Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида низом


–боб. Номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш ва саралаш



Download 61,59 Kb.
bet14/14
Sana01.05.2022
Hajmi61,59 Kb.
#600643
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида

4–боб. Номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш ва саралаш

  1. Номзодлар танлов ўтказилаётган давлат органи ёки ташкилотига (унинг ишчи органига) эгалламоқчи бўлган вакант лавозимини кўрсатган ҳолда танловда иштирок этиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

  2. Аризага қўйидаги ҳужжатлар илова қилинади (қоғоз ёки электрон шаклда):

а) белгиланган шаклда тўлдирилган сўровнома;
б) маълумоти тўғрисида диплом нусхаси ва илмий даражани тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлса);
в) меҳнат дафтарчасидан нусха (мавжуд бўлса);
г) 3 х 4 см шаклда 2 та фотосурат;
д) номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

  1. Номзоддан ушбу Намунавий низомнинг 17-бандида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.

  2. Ҳужжатлар Ишчи органга танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддат давомида номзод томонидан шахсан, почта ёки электрон почта орқали топширилади.

Танлов камида 2 та номзоддан ариза келиб тушган тақдирда ўтказилади. Танловда иштирок этиш учун 1 та ариза келиб тушган тақдирда, истисно тариқасида, танлов комиссияси раҳбарининг қарори билан танлов ўтказилиши мумкин.
Танловда иштирок этиш учун аризалар келиб тушмаган тақдирда, танлов комиссияси қарори билан номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш муддати узайтирилиши ёки биринчи ариза келиб тушгунга кадар этиб белгиланиши мумкин.

  1. Танловда иштирок этиш учун номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди ва номзоднинг шахсий ишини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

  2. Ушбу Намунавий низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки ҳужжатлар ўрнатилган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, Ишчи орган томонидан ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида аниқланган камчиликлар тўғрисида хабарнома юборилади.

Номзод тегишли камчиликларни бартараф этган холда ҳужжатларни қабул қилиш муддати якунлангунига қадар хужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин. Бунда, ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўзгаришсиз қолади.

  1. Номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки маълумотларнинг хаққонийлигига шубҳа туғилган тақдирда, давлат органи ёки ташкилоти мустақил равишда ва ўз ҳисобидан уларнинг хаққонийлигини текшириш чораларини кўради.

Номзодлар томонидан ёлғон маълумот ва ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланиши, уларнинг ҳар қандай босқичда танловдан четлатилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.

  1. Ишчи орган ҳужжатларни қабул қилиш муддати якунлангандан сўнг беш иш куни мобайнида номзодларнинг ҳужжатларини малака талаблари асосида кўриб чиқади.

Ишчи орган томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, номзодларни тест синовларида қатнашишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарори қабул қилинади ҳамда танловнинг кейинги босқичига киритилиши мумкин бўлган номзодларнинг рўйхати шакллантирилади.

  1. Номзодларни тест синовларида қатнашишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолда, ишчи орган уч иш куни давомида номзодларни тест синовлари ўтказилиши санаси, вақти ва жойини кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Тест синовларида қатнашишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолда, ишчи орган уч иш куни давомида номзодга тегишли асослантирилган жавобни (ёзма ёки электрон шаклда) тақдим этади.
5 – боб. Тест синовлари ва/ёки ёзма имтиҳон

  1. Тест синовлари номзодларнинг шахсий ва касбий компетенцияларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.

  2. Тест синовлари номзодларни тест синовларида иштирок этиш учун рухсат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида ўтказилади.

  3. Тест синовлари топшириқлари (саволлари) Ишчи орган томонидан давлат органи ёки ташкилотининг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда ишлаб чиқилади.

Тест синовларининг топшириқларига номзодларнинг мантиқий фикрлаш даражасини (IQ-тест), лидерлик қобилияти ва психологик хусусиятларини аниқлаш бўйича бўлим киритилиши мумкин.
Тест саволларининг мазмуни доимий равишда янгилаб борилади.
Ишчи орган томонидан давлат органи ёки ташкилотининг расмий

веб-сайтида мунтазам равишда тестни мувафаққиятли топшириш учун ўрганиш тавсия этиладиган саволлар рўйхати жойлаштирилади.



  1. Тест синовлари (ёзма имтиҳон) ўтказиладиган хонага номзодлар томонидан телекоммуникация ва техник жиҳозларни олиб кирилиши тақиқланади. Тест синовлари (ёзма имтиҳон) ўтказилиши жараёнида бошқа номзодлар билан мулоқотга киришиш ва тест жараёнига аралашиш тақиқланади. Мазкур талабларни бузган номзод имтиҳон хонасидан чиқариб юборилади ва тест синовидан (ёзма имтиҳондан) ўтмаган деб ҳисобланади.

Номзодни имтиҳон хонасидан чиқариб юбориш тест синовларидан четлаштириш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштирилади.
Тест синовларини ўтказиш жараёни аудио-визуал воситаларга ёзиб қўйилади ва бир йил давомида сақланади.

  1. Тест синовлари ўтказиладиган хонага тест синовларида бевосита иштирок этмаётган ва уни ўтказишда алоқаси бўлмаган шахслар киритилмайди.

  2. Тестларни ечиш учун ажратилган вақтдан сўнг номзодлар жавоб варақаларини топширишлари шарт. Ушбу талабни бузган номзодлар тест синовларидан ўтмаган деб ҳисобланади.

  3. Тест синови электрон ҳамда қоғоз шаклида ўтказилиши мумкин.

  4. Тест синови натижалари танлов комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва давлат органи ёки ташкилотининг расмий

    веб-сайтида тест синовлари ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида эълон қилинади.



  5. Номзодларнинг жавоб варақалари уларнинг шахсий йиғмажилдига тикиб қўйилади.

  6. Саволлар умумий сонининг камида 55 фоизга тўғри жавоб берилганлиги, тест синовларидан муваффақиятли ўтиш учун асос бўлади.

  7. Тўғри жавоблар сони саволларнинг умумий сонининг 55% (фоизи) дан кам бўлса, номзод тестдан ўтмаган деб ҳисобланади ва танловнинг кейинги босқичига киритилмайди.

  8.  Ёзма имтиҳон давлат органи ёки ташкилотининг ихтиёрига кўра қуйидаги шакллардан бирида ўтказилади: иншо, кейс-стади (амалий иш), таҳлилий, техник ёки амалий топшириқ.

  9. Ёзма имтиҳон ёзма имтиҳонда қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида ўтказилади.

  10. Ёзма имтиҳон топшириқлари Ишчи орган томонидан давлат органи ёки ташкилотининг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда танлов ўтказиладиган давлат органи ёки ташкилотга юкланган вазифа

    ва функциялар, шунингдек номзодларга қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.



Ишчи орган томонидан давлат органи ёки ташкилотининг расмий

веб-сайтида мунтазам равишда ёзма имтиҳонни муваффақиятли топшириш учун ўрганиш тавсия этиладиган мавзулар ва саволлар рўйхати жойлаштириб борилади.



  1. Ёзма имтиҳон натижалари танлов комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва давлат органи ёки ташкилотининг расмий

    веб-сайтида ёзма имтиҳон ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида эълон қилинади.



  2. Номзодларнинг ёзма имтиҳон саволларига берган жавоблари уларнинг шахсий йиғмажилдига тикиб қўйилади.

  3. Ёзма имтиҳон натижалари асосида Ишчи орган томонидан ижобий хулосаларни олган ва суҳбатга киритиладиган номзодларнинг рўйхатини шакллантирилади.

  4. Ёзма имтиҳонни муваффақиятли топшира олмаган (салбий натижалар олган) номзодлар ушбу Намунавий низомда белгиланган тартибда эълон қилинган янги танловда қатнашиш учун ҳужжатларни топширишга ҳақлидирлар.

6–боб. Номзодлар билан суҳбат

  1. Суҳбат номзоднинг касбий маҳорати ва шахсий фазилатларини кўриб чиқилаётган лавозимга мос келишини таҳлил қилиш ва баҳолаш мақсадида ўтказилади.

  2. Номзодлар билан суҳбат уларни суҳбатга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида ўтказилади. Тест синовлари (ёзма имтиҳон) натижалари эълон қилинган куни номзодлар билан суҳбат ўтказиш санаси ва вақти маълум қилинади. Суҳбат танлов комиссия томонидан ўтказилади.

  3. Танлов комиссия аъзолари ҳар бир номзодга бештадан кўп бўлмаган савол беради. Танлов комиссияси аъзолари ҳар бир саволга жавобни баҳолайдилар.

  4. Ҳар бир номзод билан ўтказилган суҳбат натижалари бўйича ушбу Намунавий низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда суҳбат варақаси тўлдирилади.

  5. Танлов комиссиясининг ҳар бир аъзоси суҳбат варақасида қуйидаги тавсифлардан бирини танлаш орқали ўз тавсияларини кўрсатади:

меҳнат шартномаси тузиш тавсия этилади;
дастлабки синов муддати билан меҳнат шартномаси тузиш тавсия этилади;
меҳнат шартномаси тузиш тавсия этилмайди.

  1. Ишга қабул қилишда устунлик меҳнат шартномаси тузиш бўйича танлов комиссияси аъзоларининг энг кўп ижобий тавсияларини олган номзодга берилади, агар танлов комиссияси аъзоларининг ижобий хулосалари тенг бўлса – танлов комиссия раисининг хулосасига асосланиб якуний тавсия берилади.

7–боб. Якуний қоидалар

  1. Меҳнат шартномасини тузиш ёки рад этиш бўйича якуний қарор, давлат органи ёки ташкилотининг раҳбари томонидан танлов комиссияси аъзоларининг тавсиялари киритилган кундан эътиборан уч иш куни ичида қабул қилинади.

Танлов комиссиясининг қарори давлат органи ёки ташкилотининг расмий веб-сайтида уни қабул қилиш санасидан эътиборан бир иш куни ичида эълон қилинади.

  1. Кадрлар хизмати ходимлари, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек танлов комиссиясининг аъзолари бўлган бошқа шахслар танлов давомида номзодлар тўғрисидаги олинган шахсий маълумотларни ошкор қилмаслик учун жавобгардир.

  2. Номзодлар танлов натижалари бўйича комиссия қарори устидан давлат органи раҳбарига, юқори турувчи давлат органига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Download 61,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish