Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Давлат ташқи иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

 
18.2. Давлат ташқи иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари 
ва таркибий қисмлари 
Бозор қонунлари асосида ривожланаётган ва давлат аралашуви юқори 
бўлган мамлакатларнинг барчасида давлат эркин халқаро айирбошлаш йўлига 
маълум тўсиқлар қўяди ва бундай ҳолат миллий манфаатларни ҳимоя қилиш 
зарурлиги билан тушунтирилади. Буларга мамлакат истеъмол бозорларини 
ҳимоялаш, ички бандликни ошириш, янги тармоқларни ривожлантириш ва 
ҳоказолар киради. 
Иқтисодий рақобатга бардошли бўлган давлатлар ҳам, бундай рақобатга 
чидамсиз давлатлар ҳам лицензиялаш ва квоталарни ўрнатиш, божхона божлари 
ва тарифларни киритиш, маҳсулот сифати ва унинг хавфсизлигини таъминловчи 
стандартларни ўрнатиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятга таъсир этувчи бошқа 
бир қатор воситалардан кенг фойдаланадилар, шу орқали ўз ташқи иқтисодий 
сиёсатларини юргизадилар. 
Давлат томонидан амалга ошириладиган мамлакатнинг ташки иктисодий 
фаолияти кундалик ва стратегик максадларга мувофик унинг ташки 
иктисодий сиёсатига асосланган. Мамлакатнинг ташки иктисодий сиёсати 
деганда, бошка мамлакатлар билан иктисодий алоқаларни ривожлантириш ва 
тартибга солишга каратилган фаолият тушунилади.
Давлатни халқаро савдо жараёнларига аралашуви даражасига кўра 
халқаро савдо сиёсати протекционистик савдо сиёсатига ҳамда эркин савдо 
сиёсатига бўлинади.


371 
Эркин савдо – давлатни ташқи савдо жараёнларига аралашувини 
камайиши, яъни ташқи савдони эркин бозор талаби ва таклифига асосан 
ривожланиш.
Протекционизм – тариф ва нотариф усулларини қўллаш орқали ички 
бозорни чет эл рақобатчиларидан химоя қаратилган давлат сиёсати. 
Эркинлаштириш ва протекционизм сиёсати дунёдаги ҳар қандай давлат 
учун хос. Ҳозирги пайтда ташқи савдони эркинлаштиришга мойиллик 
кузатилаяпти. Бу жараён уч хил кўринишда амалга оширилаяпти:
- алоҳида мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдода; 
- ягона божхона иттифоқига кирувчи алоҳида давлатлар ўртасида; 
- Жаҳон савдо ташкилоти, Савдо ва ривожланиш буйича БМТнинг 
конференциялари (ЮНКТАД), БМТнинг Европа иктисодий комиссияси 
(ЕИК) доирасида кўп томонлама келишувлар асосида амалга оширилади. 
Ташқи иқтисодий сиёсат - бу миллий жорий ва стратегик мақсадларга 
мувофиқ ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасида давлат идоралари томонидан 
амалга ошириладиган чора-тадбирлар йиғиндисидир. 
Ташқи иқтисодий сиёсатнинг макон жихати жаҳон ва мамлакат 
иқтисодиётига таъсир кўрсатишнинг асосий йўналишлари бўйича давлатнинг 
ҳаракатларини белгилайди. Ушбу белгига биноан, давлатнинг ташқи иқтисодий 
сиёсати таркибига ташқи савдо сиёсати, ташқи инвестиция сиёсати, валюта 
сиёсати, бижхона сиёсати киради. (18.2.1.-расм.)
Давлатнинг ташқи савдо сиёсати халқаро даражада товарлар, ишлар, 
хизматлар, ахборотлар, интеллектуал фаолият натижалари билан амалга 
ошириладиган айирбошлашни қамраб олади ва экспорт ва импорт сиёсатлари 
биргаликда ташқи савдо сиёсатини ташкил этади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish