Давлат (қардош тиллар) тили



Download 5,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/190
Sana28.06.2022
Hajmi5,64 Mb.
#716961
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   190
Bog'liq
Davlat tilini o\'qitish metodikasi

II Кейс-стади:
“Адабий тил меъѐрларига амал қилмаслик сабаблари ва 
оқибатлари” 
Кириш. 
Ўтмиш шарқ нотиқлигининг кўзга кўринган намоѐндалари жуда кўп 
бўлган. Улардан бир қисми воизликдан ташқари, воизлик ҳақида ѐзган 
асарлари билан ҳам машҳур бўлганлар. Чунончи, ―Абвобул жинон‖ 
рисоласининг муаллифи Воиз Муҳаммад Вафил, ―Зилолу мақол‖нинг 
муаллифи Воиз Қазвиний, ―Ахсанул аҳодис‖нинг муаллифи Воиз Ширвоний, 
―Ҳидоятул таквил‖нинг муаллифи Муҳаммад Бобир Бинни Муҳаммад Воиз, 
―Анисуд воизин‖нинг муаллифи Мулла Калон Воиз Самарқандий, ―Мифтахун 
нажжох‖нинг муаллифи Қози Ўший ва бошқалар шулар жумласидандир. 
Шунингдек, ўтмишнинг Бахоуддин Валад, Жалолиддин Румий, Абулфайз 
Зуннун, Анас Жунайд, Шиблий, Сиррий, Рузбехон Нисавий, Шерозий, Хўжа 
Муайяд Мехнагий, Мавлоно Иршод, Иброхим Балхий, Хотам Асом, 
Муҳаммад Бобир, Мавлоно Риѐзий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Муин Воиз каби 
ўнлаб нотиқларнинг номини тилга олиш мақсадга мувофиқдир. Маълумки, 
маданий мерос, яъни ўтмиш дарвлар маданияти кейинги авлодлар 
маданиятига асос бўлиб, уни ривожлантирадиган қисми ҳисобланади.
Ҳозирги ўзбек адабий тили ривожланган ижтимоий мавқейи юксалган, 
сайқал топган фонетик ва лексик-грамматик жиҳатдан меъѐрлашган миллий 
тилдир. Эътироф этиш керакки, ўзбек тилидаги кўп шевалийлик шароитида 
лексик меъѐрларни белгилашнинг ўзига хос қийинчиликлари ҳам бор. Ҳар бир 
шева вакилларида маълум тушунчани ифодалайдиган сўзнинг табиий равишда 
ўз шевасидаги вариантидан фойдаланишга монейлик сезилади. Ижтимоий 
муҳитнинг тилдан фойдаланиш жараѐнига таъсир кўрсатиши табиий бир 
ҳолдир. Кишилар ўз нутқларида билиб билмай ѐки эътиборсизлик оқибатида 
бошқа тил элементларидан ҳам фойдаланадилар. Бошқа миллат вакиллари 
билан биргаликда яшаш, меҳнат қилиш, таълим олиш хуллас муомала 
жараѐнида шундай ҳоллар юз беради. 
Бошқа тиллардан сўз ўзлаштириш нутқда заруриятга кўра улардан 
фойдаланиш салбий ҳодиса эмас. Бироқ бу сўз ўз тилимизда бўлиб туриб ўзга 
тилдаги сўзлардан фойдаланиш миллий тилимизни қашшоқланишига олиб 
келиши мумкин. Бу эса миллий фожеадир. Ҳозирда кўча кўйда, бозорларда, 


212 
кишилар гавжум жойларда ѐшларимизни бир-бири билан ҳеч тилга 
қарамайдиган аралаш бир тилда сўзлашиши муомала маданиятимизнинг 
нақадар пасайиб кетаѐтганлигидан далолат беради. Нутқий маданиятга таъсир 
этувчи тилдан ташқаридаги ва тилнинг ичкарисида ҳам бир қанча омиллар 
мавжуд. 
Хуш, адабий тил меъѐрларига асосланган нутқнинг муваффақиятли 
чиқиши қандай жиҳатларга боғлиқ? 
Адабий нутқ сўзлаш композисияси (тартиби) қуйидагича: муқаддима 
ишнинг моҳиятини баѐн қилиш, режадаги қисмларни ифодалаш, асосий 
мазмунни таъкидлаш ва хулоса-якунлаш.
Мавзуга мос матн ва манба танлаш, режага маълумотларни 
жойлаштириш, нутқ қурилишини тўғрилаш ва нутқ материалини ўрганиш, 
нутқни талаффуз қилиш нотиқлик санъатининг муҳим омиллари ҳисобланади. 
Нотиқликни эгаллашда нутққа жиддий тайѐргарлик кўриш, нутқни гўзал баѐн 
қилиш, тингловчи қалбига тўғри йўл топиш, ҳар бир сўз тўғри ва асосли 
бўлиши, нутқ илмий асосга эга бўлиши ва нутқда қисқалик, аниқликка 
эришиш лозим. 
Нутқни кучайтирувчи ва таъсирини оширувчи омиллар қайсилар? 
Нотиқ адабий тил меъѐрларига амал қилган ҳолда гапиришига яна шуни 
киритиш керакки, сўзларда урғу ва грамматик меъѐрга амал қилиш лозим. 
Ундан ташқари нутқнинг тўғрилиги аниқлийлиги, мантиқийлиги, тозалиги, 
нутқнинг таъсирчанлиги адабий тил қоидаларини ўз ичига олади. Тлимизга 
таъсир этувчи омилларни келиб чиқиш сабабларини аниқласак, тил 
элементларини ишлатилишида адабий тил меъѐрларига амал қилмасликни ва 
нутқнинг тўғри бўлишида асосан икки меъѐрга урғу ва грамматик меъѐрга 
амал қилишни билмасликдир. 
Саволлар: 
Сизнинг фикрингизча ушбу мақолада муаллиф қандай муаммони кўтариб 
чиққан?
Мақолада муаммони тасдиқловчи қандай даллиллар мавжуд? 
Бизнинг нутқий маданиятимизга таъсир этувчи тилдан ташқаридаги 
қандай омиллар мавжуд? 
Адабий тил меъѐрларига амал қилиш қоидаларини кўрсатиб ўтинг.
Сизнинг фикрингизча ушбу муаммони қандай ечиш мумкин?

Download 5,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish