Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

18.3. Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга 
солишнинг билвосита ва бевосита усуллари 
Ҳозирги пайтда дунё мамлакатларида ташқи иқтисодий сиёсатни 
юритишда юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, ташқи иқтисодий 
фаолиятни тартибга солиш тизимидан самарали фойдаланилмоқда ва унинг 
таркибига кирган ташкилот ва муассасалар фаолияти такомиллаштирилмокда. 
Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ташқи иқтисодий 
фаолиятни бошқариш тизимининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар 
ҳисобланади: 
- республика миллий манфаатларига жавоб берувчи ва унинг жаҳон 


376 
ҳамжамиятидаги ўрнини таъминловчи ташқи иқтисодий сиёсатни 
такомиллаштириш ва амалга жорий этиш; 
- ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этишнинг қонуний асосларини 
такомиллаштириш ва янада эркинлаштириш; 
- мулкчилик кўринишининг турли шаклларидан қатъий назар, ташқи 
иқтисодий фаолиятни барча иштирокчилари учун энг юқори самарадорликни 
таъминлаш, уларнинг фаолияти ва манфаатларини ҳимоя қилиш; 
- миллий иқтисодиётнинг таркибий бўғинларини модернизациялашда 
ташқи иқтисодий омиллардан оқилона фойдаланиш. 
Ушбу вазифаларни амалга оширишда, ташқи иқтисодий фаолият 
иштирокчиларининг 
хатти-ҳаракатларини 
тартибга 
солишда 
ва 
эркинлаштиришда 
умумэътироф 
этилган 
қуйидаги 
усулларидан
фойдаланилади: ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг билвосита 
усуллар ва ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг бевосита 
(иқтисодий, маъмурий, меъёрий-ҳуқуқий) усуллар. 
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга 
солишнинг билвосита усуллари бўлиб ташқи иқтисодий алоқаларда 
қатнашувчиларнинг иқтисодий манфаатлари, уларнинг даромадини 
тақсимлашга, битим шартларини бажаришга таъсир этувчи, божхона 
тарифлари ва божлари, турли солиқлар, валютадан тушган пулдан 
ажратмалар меъёри, халкаро операцияларни кредитлаш ва суғурталашнинг 
фоиз ставкалари кабилар ҳисобланиб, у субъектларни у ёки бу ҳаракатни 
танлаш имконини беради. 
Бевосита усуллари ичида божхона божлари ва тарифлари жуда муҳим 
ҳисобланади. Бож, бож пули – (араб. ўлпон, солиқ) – божхона назорати 
остида давлат томонидан мамлакат чегарасидан олиб ўтиладиган импорт 
товарлар, мол-мулк ва қимматбаҳо буюмлардан ундириладиган пул 
йиғимлари. У билвосита солиқ бўлиб, унинг товар чиқариш, товар киритиш 
ва мамлакат ҳудуди орқали ташиб ўтказиш учун (транзит) ундириладиган 
турлари мавжуд. Ўрта Осиёда бож олиш ўрта асрлардан бошлаб давом этиб 
келган. Бож олувчи мансабдор тусқовул деб аталган. Ҳозирги даврда бож 
муайян товарлар рўйхати, товар миқдори, массаси, бирлиги, шунингдек, 
товар баҳоси (адвалор бож) бўйича белгиланган божхона тарифлари 
доирасида ундирилади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish