даражали давлат хизматчиси” малака даражаларини беришни рад этиш тўғрисида;
30. Агентлик ўн иш куни мобайнида қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
“2-, 3- ва 4-даражали давлат хизматчиси” малака даражаларини беришга розилик бериш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда “1-даражали давлат хизматчиси” малака даражасини бериш тўғрисида;
“1-, 2-, 3- ва 4-даражали давлат хизматчиси” малака даражаларини беришни рад этиш тўғрисида;
ходимни “2-, 3-, 4-, 5-, 6-даражали давлат хизматчиси” малака даражаларидан пасайтиришга розилик бериш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда ходимни “1-даражали давлат хизматчиси” малака даражасидан пасайтириш тўғрисида;
ходимни “2-, 3-, 4-, 5-, 6-даражали давлат хизматчиси” малака даражаларидан маҳрум қилишга розилик бериш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда ходимни “1-даражали давлат хизматчиси” малака даражасидан маҳрум қилиш тўғрисида.
31. Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тўғрисидаги қарорлар Агентлик томонидан рўйхатга олиниб, Давлат фуқаролик хизматчиларининг реестрига киритилгандан сўнг кучга киради.

Download 61,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish