Давлат (қардош тиллар) тили



Download 5,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/190
Sana28.06.2022
Hajmi5,64 Mb.
#716961
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   190
Bog'liq
Davlat tilini o\'qitish metodikasi

 
БАҲОЛОВЧИ
: Имзо ____________
 Ф.И.Ш _________________________________
Сана: 
Эслатма: 
Дарсга берилган баҳо қўйилган баҳоларнинг ўртачасидан иборат бўлади

Уни 
ҳисоблаш учун ҳар бир бандлар бўйича қўйилган балларнинг ҳаммаси қўшилиб, бандлар 
сони (27) га бўлинади: 
 
 
Ўртача баҳо =
 
 
 
 
 Баҳолаш диапазонлари:
2,5 гача - ―қониқарсиз‖ 
2,5 дан 3 гача - ―қониқарли‖ 
3 дан 4 гача - ―яхши‖ 
4 дан 5 гача - ―аъло‖
 
 
 
Barcha bandlar bo‟yicha qo‟yilgan ballar yig‟indisi 
Barcha bandlar soni (27)


199 
Кўчма машғулот. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси 
Алишер Навоий номидаги давлат Адабиѐт музейи фаолияти билан 
танишиш 
Режа: 
1. Музей тарихи, фонди ва экспозицияси ҳақида умумий маълумот. 
2. 
Музей 
фаолиятини 
такомиллаштириш 
юзасидан 
амалга 
оширилаѐтган ишлар. 
3. Музей ходимлари билан давра суҳбати. 
1. Музей тарихи, фонди ва экспозицияси ҳақида умумий маълумот 
Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги давлат Адабиѐт музейи 
дастлаб 1940 йил Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги муносабати 
билан Республика кўргазмаси тариқасида ташкил топган. Музей фонди йиллар 
давомида бойиб борди ва 1967 йилда Алишер Навоий номи берилди. 
Музей биноси меъморий жиҳатдан ўзига хос бўлиб, услуб жиҳатдан 
бевосита классик шакл ва қисмлардан фойдаланилган (1933–36 йилларда 
қурилган). 
Музейда 30000 дан ортиқ экспонат, ашѐ ва ҳужжатлар бор. 
Ўтган асрнинг 70-йилларида халқ орасига кўплаб экспедициялар 
уюштирилиб, 2 мингдан ортиқ қўлѐзма жамланган. Париж миллий 
кутубхонаси, Истанбул Тўпқопи саройи кутубхонаси, Оксфорддаги Бодли 
кутубхонаси ва Ҳиндистондаги фондларда сақланаѐтган қўлѐзмаларнинг 
микрофильмлари, китобат санъати ва Шарқ миниатюралари ноѐб 
намуналарининг рангли слайдлари олиб келинди. 
Музей ЮНЕСКОнинг темурийлар даври санъатини ўрганишга 
бағишланган халқаро илмий симпозиуми олдидан Ҳамид Сулаймон 
ташаббуси билан «Бобурнома расмлари» альбомини хорижда нашр этди. Бу 
альбом 1971 йил Лейпциг шаҳрида ўтказилган халқаро кўргазманинг 
совринига сазовор бўлди. 
Адабиѐт музейида ХХ аср ўзбек адабиѐти намояндаларининг шахсий 
архивлари ўрин олган бўлиб, улар асосида илмий тавсифлаш ишлари олиб 
борилади. «Адабиѐт кўзгуси» илмий тўплами мунтазам нашр этилади. Музей 2 
йўналиш («Миллий адабиѐт тарихи» ва «Адабий манбашунослик ва 
матншунослик» ихтисосликлари) бўйича ўз аспирантурасига эга (1992 
йилдан). 
Музейда экспозиция, қўлѐзмалар, ўзбек адибларининг архивини 
тавсифлаш бўлимлари фаолият юритади. 
Экспозиция бўлими музей биносининг уч қаватида жойлашган. Унда 
адабий меросимизнинг, шунингдек, Марказий Осиѐ маданияти ва санъатининг 
ноѐб дурдоналари намуналари – китоб, миниатюра, хаттотлик, наққошлик, 
мусиқа ва меъморчилик асарлари қўйилган. Бўлимда 30 дан зиѐд экспозиция 
заллари бўлиб, улар қуйидаги даврларга кўра ажратилган: «Темурийлар даври 
ўзбек маданияти ва адабиѐти тарихи»; «Алишер Навоий ҳаѐти ва ижоди»; 
«Бобур ва бобурийлар даври ўзбек адабиѐти тарихи»; «17–19-асрлар ўзбек 


200 
адабиѐти тарихи»; «20-аср ўзбек адабиѐти тарихи». «Қардош халқлар 
адабиѐти», «Ўзбек халқ оғзаки ижоди» хоналари. Корейс адиби Чо Мин Хи ва 
профессор Ҳ.Сулаймон мемориал хонаси ҳам ушбу бўлим таркибидадир. 
Ўзбек адибларининг архивини тавсифлаш бўлимида миллий уйғониш 
даврининг етук сиймолари – Беҳбудий, Фитрат, Сўфизода, Ҳазиний, Ҳамза, 
Чўлпон ва бошқалар ҳаѐти ва ижоди ҳақида маълумот берувчи материаллар 
(картина, турли иншоотлар макети, китоб, қўлѐзма нусхалари, дастхатлар ва 
бошқалар) бор. Кейинги залларда эса Абдулла Қодирий, Айний, Fафур Fулом, 
Ойбек, Шайхзода ва б. улкан адабиѐт намояндалари ҳақида кўргазма 
материаллари жойлашган. 
Музей қўлѐзмалар фондида умумий сони 1000 дан ортиқ қўлѐзмалар, 
2000 га яқин босма китоблар сақланади. Бу, асосан, ўзбек мумтоз адабиѐти 
намуналаридан иборат (Маҳмуд Замаҳшарийнинг «Муқаддамат ул-адаб» 
асарининг дунѐда ягона тўрт тилли қўлѐзмаси, Бобурнинг «Мубаййин» асари, 
Абдураҳмон Жомийнинг «Куллиѐти» ва б.). 2001 йил музей қўлѐзмалар фонди 
яна бир ноѐб манба билан бойиди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 
томонидан Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-маоний» асарининг 17-асрда 
кўчирилган нодир нусхаси музейга ҳадя этилди. 
Музей олимлари томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида қўлѐзмалар 
каталоги тузилган, ўнлаб монография, рисолалар нашр этилган. 
Музей олимлари Япония, Жанубий Корея, Эрон, Туркияда ўтказилган 
илмий анжуманларда маърузалар ва кўргазмалари билан қатнашади. 
Хорижлик ҳамкасблари билан анъанавий равишда илмий-амалий анжуманлар 
ташкил этади. Музей илмий ҳамкорликнинг турли соҳаларида муносиб 
иштирок этиб келиш билан бирга, истиқлолдан сўнг 30 дан ортиқ турли 
халқаро ва республика миқѐсидаги анжуман ва тадбирларда қатнашди. Музей 
Халқаро музейлар кенгаши (ИКОМ) аъзосидир. 

Download 5,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish