Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


Марказий Осиёда XXI асрда сув манбаларининг чекланганлиги



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

Марказий Осиёда XXI асрда сув манбаларининг чекланганлиги 
сабабли сув муаммолари билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашиши 
мумкин. Сув манбалари билан таъминланганлик хусусида Ўзбекистон энг 
ноқулай табиий ҳудудда жойлашган. Марказий Осиёда гидрографик сув 
манбалари объектларининг нотекис тақсимланган. Сирдарё дарёси хавзаси 
бўйича кўп йиллик ўртача дарё оқими йилига 37,9 км~ ташкил этади. Шу 
билан бирга кўп йиллар давомида ўртача Қирғизистонда йилига 28,0 км

(73,8 фоиз), Ўзбекистонда – 5,59 км
3
(14,8 фоиз) ва Қозоғистонда – 4,08 км
3
(10,8) дарё ресурслари шакланади. Амударё дарёси басейни бўйича ўртача 
кўп йиллик ресурслари 78 км дан ортикни ташкил этади, улардан 62,9 км (80 
фоиз дан ортиғи) Тожикистон ҳудудида шаклланади, Ўзбекистонда 4,7 км~ 
(6 фоиз) қисми шаклланади. 
Марказий Осиёда, шу жумладан Ўзбекистонда чўлга айланиш 
жараёнлари тезлашиши алоҳида ташвишли ҳолатдир. Бу факатгина чўл 
ҳудудининг ўсиб боришидағина эмас, балки биолоғик маҳсулдорлиғи 
ўзгариш даражасида ҳам намоён бўлади. Чўлга айланиб бориш ер сатҳи 
биолоғик маҳсулдорлигини камайишига олиб келади ва унинг оқибати –
аҳоли учун экологик ноқулайликларнинг келиб чиқишига, ўсимлик ва 
ҳайвонлар дунёси турлари насли бузилишига сабаб бўлади. Охирги йилларда 
Марказий Осиёла янги чўллар майдони деярли 100 минг км га ортган, баъзи 
районларнинг махсулдорлиги эса 50 фоизгача қисқарган. 
Чўлга айланиб бориш маълум даражада ижтимоий-иқтисодий 
кескинликка (чорвачилик маҳсулдорлигини камайишига ва касалликлар 
келиб чиқишининг ўсишига) сабаб бўлади. 
Чўллашишнинг асосий сабаби-сувдан нотўғри фойдаланиш ва маълум 
даражада - иқлим ўзгариши сабабли ҳудудлар ва акватория сув режимининг 
ўзгариши ҳисобланади. Орол, Устюрт тизими, Қоракум ва Қизилқум 
чўлларида, Тянь-Шан ва Помир тоғ ён бағирларида айникса чўлга айланиш 
жараёнлари фаолдир. 
Ер ресурслари доимий равишда турли хилдаги эрозиялардан 
зарарланмоқда, шу жумладан, сув эррозияси – 2790 мингга (суғориладиган –
339 минг гектар), шамол эррозиясига – 20478 мингга (суғориладиган – 2262 
минг гектар), 2005 минг га (суғориладиган – 341 минг гектарда) бир вақтнинг 
ўзида ҳам сув, ҳам шамол эррозиясидан зарарланади 


361 
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш 
давлат қўмитасида мамлакатда экологик вазиятни, ҳамда хўжалик 
субъектларини текширишни тартибга солиш, соғломлаштиришга қаратилган 
атроф-муҳитни муҳофазаси борасида қонунчиликка риоя қилиш назоратини 
таъминлаш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича маълум 
ижобий натижаларга эришилди. Олиб борилган фаолият натижасида табиий 
муҳитнинг аҳволи яхшиланди, атмосферага зарарли ташламаларни ташлаш 
ва ифлосланган оқава сувларни ташлаш қисқарди, чиқиндиларни хом-ашё 
сифатида иккинчи бор ишлатиш ошди. 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 
кабаул килинган атроф-мухитни муҳофаза килиш худудий Дастури асосида 
Ьухоро вилоятида автотранспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига 
ташланаётган зарарли моддаларни камайтириш мақсадида, қатор транспорт 
воситалари газ ва дизель ёқилғисига ўтказилди. Тошкент вилояти Олмалик 
тоғ-маталлургия комбинатида экологик тоза КБП-2 (кислород-барботаж 
эритув) ва СК-2 (олтингугурт кислотаси) мажмуаси қурилди, “Янги-Ангрен 
ИЭС” да электрфильтрларни қайта жиҳозлаш ишлари давом эттирилди. 
“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” унитар корхонасида ишлаб чиқариш 
қувватларини модернизациялаш ҳисобига этилсиз бензин ишлаб чиқариш 
ҳажмини юқори фоизга етказиш ишлари амалга оширилди. 
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш 
ишлари янги боскичга чиқди. Бухоро вилоятида жойлашган “Жайрон” 
экологик парваришхонаси майдони қарийб 4,7 баробарга кенгайди. 
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда ишлаб чиқариш ва 
истеъмол чиқиндиларини жойлаштириш ва кўмиш жойлари бўйича давлат 
кадастрини аниқ таҳлилий материаллари асосида юритиш ишлари ташкил 
этилди. 
“2008–2015 йилларда Айдар-Арнасой кўллари тизимидан самарали 
фойдаланиш ва унинг экологик ҳолати барқарорлигини таъминлаш 
ҳаракатлар Дастури”нинг бажарилиши, ўз амалий натижасини берди. Айдар-
Арнасой кўллар тизимига Рамсар Конвенцияси доирасида Халқаро муҳофаза 
этиладиган кўллар мақоми берилиб, мазкур қўллар тизими Конвенция 
Котибияти томонидан 2008 йил 20 октябрда 1841-сон билан расман 
рўйхатга олинди. 
2008 йилда Ўзбекистон республикаси ва Бирлашган Араб Амирлиги, 
Қувайт ҳукуматлари ўртасида, атроф-мухит муҳофазаси соҳасида ўзаро 
англашув меморандумлари имзоланди. Мазкур меморандум доирасида 
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган йўрға-тувалоқни 
сунъий кўпайтириш шароитларини яратиш, уларнинг генофондини сақлаб 


362 
қолиш ва турларини кўпайтириш мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш 
давлат қўмитаси Бирлашган Араб Амирликларининг тувалоқларини сақлаш 
маркази билан ҳамкорликда Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудларида 
парваришхоналар қурилиши якунига етказилди, жўжаларни парваришлаш 
учун тўлиқ таркибдаги ҳорижий жиҳозлик 14 та контейнерларнинг монтажи 
якунланди (инкубаторлар, озуқаларни тайёрлаш учун махсус хоналар, 
ветеринария шифохоналари, вольерлар), ташқи электр, сув, газ ва иссиқлик 
таъминоти тармоклари қурилди. 
Экологик хавфсизликни таъминлашнинг ҳозирги асосий йўналишлари
қуйидагилардан иборат: 
1. Тегишли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 
2. Қишлоқ, ўрмон ва бошқа хўжалик тармоқларидаги табиий 
жараёнларнинг кескин бузилишига олиб келадиган барча заҳарли кимёвий 
моддаларни қўллаш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш.
3. Ҳаво ва сув муҳитини инсоннинг ҳаётий фаолияти учун зарарли ёки 
салбий таъсир этадиган моддалар билан ифлослантиришни тўхтатиш. 
4. Қайта тикланадиган захираларни қайта ишлаб чиқаришнинг табиий 
равишда кенгайишини таъминлаган ҳамда қайта тикланмайдиган 
захираларни қатъий мезон асосида истеъмол қилган ҳолда табиий 
захираларнинг ҳамма турларидан оқилона фойдаланиш даркор. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish